А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


Банк фаолияти натижаларига таъсир этиш даражасига кўра


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet155/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

Банк фаолияти натижаларига таъсир этиш даражасига кўра банк 
рискларини бир нечта тоифаларга бўлиш мумкин. Энг асосий белгиларига кўра 
улар кичик, ўртача ва тўла рискларга бўлинади. Банк рискининг даражаси банк 
йўқотишларига олиб борувчи жараёнларнинг таъсир қилиш даражасига боғлиқ 
бўлади. Улар фоизларда ёки муайян коэффициентларда ифодаланади. Чет 
элтижорат банклари, жумладан, Буюк Британия банклари рискларни 5 тоифага 
ажратади. Булар: 
– А тоифа - кичик ёки нол риск; 
Б тоифа - оддий риск
– Д тоифа - ошган риск; 
– Е тоифа - катта ёки юқори риск; 
– Ф тоифа - номақбул риск. 
Бизда риск тоифаларининг даражаланиши банк активларининг риск 
даражасини ҳисобга олган ҳолда гуруҳлаш кўринишиданамоён бўлади. 
Ҳисоблаш усулига кўра рискларни жами (умумий)ки айрим рискларини 
ажратиш мумкин. Умумий риск банк рискининг ҳажми, унинг даромади ва 
банк ликвидлиги меъёрларига боғлиқ равишда баҳоланади ёки тахмин 
қилинади. Айрим аниқ риск алоҳида банк операцияси ёки уларнинг гуруҳлари 
бўйича риск коэффициентлари шкаласи асосида баҳоланади. 
Таъсир вақтига кўра рискларни ретроспектив, жорий ёки истиқболдаги 


291 
рискларга ажратиш мумкин. Ретроспектив рисклар банк фаолиятининг ўтган 
даврдаги турли рискларга боғлиқлигини ифодалайди ва жорий ҳамда 
истиқболдаги рискларни баҳолашга ёрдам беради. 
Юзага келиш соҳасига кўра банк рисклари ташқи ва ички рискларга 
бўлинади. Ташқи рисклар макромуҳит даражасида юзага келади. Улар банк 
фаолияти билан бевосита боғлиқ эмас. Ички рисклар банкнинг фаолияти 
натижасида юзага келади. Ташқи рисклар даражасига жуда кўп омиллар таъсир 
кўрсатади. Улар орасида сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва табиий-иқлим 
рискларини алоҳида ажратиб кўрсатиш зарур. У урушлар, инқилоб, 
миллийлаштириш, четга тўловларни таъқиқлаш, қарзларни консаолидатсиялаш, 
ембарго жорий қилиш, импортга литсензияни бекор қилиш, табиий офатлар 
натижасида юзага келадиган йўқотишларни ўзига жамлайди. Ташқи 
рискларнинг ўзига хос хусусияти шундаки, улар банк фаолияти натижаларига 
ҳам бевосита, ҳам билвосита таъсир кўрсатиши мумкин. Бу банк олдида пул 
мажбуриятларига эга бўлган хўжалик субектларининг ушбу рискка 
алоқадорлиги ва муносабатига боғлиқ. 
Ташқи рисклар орасида, кўпинча, таъсир даражаси боғлиқлигига кўра 
сиёсий рисклар, иқтисодий рисклар ва табиий-иқлим рисклари ажратиб 
кўрсатилади. Сиёсий рисклар мамлакатдаги сиёсий вазият ва давлатнинг 
фаолияти билан боғлиқ. Иқтисодий рисклар мамлакатдаги умумий иқтисодий 
вазиятдан келиб чиқади. 

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling