А. А. Абидов, Н. Ю. Власова


Download 1.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/110
Sana28.01.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1137069
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   110
Bog'liq
Elektron hujjat almashinuvi tizimlari @iqtisodchi kutubxonasi

Калит сўзлар: Web-мижоз, ERP тизими, CRM тизими, LDAP, HSM 
технологияси, универсал стандарт ODMA, ABBYY FineReader, business-process 
EDM, Open Text, iManage, Documentum тизими, Panagon ва Watermark 
тизимлари, enterprise-centric EDM, Lotus (Domino.Doc тизими), Novell (Novell 
GroupWise), Open Text (LiveLink тизими), Keyfile, Oracle (Context тизими), 
Назорат учун саволлар 
1. Технологиялар нуқтаи назаридан ЭҲАТ бошқа тақсимланган ахборот 
тизимларидан қанчалик фарқланади ва унинг архитектураси қандай? 
2. ERP тизимини жорий этиш ҳақида қачон ўйлашга тўғри келади? 
3. CRM тизими ҳақида маълумот беринг. 
4. ЭҲАТ ни билимларни бошқаришдаги роли? 
5. Ҳужжат алмашув тизимини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари 
қайси? 
6. ЭҲАТга намунавий талабларни келтиринг. 
7. ЭҲАТ архитектурасига нисбатан қандай талаблар қуйилади? 
8. Бошқа тизимлар билан интеграция ва очиқликка нисбатан талаблар 
қуйиладиган талабларни баѐн қилинг. 
9. Ҳужжатларни бошқариш тизимлари учун стандартларни баѐн қилинг.
10. Бизнес жараѐнларига мўлжалланган ЭҲАТлар қайси? 


59 
11. Корпоратив ЭҲАТларни (enterprise-centric EDM) келтиринг. 
12. Ҳужжатлар таркибини бошқариш тизимлари тўғрисида маълумот 
беринг. 
13. Ахборотни бошқариш тизимлари қайси? 
14. Иш оқимларини бошқариш тизимларини баѐн қилинг. 
4.2. ERP ВА 
ECM-ТИЗИМЛАР
 
1.
ERP
– тизимлар. 
ЭҲАТнинг таклиф этилувчи IDC таснифини 
корпоратив электрон ѐзувларни бошқариш тизимлари билан ҳам тўлдириш 
мумкин. Корпоратив ѐзувларни бошқариш бўйича ДТнинг бозор сегменти 
яратилганига 5 йилдан ошди. Корпоратив ѐзувлар вақт жиҳатидан қайд этилади 
ва ўзгармайди. Улар бизнес транзакциялари, турли ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг 
далолати ҳисобланади. Корпоратив фойдаланувчилар корпоратив ѐзув билан 
қандай таркибни бажариш зарурлигини ўзлари белгилашлари керак (бундай 
қарор улар бизнесининг истиқболли эҳтиѐжларини баҳолашни талаб этади). 
Таркибни сақлашни талаб этувчи корпоратив қарорлар қаторига ERP-
тизимлар ва бухгалтерлик тизимлари, почта тизимлари (масалан, MS Exchange), 
ҳисобот ва хулосаларни бошқариш тизими, электрон тижорат тизимлари, 
жамоали иш бўйича дастур воситалари (лойиҳалар, онлайнли конференц-
алоқани бошқариш тизимларини киритган ҳолда асосий бизнес тизимлари 
киради. Ёзувларни бошқариш тизимларига мисол сифатида Tower Softwareдан 
Capture, OpenTextдан iRIMS ва TrueArcдан Foremost ДТни келтириш мумкин.
ЭҲАТда ѐзувларни бошқаришдаги кўпгина муҳим функциялар (масалан, 
таснифлаш функциялари) илгари бўлмаган. Ёзув ва индексларнинг ҳаѐт даври 
охирида (заруратга кўра) уларни таббий ўчириш усуллари ҳам амалга 
оширилмаган. Gartner Groupнинг фикрича, корпоратив фойдаланувчилар ўз 
Web-сайтларини ѐзувларни бошқариш тизимлари функциялари билан 
тўлдириш зарур. Қатор Web-таркибни бошқариш тизимини ишлаб чиқувчилар 
Web-сайтлардаги ѐзувларни қўллаб-қувватлаш учун ѐзувларни бошқариш 
тизими ѐрдамида ўз функционаллигини кенгайтиради.


60 
Бу йўналишдаги ишлар 2002 йилда айниқса сезиларли бўлди. Масалан, 
Stellent компанияси TrueArc компанясининг Foremost ѐзувларини бошқариш 
тизими билан ўз ҳужжатлар таркибини бошқариш ДТ билан интеграциялади 
(қайд этиш жоизки, ѐзувларни бошқариш ДТнинг ЭҲАТ билан интеграцияси 
оддий эмас, чунки функциялар ва депозитарийларнинг баравар ишлаши 
муаммосини ҳал этиш зарур). Бундай интеграциядан сўнг Web-сайтдан ―сурат‖ 
олиш ва уларни ѐзув сифатида бошқариш имкони юзага келди.
Он-лайнли транзакция пайтида учрашган экранлардаги (масалан, Tower 
Technology компаниясининг WebCapture ДТдаги) ѐзув сингари қизиқарли 
имкониятлар ҳам амалга оширилади. Open Text компанияси (ѐзувларни 
бошқариш тизимларини ишлаб чиқиш билан шуғулланувчи) PS Software 
фирмасини сотиб олди ва ўз LiveLink ДТга модуль сифатида уни iRIMS ДТга 
ўрнатди. Documentum, IBM ва Interwoven компаниялари (ҳужжатлар таркибини 
бошқариш ДТ бўйича бошқа вендорлар орасида) ѐзувларни бошқариш 
тизимларининг функционаллиги билан ҳужжатлар таркибини бошқаришни 
тўлдирмоқда.
Кўпгина корпоратив фойдаланувчилар маълумотларни гетероген муҳитда 
ишловчи турли иловалардан йиғиш ва ҳисоботларни электрон шаклда 
генерациялашни 
истайдилар. 
Бундай 
имконият 
ERP-тизимлардан 
фойдаланувчи компаниялар учун айниқса зарур (уларда кўплаб ахборот 
тўпланади ва сақланади, лекин доим ҳам ҳамма зарур ҳисоботларни мосликда 
генерациялаш қобилияти мавжуд эмас). 
Айнан шунинг учун ҳам жаҳон ЭҲАТ бозорида хулосани (output 
management systems – OMS) бошқариш тизимлари юзага келиб, уларнинг 
асосий йўналиши чиқувчи ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳисобланади. Баъзи 
OMS-тизимларда чиқувчи ҳисобот ва ҳужжатларни узоқ муддатли сақлаш ва 
архивлаш имкониятлари ҳам қўшимча тарзда амалга оширилган. Шу сабабли 
кўпгина OMS-тизимлар систем Gartner Group томонидан интеграцияланган 
архивлаш ва ҳужжатларни излаш тизимлари сифатида таснифланади (IDARS — 
integrated document archive and retrieval systems).


61 
Бироқ OMS-тизимлар оммабоплигининг асосий сабаби улар эгаллаган 
бозорги жой – корхона ва ташкилотларнинг ERP-тизимлардан фойдаланган 
ҳолда тузилган ахборот тизимларидаги ҳужжат ва ахборотни ишлаб чиқиш 
ҳисобланади. Gartner Group таҳлилчиларининг фикрича, замонавий ERP-
тизимларнинг заиф томонларидан бири айнан чиқувчи ҳужжатларни ишлаб 
чиқишни ѐмон бошқариш ҳисобланади (ERP-тизимларни ишлаб чиқувчилар
кўпроқ ўз ДТнинг таянч модуллари функционаллигини оширишга эътибор 
қаратадилар, уларнинг фикрича, яхши бозор истиқболига эга бўлмаган чиқувчи 
ҳужжатларни ишлаб чиқиш ―иккинчи даражали‖ масала. ERP-тизимларнинг бу 
камчилиги OMS-тизимлар бозорининг юзага келиши ва тез ривожланишига 
асосий омил бўлиб хизмат қилди.
Қатор OMS-тизимлар чиқувчи ҳужжатларни (электрон кўринишда 
HTML, XML ва PDF форматларида) фақат тақсимлаш ва етказиб беришга 
жавобгар саналади. Кўпинча OMS-тизимлар ҳужжат ва тасвирларни сканерлаш 
дастурий пакетлари билан интеграцияланган. Баъзи OMS-тизимларнинг 
фойдали имконияти мерос қолган корпоратив тизимлар билан ўзаро таъсир 
ҳисобланади.
ERP-тизимга (SAP R/3, Baan ва ҳоказога) ўрнатилган электрон 
ҳужжатларни бошқариш бўйича махсус модулларни ҳам қайд этиш мумкин.
Бироқ бу модулларнинг имкониятлари етарлича чегараланган, чунки универсал 
ва яримфункционал ERP-тизимни яратишнинг деярли имконияти йўқ.

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling