А. А. Абидов, Н. Ю. Власова


Электрон ҳукумат (e-government) –


Download 1.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/110
Sana28.01.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1137069
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   110
Bog'liq
Elektron hujjat almashinuvi tizimlari @iqtisodchi kutubxonasi

Электрон ҳукумат (e-government) – ахборотга ишлов бериш, ўтказиш ва 
тарқатиш бўйича электрон воситалар асосида давлат бошқарувини ташкил 
этиш. Ахборотга ишлов бериш,ўтказиш ва тарқатиш бўйича электрон 
воситалардан фойдаланиш ҳамма тоифадаги фуқароларга (пенсионерлар, 
ишчилар, ишбилармонлар, давлат хизматчиларига) давлат хизматларининг 
тўлиқ комплексини тақдим этиш ва уларга давлат идораларининг фаолияти 
ҳақида ахборот беришни таъминлайди. У ўз ичига қуйидагиларни олади: 
фуқароларнинг давлат ахборотидан эркин фойдаланиш; давлат тузилмаларини 
қоғозсиз иш юритишга ўтказиш; ҳамма ташкилотлар учун парламент ва 
фуқаролар томонидан маълум даврда ўтказилувчи иш самарадорлиги 


152 
кўрсаткичлари ва уларнинг мунтазам назоратини белгилаш; давлат секторида 
хизматчиларни идентификатлаш, уларга иш ҳақи ҳисоблаш, хизмат сафарлари 
бўйича ҳисоб-китоблар учун пластик карточкаларни юритиш.
Электрон ҳукумат – ахборот технологияларидан фойдаланиш асосида 
давлат хизматлари тақдим этиш бўйича самарали тизим.
Электрон ҳукумат яратишдан мақсад – самарали давлат бошқаруви, 
давлат ҳокимияти ишининг шаффофлиги, мансабдорларнинг ахборотга 
монополиясини бекор қилиш. Электрон ҳукумат мақсадлари пирамидаси 2-
расмда келтирилган. 
Электрон ҳукуматнинг асосий ғоялари қуйидагилар ҳисобланади: 
- очиқ жамиятнинг қадриятлари, ахборотдан фойдаланиш бўйича тенг 
ҳуқуқлар, сервислар тўплами сифатида давлат бошқаруви тизими, қабул 
қилинувчи қарорларнинг очиқлиги ва шаффофлиги
- фуқаролик жамиятини ривожлантириш катализатори сифатида АКТдан 
фойдаланиш. 
―Электрон ҳукумат‖ ғояларини самарали амалга ошириш учун уни 
яратиш мақсад ва вазифаларини аниқ ифодалаш зарур. Асосийси – жамият 
бирламчи, жамият ўзи учун зарур қатъий ваколатларни ижро этишни 
топширувчи ҳокимият ва ҳукумат эса иккиламчи деган маълум ҳақиқатни қабул 
қилишдан иборат. Ишнинг моҳияти бўйича ўз фуқаролари ва бизнесга хизмат 
кўрсатувчи сервисли давлат ғоясини тўлиқ амалга ошириш бирорта алоҳида 
эмас, балки давлат ҳокимияти идоралари фаолиятини юқори даражада 
тавсифлашдан бошлаб, амалий ахборот тизимларини жорий этишга қадар 
лойиҳалар комплекси ҳисобланади.


153 

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling