А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова
Download 2.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув
- Bu sahifa navigatsiya:
- 30-жадвал Риск коэффициентини аниқлаш тартиби
- 31-жадвал Риск зоналари
71 The Business of Banking. American Bankers Association. Washington, D.C.2014. Henny van Greuning,Sonia Brajovich Bratanovich. The Analysis of banking risks. THE WOLD BANK Washington,D.C. William Gould, Michael Higgins: Banking:Strategic leadership. United States Agency for international Devolopment (USAID) 2012. 23-46 p. Philip Kotler. Marketing Essentials. Prentice- Hall, Inc.,2010. 525-529 p. 301 30-жадвал Риск коэффициентини аниқлаш тартиби Вариантлар Кўрсаткичлар биринчи вариант иккинчи вариант 1. Ўз маблағлари, млн сўм 10000 60000 2. Мумкин бўлган йўқотишларнинг максимал суммаси, млн сўм 6000 24000 3. Риск коэффициенти 0,6 0,4 Жадвал маълумотлари шуни кўрсатмоқдаки,II-вариант бўйича капитал қўйиш риски, биринчи вариантга нисбатан 1,5 марта кам ( 0,6: 0,4=1,5). Риск туфайли йўқотишлар ҳажмига қараб риск даражасини аниқлаш мумкин. 31-жадвал Риск зоналари Ютуқлар йўқотишлар рисксиз зона - юқори фойда йўқотишлар бўлиши мумкин бўлган рисклар зонаси критик риск зонаси ҳалокатл и риск зонаси мумкин бўлган йўқотишлар ҳажми 0 фойда тушум мулк ҳолати Рисксиз зонада йўқотишлар йўқ, яъни унинг ўлчами «0»га тенг, бу ҳолда фойда даражаси юқорида бўлади. Бўлиши мумкин бўлган риск – бу олдиндан аниқ бўлган, юқорида хавф туғдирмайдиган риск бўлиб, унинг ҳажми сезиларсиз, доимо олинадиган фойдадан паст бўлади. Критик риск зонаси йўқотишлар бўлиш хавфи борлигини ифодалайди, олинадиган фойдадан бир қисмининг бирон жараён учун йўналтирилганлигини ва шу маблағларнинг қайтиб келишида хавф борлигини ифодалайди. Ҳалокатли риск - аниқ йўқотишлар муқаррарлигини ва банкнинг фойдаси, мулки зарар билан якунланишини ифодалайди. Банклар томонидан бериладиган кредитларнинг қайси соҳага йўналтирилиши, улар бўйича тўланмаган қарзларнинг мавжудлиги тўғрисида аниқ тассавурга эга бўлиш учун банклар аниқ ахборотларга эга бўлиши, доимий ҳисоб-китобларолиб боришлари лозим. Кредитларни риск даржаси бўйича туркумлаш кредитлар хавфли зонага тушмаслигининг олдини олиш, кредит рискларининг салмоғини камайтиришга имконият яратади. Юқори рискли ёки спекулятив (юқорида даромад келтирувчи бўлса ҳам) лойиҳаларни молиялаштириш орқали банк ўз омонатчиларининг маблағларини хавф остига қўймаслиги лозим. Бу жараёнларни банкнинг мониторинг 302 бўлимлари текшириб туришлари лозим. Кредит риски ташқи омилларга (бозор ҳолати билан, иқтисодий муҳит ҳолати билан боғлиқ) ва ички омилларга (банкнинг ўз фаолиятидаги камчиликлар туфайли юзага келадиган йўқотишлар) боғлиқ бўлади. Ташқи омилларни бошқариш имкониятлари чекланган бўлса ҳам, аммо ўз вақтидаги ҳаракатлар билан банк ушбу омилларнинг таъсирини юмшатиши ва йирик зарарларни бартараф қилиши мумкин. Банкда кредит рискининг юзага келиши, биринчидан, пухта ишлаб чиқилган кредит сиёсати ва унда қайд этилган мижозлар билан бўладиган операцияларга тегишли умумий йўриқномаларнинг мавжудлигига; иккинчидан, ушбу йўриқномаларни ҳаётга татбиқ етаётган банк ходимларининг билим даражасига ва ҳаракатларига,яъни рискни бошқариш қобилияти банк раҳбарларининг омилкорлигига ҳамда айнан кредит шартномасининг шартларини ишлаб чиқувчи, кредит лойиҳаларни танлаб олувчи банк ходимларининг малака даражасига боғлиқ бўлади. Тижорат банкининг кредит рискларини бошқариш жараёнини бир нечта босқичларга ажратиш мумкин. Булар: - банкнинг кредит сиёсатининг мақсад ва вазифаларини ишлаб чиқиш; - маъмурий ечимларни қабул қилиш тизимини ва кредит рискинибошқариш маъмурий таркибини ташкил этиш; - қарздорнинг молиявий ҳолатни таҳлил қилиш; - қарздорнинг кредитлаш тарихини, унинг алоқаларини аниқлаш; - кредит шартномасини ишлаб чиқиш ва имзолаш; - кредитларнинг қайтарилмаслик рискинитаҳлил қилиш; - барча ссудалар портфели бўйича қарздорнинг кредит мониторингини йўлга қўйиш; - муддати ўтган ва шубҳали кредитларни қайтариш ҳамда гаровни сотиш билан боғлиқ тадбирларни амалга ошириш в.б. Кредит рискини бошқариш учун банк ходими ссудалар портфелининг сифатли таркиби ва тузилиши устидан доимо назорат олиб бориши керак. У рискни бўлиб-бўлиб қўйиш сиёсатини олиб бориш ҳамда кредитларни бир нечта йирик қарздорларда тўпланишига йўл қўймаслиги керак. Акс ҳолда, қарздорлардан бирининг кредитни тўлай олмаслиги банкнинг молиявий аҳволини қийинлаштириши мумкин. Кредит риски ликвидлилик рискига ва банкнинг тўловга ноқобиллиги рискига, шунингдек, банкнинг маъмурий-хўжалик харажатларини қоплай олмаслиги билан боғлиқ рискларга олиб келиши мумкин, фоиз ставкаси риски ўзича мустақил бўлсада, у кредит риски ва бошқа барча рисклар занжирини чуқурлаштириб бориши мумкин. Тижорат банкларининг долзарб муаммоларидан бири, баланс маълумотлари ва кредит портфелининг таҳлили асосида кредит рискларини бошқариш ҳисобланади. Кредитларни риск синфларига гуруҳлаш, уларни таҳлил қилиш, уларни минималлаштириш ва банк манфаатини ҳимоя қилиш усулларини ишлаб чиқиш кредит рискларини камайтиради. Ишлаб чиқаришда 303 пасайиш бўлаётган корхона ва тармоқларда кредитнинг тўпланишидан воз кечиш, шунингдек, «ҳамма тухумни бир саватга солмаслик керак» деган донишмандларнинг ҳақлига амал қилган ҳолда, бир қарз олувчига тўғри келувчи рискнинг максимал миқдорига риоя қилиш кредит рискини минималлаштиришга имкон беради. Банклар берган кредитларнинг ўз вақтида қайтиб тўланмаслиги берилган кредитлар бўйича рисклар пайдо бўлганлигидан далолат беради. Муддати ўтган кредитларнинг умумий кредит қўйилмалар суммасига нисбатини олиш билан кредит рискларнинг даражасини аниқлаш мумкин. Бу кўрсаткич жаҳон амалиётида ҳам қўлланилиб, халқаро банк амалиётида унинг қабул қилинган нормаси 4-5%, лекин баъзи ҳолларда 7% гача бўлиши мумкин. Биз ўтказган таҳлил материаллари шуни кўрсатадики, бизнинг республика бўйича банкларнинг умумий кредит қўйилмалар ҳажмида муддати ўтган кредитларнинг салмоғи 3,08%ни ташкил этади, бу ғарб мамлакатлари тижорат банкларининг умумқабул қилинган меъёрлар чегарасидан чиқмайди (4-5%гача). Мазкур ҳолатда ишончсиз кредитларни қоплаш учун зарур бўлган резерв фондларини ташкил этиш жуда муҳимдир, акс ҳолда, рискли кредитларнинг юқори даражаси банкнинг ўз маблағларининг маълум қисми йўқотилишига хавф туғдиради. Бу эса,ўз навбатида, банкнинг тўловга лаёқатсизлигига олиб келади. Баъзи ҳолларда банклар бўйича кредит қўйилмаларининг ўсиш суръатининг пасайиши бир вақтнинг ўзида кредит рискларининг келажакда пасайиши ёки барқарорлашувига олиб келиши мумкин. Кредитлар бўйича йўқотишларни қоплаш учун ташкил қилинадиган резерв (захира) фондлари кредит рискларининг ўзига хос амортизатори бўлиб хизмат қилади. Ҳозирги кунда тижорат банклари томонидан кредит беришда асосий эътибор бериладиган соҳа – бу кредитнинг таъминланганлигидир.Лекин кредитнинг таъминлаганлиги, рискни ўз-ўзидан йўқ деб ҳисоблашга асос бўла олмайди. Чунки, биринчидан, кредит бўйича таъминланганликка олинган мулкнинг қиймати тўғри баҳоланганми? Иккинчидан, шу мулкнинг фойдалилик даражаси, бозорда унга бўлган талаб ёки умумий қилиб айтганда, таъминланганлик учун қабул қилинган мулкнинг ликвидлилик даражаси қандай? Таъминланганлик учун қабул қилинган мулкнинг мана шу муҳим томонларини инобатга олишнинг ўзи кредитлар бўйича рискларни ҳисоблашни биринчи ўринда зарур қилиб қўяди. Шунинг учун тижорат банклари ўз кредит сиёсатларида кредит рискларни ҳисоблаш ва бошқаришнинг бошқа йўналишларини ҳам белгилаб олишлари лозим. Банк томонидан кредитлаш учун фойдаланилаётган ресурсларнинг бир қисми банкнинг мижозлари бўлган жисмоний ва юридик шахслар, актсионерлар маблағлари бўлсада, улардан қай даражада, қайси соҳада фойдаланиш бўйича қарорни банк қабул қилади. Банк даромад олишни режалаштириши билан бир қаторда, ўз фаолиятида маълум рисклар ҳам мавжуд эканлигини доимо ҳисоб қилиши, кредитлашда, авваламбор, кредит олувчи мижоз ва унинг фаолиятининг ҳаётийлиги, унинг кредитга лаёқатлилиги, 304 берилган кредитнинг рисклилик даражасини аниқ кўриб чиққанидан кейингина кредитнинг таъминланганлигини инобатга олиши лозим. Кредитнинг таъминланганлиги учун гаровга олинган мулк кредитни қайтариб олишнинг охирги манбасидир. Кредит рискининг даражасини аниқлашдаги муҳим кўрсаткичлардан бири, бу корхонанинг молиявий жиҳатдан мустақиллигини ифодаловчи коэффициентдир. Унинг оптимал кўрсаткичи Км 0,5 га тенг бўлиши мумкин. Бу кўрсаткич қарз олувчиларнинг ўз маблағларининг суммасини корхонанинг умумий маблағларидан катта бўлиши лозимлигини англатади. Ўзбекистон ҳудудидахўжалик субектларини қисқа муддатли кредитлашда, асосан, бу кўрсаткичнинг минимал миқдори 0,3 дан кам бўлмаслиги лозим. Мухторлик коэффициенти ҳиссадорларнинг, акция эгаларининг ва кредиторларнинг манфаатларини ва, шу билан бирга, молиявий маблағларнинг таркибини ҳам ифодалайди, яъни четдан жалб қилинган капитал билан ўз маблағлари таъминланганлигининг нисбий даражасини кўрсатади. Бу кўрсаткич депрессия даврида корхоналарни катта йўқотишлардан сақлайди ва кредит олиш учун кафолат ҳисобланади. Бу кўрсаткич орқали корхонанинг молиявий аҳволига баҳо бериш мумкин. Қоплаш коэффициенти (Кў) ликвид маблағлари суммасининг қисқа муддатли мажбуриятлар суммаси нисбатини ўзида ифодалайди. Бу кўрсаткич тахминан 2,0-2,5 дан кам бўлмаслиги керак ва қисқа муддатли мажбуриятларнингҳар бир сўмига ликвид маблағларининг 2 сўмдан ортиқ қисми тўғри келишини англатади. Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари амалиётида бу кўрсаткич И тоифага кирувчи корхоналар учун 2,0 ва ундан ортиқ, ИИ тоифага кирувчи корхоналар учун 1>2, ИИИ тоифа корхоналар учун 0,5>1 қилиб белгиланган. Абсолют ликвидлилик коэффициенти (К ал ) қарздорлик бўйича тўловларни ўз вақтида амалга оширишни таъминлайди, ишлаб чиқарувчининг ҳаракатдаги активлар даражасини ўзида ифода этади. Абсолют ликвидлик коэффициентининг энг мукаммал кўриниши бу ликвидлик коэффициенти бўлиб (К л ), у юқори ва ўрта ликвидлик маблағлар суммаси билан қисқа муддатли қарздорлик ўртасидаги нисбатни ифодалайди. Ўзбекистон Республикаси банклари амалиётида бу кўрсаткич 1 тоифа корхоналар учун 1,5 дан юқори, 2 тоифа корхоналар учун 1,0 дан 1,5 гача, ИИИ тоифа корхоналар учун 1,0 дан кам қилиб белгиланган. Download 2.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling