А. А. Абидов, Н. Ю. Власова


Тизимни ўрнатиш учун қулай воситалар


Download 1.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/110
Sana28.01.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1137069
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   110
Bog'liq
Elektron hujjat almashinuvi tizimlari @iqtisodchi kutubxonasi

Тизимни ўрнатиш учун қулай воситалар 
 
Тизимларни жорий этиш тажрибаси. Мавжуд баҳоларга кўра, (6-жадвал) 
ҳозирги кунда ЕВФРАТ-документооборот, Дело ва CompanyMedia тизимлари 
кўпроқ янгиликларни жорий этиш имкониятига эга.
―Дело‖ тизими анъанавий иш юритиш тартиботини автоматлаштиришга 
мўлжаллангани учун давлат муассасаларида оммалашган. ЕВФРАТ-
документооборот тизимининг кенг тарқалиши ундан фойдаланишдаги 
универсаллик ва мослашувчан нарх сиѐсати билан изоҳланади. CompanyMedia 


101 
тизимининг модуллиги ва Lotus Notes/Domino платформасида амалга ошириш 
тизимларни кўп миқдорда жорий этишни таъминлайди. 
6-жадвал 
Тизим билан ишлаш бўйича қўшимча имкониятлар. 7-жадвалга кўра, 
Босс-Референт ва Optima-Workflow тизимлари фойдаланувчи интерфейсининг 
қулай ўрнатилиши ҳисобига янада тўлақонли қўшимча функционални тақдим 
этади. Қолган параметрлар бўйича Directum, DocsVision ва ЕВФРАТ-
документооборот тизимлари муҳим ўринларни эгаллайди.
7-жадвал 
 


102 
Ишончлилик, хавфсизлик.8-жадвалга кўра, Directum, DocsVision,
8-жадвал 
Optima-Workflow и ЕВФРАТ-документооборот тизимлари электрон 
ҳужжат алмашувда ишончлилик ва хавфсизлик борасида зарур даражани 
таъминлаш имконини беради. Ўз навбатида шарҳда кўриб чиқилаѐтган 
қарорларнинг унумдорлиги кичик ҳамда катта тузилмаларни автоматлаштириш 
учун етарли, чунки аксарият ҳолатларда унумдорлик серверли аппаратли 
таъминот имкониятларига боғлиқ.
Тақсимланган электрон ҳужжат алмашинуви тизимини (ҳар бир бўлинма 
учун маълумотлар базасининг алоҳида серверини) яратиш ҳолатида бир вақтда 
ишловчи фойдаланувчилар сони минг нафарни ташкил этиши мумкин.
Таъкидлаш 
жоизки, Lotus Notes/Domino платформасида амалга 
оширилган 
Босс-Референт 
ва 
CompanyMedia 
тизимлари 
платформа 
имкониятлари 
ҳисобига 
тақсимланган 
ишда 
нисбатан 
ривожланган 
администрациялаш воситалари таклиф этади. Шу тариқа, электрон ҳужжат 
алмашув тизимини танлашда кўплаб омилларни ҳисобга олиш, буюртмачининг 


103 
ўзига хослиги ва талабларидан келиб чиққан ҳолда ЭҲАТ имкониятларининг 
комплекс таҳлили асосида якуний қарор қабул қилиш лозим.
Жадвалларда мажбурий функционал имкониятлардан ташқари, қиймат ва 
ЭҲАТдан фойдаланиш тажрибаси, уларни мослаштириш, модификациялаш ва 
ривожлантириш имкониятини ҳисобга олувчи ЭҲАТларни танлаш, жорий этиш 
ва улардан кейинчалик фойдаланишнинг муҳимроқ жиҳатлари ҳар томонлама 
кўриб чиқилиб, уларнинг зарурати дастлабки жорий этиш босқичида унча аниқ 
эмас. Тизимлар кўриб чиқилувчи мезонлар – етарлича универсал ва тижорат 
ҳамда давлат муассасаларида ҳужжат алмашувни автоматлаштириш 
вазифаларига мос келади.
Тахминан 50 нафарга яқин бир вақтда фойдаланувчиларга эга ташкилот 
учун ЭҲАТни танлаш ҳақида фикр билдирилса, у ҳолда Cognitive Technologies 
компаниясида ишлаб чиқилган ЕВФРАТ-документооборот тизимини қўллаш 
мақбул қарор саналади. Ўртача қийматда тизим, бир томондан, ҳужжатлар 
билан ишлашни автоматлаштириш учун зарур функционалга эга, бошқа 
томондан, ишлаб чиқарувчи, ҳамкор ва бевосита буюртмачи тизимни жорий 
этишида модификация ва созлаш бўйича кенг имкониятилар таклиф этади.
DocsVision тизими ҳам қизик таклиф ҳисобланиб, у ҳам ҳужжат 
алмашинувини автоматлаштириш учун зарур функционалдан иборат ва 
Microsoft компанияси маҳсулотлари билан узвий боғлиқ. Тизим буюртмачи 
талабларига мослашишда қулай имкониятлар тақдим этади. Ҳозирги кунда бу 
тизимни жорий этиш DocsVision компаниясининг ҳамкорлик тармоғи орқали 
амалга оширилади. Бундан ташқари, Дело, Directum ва Optima-Workflow 
тизимлари алоҳида мезонлар бўйича ижобий натижаларга эришди.  

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling