А. А. Абидов, Н. Ю. Власова
Download 1.87 Mb. Pdf ko'rish
|
Elektron hujjat almashinuvi tizimlari @iqtisodchi kutubxonasi
2. ЭҲАТ
компонентлари. Ҳамма ЭҲАТлар мажбурий тур компонентлари: ҳужжат карточка(атрибут)ларини сақлаш жойи, ҳужжатларни сақлаш жойи, тизимдаги бизнес мантиқни амалга оширувчи компонентларга эга. Ҳужжат атрибутларини сақлаш жойи. Ҳужжат атрибутларини сақлаш жойи ―карточка‖ – ҳужжатни ифодаловчи майдонлар тўпламини сақлаш учун мўлжалланган. Одатда ЭҲАТда ҳужжатлар (масалан, шартнома, таснифлаш, хат) тури тушунчаси мавжуд, ҳар бир тур учун алоҳида карточка юритилади. Турли кўринишдаги карточкалар ҳамма ҳужжатлар учун умумий мажбурий майдон ҳамда маълумот туридаги ҳужжатлар учун махсус майдонга эга. Масалан, ҳужжатнинг беқиѐс рақами, унинг номи, муаллиф, яратилиш санаси умумий майдон бўлиши мумкин. Бунда ―шартнома‖ кўринишига эга ҳужжатлар имзолаш санаси, амал қилиш муддати, шартнома миқдори сингари майдонларга эга бўлиши мумкин. Ҳужжат турлари, ўз навбатида, умумий майдон тўпламига эга кичик турларга эга бўлиб, у асосий турдан мерос қолади, бунда қўшимча майдон кичик тур учун беқиѐс саналади. Ҳужжатларни бошқариш бўйича янада ривожланган тизим бундай кичик турларнинг жамламасини қўллаб-қувватлаши мумкин. 42 Ҳужжатларни турларга ажратиш, уларнинг кетма-кетлигини тузиш, улар учун карточкалар лойиҳалаш ЭҲАТни жорий этиш жараѐнида янада муҳим босқич ҳисобланади. Ҳужжатлар тури тушунчасидан ташқари, ҳужжатларга категориялар бериш мумкин, бинобарин бир ҳужжат бир неча категорияларга тегишли бўлиши мумкин. Категориялар категориялар шажарасига жойлаштирилиши мумкин. Масалан, ―Қонунлар‖, ―Шартномалар‖, ―Буйруқлар‖ кичик категориялари мавжуд ―Юридик ҳужжатлар‖ категориясига эга бўлиш мумкин. Бунда бўлимлар бўйича параллел категория, масалан, ―Савдо бўлими ҳужжатлари‖ категориясига, унда эса ―Савдо шартномалари‖, ―ҳисобрақамлар‖ кичик категорияларига эга бўлиш мумкин. Савдо шартномалари категориялар кетма-кетлигида турли тармоқларга тааллуқли ―Шартномалар‖, ―Савдо шартномалари‖ кичик категорияларига киритилиши мумкин. Шу тариқа, ҳужжатни таснифлаш асосида бундай шажарадан уни излаш имконияти юзага келади, бинобарин бир хил ҳужжатда бу иерархиянинг турли узелларидаги исталган сон бир марта учраши мумкин. Карточкаларни сақлаш жойини ташкил этиш учун уч вариантдаги ечим бўлиши мумкин: шахсий сақлаш жойи, стандарт МББТ ѐки муҳит воситаларидан фойдаланиш мумкин, МББТ у асосида тузилади. Ҳужжат атрибутларининг шахсан сақланувчи жойи карточкаларни сақлаш вазифасини қулайлаштириш, (масалан, турларнинг катта жамланишига эга) аралаш карточкаларни яратиш функциясини мосликда амалга ошириш, шунингдек, карточкалардаги ахборотни излаш самарали алгоритмларидан фойдаланиш имконини беради. Бундай ѐндашувнинг маълум камчилиги мавжуд ахборот муҳитидаги стандарт ресурслардан фойдаланишнинг имкони йўқлиги, шунингдек, ўта муҳим ахборотнинг ЭҲАТ таъминотчисига боғлиқлиги ҳисобланади. Стандарт МББТ дан фойдаланилса, доимо бошқа таъминотчидан МББТ даги маълумотларни миграциялаш имконияти мавжуд. Бунда танлов қатъийроқ – муайян ЭҲАТдан фойдаланишдан умуман воз 43 кечишга тўғри келади, маълумотларни бир ЭҲАТдан бошқасига миграциялаш эса МББТ ҳолатига нисбатан мураккаброқ. Ушбу муаммо ҳужжатларни сақлаш учун стандарт МББТ лардан фойдаланиш орқали ҳал этилади. Бироқ бундай ѐндашув ўз заиф томонларига эга – аксарият МББТ ларда амалга оширилган реляция модели, ЭҲАТ да фойдаланилувчи маълумотлар модели учун ноқулай. Ҳужжат карточкаларини яратишда, айниқса, мураккаб структура зарур бўлса, мослашувни таъминлаш етарлича мушкул. Бунда ЭҲАТ ихтирочилари олдида қуйидаги дилемма юзага келади: маълумотларни сақлаш бўйича оддий, лекин самарали тузилмани ишлаб чиқиш, бунда карточкаларни тузишда мослашувдан воз кечиш ѐхуд тизим ишининг ишончлилиги, софлиги ва самарадорлиги ҳисобига зарур мослашувни таъминловчи катта тузилмага эга бўлиш. Иккинчи нохуш муаммо шундаки, ташқи МББТ дан фойдаланишда ЭҲАТнинг бир версиясини бошқасига миграциялаш билан бирга МББТ нинг бир версияси бошқасига ўтишида баъзи қийинчиликлар юзага келиши мумкин. Кўпинча бундай муаммо янги версияларга ўтиш масаласида фойдаланувчилар маълум консерватизимга сабаб бўлади. Агар ЭҲАТ бирор-бир ахборот муҳити асосида тузилган бўлса, у ҳолда унинг ресурсларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Бундай турдаги аксарият тизимлар Lotus Notes/Domino асосида тузилган. Бу мазкур муҳитга киритилган ҳамма механизмлар, шу жумладан захирали нусхалаш, репликация, излаш воситаларидан фойдаланиш имконини беради. Бундай ѐндашув муаммоси ҳужжатларни бошқариш тизими иши учун маълум муҳит мавжудлиги зарурати, шунингдек, муайян муҳит унинг маълумотлар базасига белгилаган чекловларига асосланади. Ҳужжатларни сақлаш жойи. Ҳужжатларни сақлаш жойини амалга ошириш учун икки ѐндашув мавжуд: файллар тизими ѐки ЭҲАТнинг ихтисослаштирилган сақлаш жойида сақлаш. Бу ѐндашувлар орасидаги 44 прагматик фойдаланувчи нуқтаи назаридан, улар умуман баҳоланса, катта фарқ йўқ. Лекин баъзи хусусиятлар ҳам мавжуд. Файл тизимида сақлаш фойдаланишни чеклашда хавфсизликни камайтиради, чунки файл тизими ЭҲАТда амалга оширилган хавфсизлик моделини қўллаб-қувватлай олмайди. Шунинг учун ЭҲАТга ўз фойдланиш ҳуқуқини беришга тўғри келади, демак у сақлаган файллар бевосита фойдаланувчиларнинг ҳар бирига ноқулай бўлади. ЭҲАТ эса бу ҳуқуқлар орқали файллардан фойдаланишни ташкил этган ҳолда фойдаланиш ҳуқуқига эга фойдаланувчилар рўйхати тизимини қўллаб-қувватлайди. Бунда фойдаланиш тизими ахборот хавфсизлиги нуқтаи назаридан давом этишда мураккаб ва бутунлай бенуқсонга айланмайди. Қўшимча ишончлиликни таъминлаш учун сақлашда кўпинча файлларни рақамлашдан фойдаланилади. Бундан ташқари, деярли ҳамма ЭҲАТлар файлларни тасодифий номлашдан фойдаланади, бу тизимни айланиб чиқишда фойдаланишга уринишда керакли файлни излашни янада мураккаблаштиради. Айтиш мумкинки, аксарият ЭҲАТлар файлларни файллар тизимида сақлайди. Файллар тизими билан ишлашда аксарият ЭҲАТлар файлларни махсус ташкил этилган каталогларни жойлаштиришни талаб этади. Лекин истиснолар ҳам мавжуд. Масалан, Microsoft Share Point тизимлари сақлаш жойида табиий жойлашувни талаб этмай, тизимда файлларни рўйхатга олиш имконини беради. Бундай ѐндашув маълумотларнинг яхлитлиги нуқтаи назаридан хавфли, лекин ЭҲАТни жорий этиш бўйича ―ўтиш даврида‖ жуда қулай. Файлларни шахсий сақлаш жойига эга ѐки муҳитни сақлаш жойидан фойдаланувчи тизимлар, у асосида (масалан, Lotus Notes/Domino ѐки Microsoft Exchange) тузилган ҳужжатлардан фойдаланишни янада самарали бошқариш ва фойдаланишни чеклаш муаммосини янада ишончли ҳал этишни кафолатлаши мумкин. Лекин бунда маълумотларнинг яхлитлиги, захирали нусхалаш самарали воситалари мавжудлиги ва секин ташувчиларда архивли сақлаш воситалари билан интеграция билан боғлиқ масалалар юзага келади. Аксарият тизимларда улар маълум жиҳатдан ҳал этилган, бироқ тизимнинг ўзида фақат 45 қулай воситалардан фойдаланиш мумкин, бунда файлли сақлаш ҳолатида танлов имконияти мавжуд. Тизимнинг бизнес мантиғи. Бизнес мантиқ даражасида турли ЭҲАТлар орасида сезиларли фарқлар кузатилади. Аслида, ҳамма изоҳланган компонентлар, турлича тузилган бўлса-да, мураккаблик даражаси билан фарқланиши мумкин, лекин бунда функционал жиҳатдан ўхшашдир. Турли тизимларнинг бизнес мантиғи тубдан фарқланиши мумкин, у ҳам электрон ҳужжат алмашинуви тизими билан танишишда кўпроқ қизиқтириши керак. Қатор фундаментал компонентларни фарқлаш мумкин, улардан кубиклардан тузилгандек, ҳар бир ЭҲАТнинг функционаллиги юзага келади. Download 1.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling