А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet160/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

Қарздорлик коэффициенти корхона активига қўйилган ўз маблағларига 
қанча жалб қилинган маблағлар тўғри келишини ифодалайди. Заруриятга 
қараб уни қуйидагича гуруҳлаб таҳлил қилиш мумкин: 
 
summasi
ng
kapitalini
z
o'
summsai
qarzdorlik
debitor 
)

dq

ff
zdorlikkoe
Debitorqar

summasi
ng
kapitalini
z
o'
summasi
qarzdorlik
kreditor 
)

.
kq

eff
rzdorlikko
Kreditorqa



305 
100
summasi
rtacha
o'
'
um
yadan tush
realizatsi
)

jqk


ing
zkapitalin
o
ff
ylanishkoe
ankapitala
Jalbqiling
• 
Бу коэффициентлар ишлаб чиқарувчи фаолиятининг ташқи қарзларга 
қанчалик боғлиқлигини кўсатади. Кўрсаткич қанчалик катта бўлса, узоқ 
муддатли мажбуриятлар ҳам шунчалик кўп бўлади ва юзага келган вазият ҳам 
шунчалик рискли бўлади. Корхонанинг ўз мажбуриятларини тўлай олмаслиги 
эса корхонани инқирозга учрашига олиб келади. 
Кредит рискини таҳлил қилишлик учун, аввало, юқорида кўрсатиб ўтилган 
коэффициентлар ҳисоблаб чиқилади ва уларнинг оптимал кўрсаткичлари билан 
солиштирилади. Агар ҳисобланган кўрсаткичлар тахминан оптимал 
кўрсаткичлар билан бир хил бўлса, у ҳолда таҳлилни давом еттирмаса ҳам 
бўлади. Кўп ҳолларда баъзи кўрсаткичлар кредит рискининг юқорилиги ҳақида 
далолат берса, баъзилари эса бунинг аксини кўрсатади. Бу ҳолда кредит 
рискига баҳо бериш қийин бўлади ва шу ҳолларда таҳлил қилишни давом 
эттириш лозим бўлади. Кўп ҳолларда оптимал кўрсаткичлардан узоқ бўлган 
коэффициентларнинг ўзинигина таркибларга ажратиш мумкин.
Ликвид 
маблағларининг 
этишмаслиги 
тўловларни 
ўз 
вақтида 
оширилмаслигидан далолат беради ва бу баланс ликвидлигини пасайтиради. 
Ликвид маблағларининг этишмаслиги амортизатсия ажратмаларидан катта 
бўлган суммадаги корхона фаолиятидаги зарарлар, ўтган йиллардаги ва 
кутилмаган зарарлар, ликвид маблағларининг нотўғри баҳоланиши, 
кераклигидан ортиқча суммадаги маблағларнинг капитал қўйилмаларига 
йўналтирилиши, узоқ муддатли инвестицияларга керагидан ортиқча 
қўйилмалар сабабли юзага келиши мумкин. 
Кредит риски минимал бўлиши учун корхона ликвид маблағларининг 
миқдори қисқа муддатли қарздорликлардан тахминан икки баробар катта 
бўлиши керак. 
Кредит рискини камайтириш борасида тижорат банклари Ўзбекистон 
Республикаси Марказий банкининг Бир қарздор ёки ўзаро дахлдор бўлган 
қарздорлар гуруҳига тўғри келувчи таввакалчиликнинг энг юқори даражаси 
тўғрисида”ги низоми талабларига риоя қилишлари лозим. 
Мазкур низом бўйича ҳар қандай бир қарздор ёки ўзаро алоқадор 
қарздорлар гуруҳининг балансдан ташқари мажбуриятларини ҳам ҳисобга 
олган ҳолда, кредитлари жами суммаси 1-босқичли банк регулятив 
капиталининг 10 фоиздан ошган ҳолати йирик кредит ҳисобланади ва бу кредит 
бўйича йирик йўқотиш эҳтимоли юзага келади. Бир қарздор ёки ўзаро дахлдор 
қарздорлар гуруҳига тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг юқори даражаси 1 
даражали банк капиталининг 25 фоизидан ошмаслиги керак. Ишончли 
кредитлар учун таваккалчиликнинг энг юқори даражаси 1-босқичли банк 
капиталининг 5 фоизидан, банкнинг барча йирик кредитларининг умумий 
ҳажми 1-босқичли банк капиталидан 8 мартадан ошмаслиги лозим.
Тижорат банклар томонидан кўрсатилган лизинг хизматларининг умумий 
суммаси (авиализингдан ташқари) банк биринчи даражали капиталининг 25 
фоизидан ошиб кетмаслиги керак. 


306 
Халқаро банк амалиётида кредит рискларининг олдини олиш бўйича қабул 
қилинган йўриқномаларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, жаҳон амалиётида 
кредит рискларининг олдини олиш бўйича қуйидаги талаблар қўйилган: 
- бирор-бир қарз олувчи банкнинг асосий капиталининг 10% екви-
валентидан ортиқча маблағ ола олмайди; 
- бир тармоққа бериладиган кредит миқдори банкнинг умумий порт-
фелининг 25% идан ошмаслиги лозим; 
- бир қарз олувчига тўғри келувчи тахминий риск (гаровга қўйил-ган мулк 
баҳолангандан кейин) банкнинг асосий капиталининг 1% и дан ошмаслиги 
лозим; 
- тахминий (кутилаётган) риск миқдори мижоздан олиниши кутилаёт-ган 
йиллик фойда миқдорининг 3 баробаридан ошиб кетмаслиги керак.
72

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling