А. А. Абидов, Н. Ю. Власова


Электрон ҳужжатга юридик мақом бериш


Download 1.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/110
Sana28.01.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1137069
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   110
Bog'liq
Elektron hujjat almashinuvi tizimlari @iqtisodchi kutubxonasi

2.Электрон ҳужжатга юридик мақом бериш. Электрон ҳужжатларга 
юридик мақомни таъминлаш зарурати яна бир муаммо ҳисобланади. Лекин бу 
муаммо қанча узоқ бўлса, шунча оддий ташкилий техник вазифа сифатида ҳал 
этилиши мумкин. Электрон рақамли имзо (ЭРИ)дан фойдаланишни тартибга 
солувчи қонун қабул қилиниши туфайли электрон ҳужжатларга юридик мақом 
бериш имкони яратилди. Ташкилотлар орасида ҳужжат алмашинувида электрон 
имзодан кенг фойдаланишга қадар маълум вақт ўтиши шубҳасиз. Лекин
ЭРИни, мос равишда эса ташкилот ичидаги электрон ҳужжатларни тез жорий 
этишга ҳеч нима халал бермайди (Ҳақиқатда эса электрон имзо тушунчаси 
қонунчиликда оддий имзога ўхшашлик сифатида мавжуд бўлган.
Бундай вазият томонлар ўртасида ЭРИни қўллаш шартлари келишиб 
олинувчи шартнома имзоланиши шарти билан электрон имзодан фойдаланиш 


117 
имконини берди. Шу туфайли амалиѐтда, масалан, банклараро айирбошлашда 
ЭРИдан фойдаланишга мисоллар мавжуд).
Агар маълум потенциал ҳуқуқий зиддиятлар хавотир уйғотса, ўзаро 
келишув йўлига ўтиш мумкин. Ҳуқуқий натижага эга электрон ҳужжатларнинг
―ҳақиқий имзо‖га эга қоғоз нусхалари ҳам бўлиши мумкин. Ёдда тутиш 
керакки, ЭҲАТнинг мақсади қоғозли ҳужжатларга барҳам бериш эмас, балки 
ташкилотнинг амал қилиши ва бошқарувида самарали муҳитни яратиш 
ҳисобланади. Бундан ташқари, фақат якуний маҳсулот – тўлиқ тайѐрланган 
қоғозли ҳужжатларни фақат бир ―ҳуқуқан белгиланган‖ нусхасини чоп этиш 
мумкин, бу барибир қоғозли ҳужжатлар ҳажмини сезиларлича камайтиришга 
сабаб бўлади.
Ташқи олам билан ўзаро таъсир. Ҳужжат алмашинуви тизимини жорий 
этишда ташқи ―қоғозли‖ олам билан ўзаро таъсирни ташкил этиш масаласи 
юзага келади. Айниқса бу доимий ―тиғиз‖ иш берувчи ўзаро боғлиқ ташкилот 
ѐки идораларда параллел тузилмалар билан ҳужжат алмашинувига тааллуқли.
Кўпинча маълум ахборот улардан қоғоз шаклида келиб тушади. Вақт ўтиши 
билан бу вазият ўзгаради, деган умиддамиз ва электрон ҳужжатлар алмашинуви 
меъѐрдаги ҳолатга айланади, лекин ҳозирча жорий вазиятни ҳисобга олувчи 
қарорларни жорий этиш зарур. Бу ўринда айтиш жоизки, ҳатто ахборот 
технологиялари борасида етакчи ҳисобланган ДТни ишлаб чиқувчи 
компаниялар ҳам ҳозирга қадар ўзаро аксарият шартномаларни қоғозда 
имзолайди. Фақат стандарт шароитда бажарилувчи сезиларсиз битимлар 
электрон шаклда расмийлаштирилади.
Ташқи оламдаги қоғозли ҳужжатлар электрон ҳужжат алмашинуви 
бўйича ички тизимга келиб тушиши учун уларнинг электрон шаклини олиш 
зарур. Бунинг учун эса сканерлардан фойдаланиш тушунарли ҳолат. Агар келиб 
тушувчи ҳужжатлар ҳажми катта бўлмаса, автоузатиш қурилмасига эга унча 
қиммат бўлмаган сканерлардан фойдаланиш мумкин. Катта ҳажмдаги 
ҳужжатлар учун эса жиддийроқ саноат сканерини харид қилишга тўғри келади.


118 
Аксарият ҳужжат алмашинуви тизимлари ҳужжатларни сканерлаш учун 
модуллар билан етказиб берилади ѐхуд тасвирларни киритиш бўйича мавжуд 
тизимлар билан интеграцияни кўзда тутади. Оддий ечимлар учун одатда ҳеч 
қандай махсус тизимлар керак эмас, бунинг учун ҳар бир сканерлаш ѐки ўқиш 
дастури етарли. Катта ҳажмдаги ҳужжатларда ҳужжатлар тасвирини олиш учун 
мўлжалланган махсус тизимлар, масалан, Kofax компаниясининг Accent 
Capture 
ѐки 
ActionPoint 
компаниясининг 
InputAccel 
тизимларидан 
фойдаланишни ўрганиш зарур.
Бу тизимлар тасвирларга ишлов бериш, ўзгартириш ва ўқиш учун 
ажратилган сервер, турли ишлар учун алоҳида иш жойларини ташкил этган 
ҳолда ҳужжатларни оммавий киритиш имконини беради. Уларга ўрнатилган 
алгоритмлар юқори тезликда юқори сифатли тасвир олиш имконини беради. 
Улар саноатга оид оқимли сканерлардан фойдаланишга мўлжалланган. Бундай 
тизимларнинг нархи бир неча минг АҚШ долларидан бир неча ўн минг АҚШ 
долларигача доирада бўлади.
Кирувчи ҳужжатларнинг матнларини ўқиш ва ҳужжат матнини тасвир 
билан бирга сақлаш зарур иш ҳисобланмайди. Лекин ўқилган матни 
мавжудлиги тўлиқ матнли излаш, рефератлар тузиш компьютерда яратилган 
ҳамда сканерланган ҳужжатлар учун таянч сўзларни автоматик тарзда ажратиш 
бўйича бир хил механизмлардан фойдаланиш имконини беради. Бундан 
ташқари, тасвирларни ўқиш ҳужжатларни сўнгги пайтларда жуда оммалашган
PDF форматида дарҳол ўзгартириш имконини беради.
Яна бир қулай имконият: фойдаланувчилар мавжуд ҳужжатлардан 
маълум қисмларни кесиб олиб ѐки шаклини ўзгартириб янги ҳужжат яратиш 
учун фойдаланишлари мумкин. Бундай иш доимий давом этиши тахмин 
қилинса, тўлиқ матнли излаш учун серверли ўқиш ва фойдаланувчиларнинг иш 
жойларида ўрнатилган ҳамда ЭҲАТнинг мижозлар қисмида интеграцияланган 
матнни ўқиш дастури нусхаларини ҳам кўзда тутиш маъқулроқ. Бу ҳолатда 
фойдаланувчи ҳужжатлар тасвирини матнга зарур опциялар билан кирита олиш 
ва матнни ўзи учун керакли форматда сақлаш имконига эга бўлади. 


119 

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling