А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


-расм.Тижорат банкининг кредитлаш жараёни


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet158/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

20-расм.Тижорат банкининг кредитлаш жараёни 
 
Кредит рискининг вужудга келиши икки асосий параметр-кредит берувчи 
ва қарз олувчининг ўз мажбуриятлари, вазифа ва функцияларини қай даражада 
бажаришига боғлиқ. Қарз олувчи томонидан тайёрланган кредит пакетини 
таҳлил қилиш ва кредит бериш бўйича лойиҳа тайёрлаш кредитловчи банк учун 
риск ва унинг турларини аниқлаб олиш имкониятини беради. Бу босқичда 
кредит берувчи: 
1. Қарз олувчининг иқтисодий, молиявий аҳволи, унинг ишчанлик, 
маънавий қиёфаси, ишлаб чиқариш имкониятлари, маркетинги, молиявий 
бошқаруви ва бошқаларни. 
2. Кредитга бўлган талабнинг қанчалик даражада тўғри асосланганлиги ва 
Қарздорнинг кредитга лаёқатлигини баҳолаш 
Кредит бериш 
Кредит шартномаси, гаров, кафолат 
суғурталаш хулосаси 
Кредит мониторинги 
Кредитни ўз 
вақтида тўлаш 
Кредитни қайтаришда 
муаммолар 
Кредит олиш учун ариза 


300 
шу асоснинг корхонанинг реал иқтисодий ҳолатидан келиб чиққанлиги. 
3. Кредитнинг мақсади банк манфаати учун ҳам тўғри келиши каби 
саволларга тўлиқ ва аниқ жавоб олиши лозим. Масалан, бозор иқтисодиётининг 
ҳозирги босқичида янги корхона, фирмалар ташкил топаётган ва улар 
тўғрисида ҳар доим ҳам аниқ ахборот мавжуд эмаслиги шароитида биринчи 
саволга жавоб бериш жуда муҳим. Иккинчи саволнинг кредит олувчи томон 
тўлдириши, унинг молиявий аҳволи, ундаги ҳисоб-китоблар ҳолати, 
аудиторлик текширувлар бўйича ҳисоботлар ва хулосалар, корхона баланси
пул оқими тўғрисида ҳисобот, даромадлари ва бошқа маълумотлар банк учун 
зарур ҳамда бу ҳужжатларнинг мавжудлиги корхонанинг ўз молиявий 
ресурсларини мувафаққиятли бошқараётганлигидан далолат бериши мумкин.
Учинчи саволда эса банк у бераётган кредит унинг кредит портфелига 
мос келадими ёки йўқми, шуни аниқлаши лозим. Агар бу бериладиган кредит 
банкнинг кредит портфелининг янада кўпроқ диверсификатсияланишига олиб 
келса, бу банкнинг кредит портфели рискини камайтиради. Агар бу кредит бир 
тармоққа кредитларнинг йиғилишини кучайтирадиган, тўлаш муддати бир 
вақтда тўғри келадиган бўлса, кредит портфелининг риски ошиши мумкин. 
Бунда банк ходимлари кредит бериш, кредитни баҳолаш соҳасида етарли 
билимга эгами, улар бозор ўзгаришларини инобатга олган ҳолда банк ишининг 
техникасини билиши, кредит бериш бўйича охирги қарорни қабул қилмасада, у 
кредитни баҳолаш жараёнига жавобгар ҳисобланиши лозим. 
Кредит рискнинг юқори бўлиши банк томонидан пул бозорига мурожаат 
қилиш ва унинг маблағларидан еҳтиёткорлик билан фойдаланишга даъват 
қилади. Кредит рискларини таҳлил қилиш нафақат қарз олувчининг молиявий 
ҳолатини ўрганиш, шунингдек, банкнинг ички фаолиятини яхшилаш учун 
зарур ахборотлар йиғиш имкониятини яратади. Кредитларни риск даражаси 
бўйича гуруҳларга бўлиш, уларни минималлаштириш йўлларини ишлаб чиқиш, 
банк манфаатларини ҳимоя қилиш ва кредит рискларини камайтиришга асос 
бўлиши мумкин. Кредит рискларининг вужудга келишининг асосий сабаблари 
кредитларнинг бир соҳа, бир тармоққа кўп ажратилиши, бир қарздорга тўғри 
келувчи рискка риоя қилмаслик туфайли ҳам бўлиши мумкин. Кредитларни 
риск даражаси бўйича бўлиш кредит қўйилмаларнинг қайси (қанча) миқдори 
нормал риск ёки юқорида, риск зонасида эканлигини кўрсатиши мумкин.
71
Кредит рискининг даражасини аниқлашда риск коэффициентидан 
фойдаланиш мумкин. 

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling