А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


Муддатли ва жамғарма депозитлари


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

Муддатли ва жамғарма депозитлари. Банклар томонидан жалб 
қилинган муддатли депозитлар - юридик ва жисмоний шахсларнинг 
шартномада қатъий келишилган муддат ва унда кўрсатилган фоизларни 
тўлашга доир маблағларидир. Муддатли депозит ҳисобварағи очилганда 
жисмоний шахсларга омонат дафтарчалари берилади. 
Маблағлар муддатидан олдин олинганда омонат бўйича фоизларни
шартномада бошқа ҳоллар кўзда тутилмаган бўлса, банк талаб қилиб олингунча 
депозитлар бўйича тўлайдиган фоизлар миқдорида тўлайди. 
Ўзбекистонда муддатли депозитлар қуйидаги муддатларга бўлинади: 
-муддати 30 кунгача бўлган депозитлар; 
-муддати 90 кунгача бўлган депозитлар; 
-муддати 180 кунгача бўлган депозитлар; 
-муддати 365 кунгача бўлган депозитлар; 
-муддати 365 кунгдан ортиқ бўлган депозитлар. 
Жамғарма депозитлар.Даврий бадаллар асосида шаклланадиган 
жамғарма депозитлари муайян мақсадни амалга ошириш учун депозит 
ҳисобварақда маълум миқдорда пул суммасини жамғариш мақсадида юридик 
ва жисмоний шахслар номига олинади.
Жамғарма сертификатлари. Жамғарма сертификатлари - аниқ муддатда 
қоплаш талаби ва қатъий фоиз ставкасига эга бўлган сертификатлар. Жамғарма 
сертификати банкка қўйилган омонат суммасини ва омонатчининг 
сертификатини берган банкдан белгиланган муддат тугашидан сўнг омонат 
суммасини ва фоизини олиш ҳуқуқини тасдиқловчи қимматли қоғоздир. 
 
4.3.Банкнинг нодепозит манбалари ва хорижий банклар амалиётида 
банкларнинг ресурс базасини шакллантириш усуллари 
 
Банкларнинг ривожланиш тараққиётида шунинг билан биргаликда 
анъанавий ва хорижий тажрибалардан келиб чиқган холда жалб қилинган 
маблағларнинг таркибида уни ташкил этувчи манбааларда бир қатор 
ўзгаришлар юзага келган, яъни бугунги кунда жалб қилинган маблағлар 


69 
депозит ва нодепозит манбалар хисобига шаклланмоқда яъни банкка 
ресурсларни жалб қилишнинг иккиламчи ёки нодепозит усулига киради, яъни 
депозит сертификатлари чиқариш, облигациялар, банк векселлари ва бошқа 
қимматли коғозлар билан операциялар олиб бориш. Булар депозит манбалардан 
фарқли ўлароқ ўз эгасига яъни маблағ жойлаштирувчига маблағ қўйганлигини 
тасдиқловчи эгалик хуқуқи тўғрисида махсус хужжатлари асосида 
таъминланиши ёки кўзда тутилган шартномалар асосида сотиб олиниши 
мумкин.
АҚШда ресурс базасининг шаклланишига қараб молия институтлари 2 
категорияга бўлинади: 
1. Депозит институтлар 
2. Нодепозит институтлар. 

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling