А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова
Download 2.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув
- Bu sahifa navigatsiya:
- Банкнинг зарар
- Йўқотишлар
Банкнинг депозитлар, жамғармалар ва бошқа жалб қилинган маблағлар
бўйича фоиз тўлаш, бошқа молия-кредит институтларидан жалб қилинган маблағлар учун фоизлар тўлаш, банк ходимлари учун иш ҳақи тўлаш ва бошқа оператсион харажатлари билан боғлиқ рисклари қуйидаги шаклларда намоён бўлиши мумкин: бозор иқтисодиётида юз бераётган ўзгаришлар аҳоли жамғармалари бўйича тўланадиган фоиз ставкаларини оширишда, кредит ресурсларининг етарли эмаслиги, кредит ресурсларини сотиб олиш қийматининг ошишида, банк ходимларининг иш ҳақи билан боғлиқ харажатларни ошириш кабиларда ўз ифодасини топади. Банк харажатларининг меъёрдан ошиши, даромад ола олмаслиги банкка зарар олиб келади. Банкнинг зарар кўриши, банк фаолиятида учрайдиган рискларнинг олдини ола олмаслик натижасида юзага келади. Банк фаолиятида рисклар келажакда амалга ошириладиган операцияларни олдиндан обдон таҳлил қилмаслик, ҳолатни яхши ўрганмаслик, маблағларни самарали жойлаштирмаслик, бозор имкониятларига тўғри баҳо бермаслик, банк фаолияти учун салбий натижаларга олиб келиши мумкин бўлган бошқа ҳолатларни олдиндан сеза олмаслик туфайли юзага келиши мумкин. Зарарларнинг юқори бўлиши банкларда йўқотишлар бўлишига олиб келади. Йўқотишлар банк фойдасини камайтирувчи омил ҳисобланиб, у банк фаолиятининг рисклилик даражасига боғлиқ бўлади. Рискнинг ҳажми банк амалга оширадиган операцияларнинг 289 рисклилик даражасига, банкнинг риск соҳасидаги стратегияси сифатига боғлиқ бўлади. Банк раҳбариятининг фойдани кўпайтиришга интилиши эҳтимолий зарарларни имкон қадар камайтириш билан бирга кечади. Ушбу икки мақсад бир-бирига муайян даражада зид бўлиб, бу банк маъмурияти ва унинг омонатчилари манфаатларининг қарама-қаршилиги билан боғлиқдир. Банк маъмурияти фойдани кўпатиришга интилади ва қўшимча фойда олиш учун риск қилишга тайёр туради. Омонатчи учун эса маблағларининг сақланиши ва банкка ишонч масаласи муҳимроқдир. Даромадлилик ва риск ўртасидаги мақбул нисбатни сақлаб туриш банкни бошқаришнинг энг асосий ва мураккаб муаммоларидан биридир. Банкларни баъзан «риск сотиб олувчи ва сотувчилар» деб аташлари бежиз эмас. Зиммага олинадиган риск ва банк фаолиятидан кўзланган даромад ўртасида муайян алоқа мавжуд: катта рискга кўпроқ даромад олиш эҳтимоли хосдир. Деярли рисксиз, кам кафолатланган даромад олишдан фарқли равишда, даромад қанча катта бўлса унга эришиш эҳтимоли ҳам шунча кам, бинобарин риск юқори бўлади. Банк рискларини бошқаришни самарали ташкил этиш уларни муайян белгилари бўйича аниқ гуруҳларга бўлиш боғлиқ. Рискларнинг илмий асосланган таснифи уларнинг ҳар бирининг умумий тизимдаги ўрнини белгилаш, уларни бошқаришнинг самарали усулларини қўллаш имконини беради. Махсус адабиётларда рискларнинг, жумладан, банк рискларининг турли хил таснифларини учратиш мумкин. Биз шу параграфда банк рискларнинг илмий асосланган таснифини келтиришни мақсад қилиб қўйганмиз. Риск турлари бир-бири билан боғлиқ бўлиб, улар банклар фаолиятига турли даражада таъсир кўрсатади. Бу ҳолат рискларнинг олдини олиш бўйича чора- тадбирлар ишлаб чиқиш ва рискнинг аниқ бир турларини таҳлил қилиш, уларнинг юзага келиши сабабларини аниқлашни қийинлаштиради. Шу боис банк рискларини қуйидаги асосий йўналишлар бўйича турларга таснифлаш мумкин: 1.Пайдо бўлиш сабаблари ва таъсир қилиш ҳарактери бўйича. 2.Намоён бўлиш шакллари бўйича. 3.Бошқариш имкониятига қараб 4.Ҳисоблаш усулига қараб. 5.Юзага келиш ва таъсир вақтига қараб. 6.Юзага келиш соҳаси ва бошқаларга қараб. Download 2.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling