А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


Кредит рисклари ва уларни клиб чиқиш сабаблари


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet157/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

 
22.2.Кредит рисклари ва уларни клиб чиқиш сабаблари 
 
Банкнинг кредит фаолияти, уни бошқа нобанк ташкилотлардан фарқловчи 
асосий мезонлардан биридир. Жаҳон банк амалиётида айнан кредит 
операциялари орқали банклар фойдасининг асосий қисми шаклланади. Шу 
билан 
бир 
вақтда, 
кредитларнинг, 
асосан, 
йирик 
кредитларнинг 
қайтарилмаслиги, банклар фаолиятида рискларнинг пайдо бўлишига, улар,ўз 
навбатида, банк даромадларининг камайишига, баъзи ҳолларда эса банкларнинг 
банкрот бўлишига ҳам олиб келиши мумкин.
Банклар фаолиятини тўғри ташкил қилиш, уларда мавжуд рискларни 
минималлаштириш масалаларидан бири кредит рисклари, уларнинг сифати ва 
даражасини аниқлаш ва таҳлил қилишдан иборат. 
Кредит риски деб, қарз олувчи томонидан кредит шартномаси 
шартларининг бажарилмаслиги, яъни кредит суммаси (қисман ёки тўлиқ) ва у 
бўйича фоизларнинг шартномада кўрсатилган муддатларда тўланмаслиги 
тушунилади. Шунинг учун кредит рискларини аниқлаш ва бошқариш ҳар 
қандай тижорат банкининг ривожланишига, даромадлиги ошиб унинг 
барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади. Кредит рискларининг банклар 
учун долзарб муаммолиги шундаки, кредит риски мавжуд бўлган ҳолда 
кредитор(банк)да қарз олувчи томонидан кредит шартнома шартларини, унинг 
70
The Business of Banking. American Bankers Association. Washington, D.C.2014. 
Henny van Greuning,Sonia Brajovich Bratanovich. The Analysis of banking risks. THE WOLD BANK 
Washington,D.C. 
William Gould, Michael Higgins: Banking:Strategic leadership. United States Agency for international Devolopment 
(USAID) 2012. 23-46 p. 
Philip Kotler. Marketing Essentials. Prentice- Hall, Inc.,2010. 525-529 p. 


298 
ўз мажбуриятларини белгиланган вақтда бажара олиш имкониятига 
ишончсизлик ҳосил бўлади. Маълумки , банк амалиётида фойда асосан 
берилган кредитлар бўйича олинадиган фоизлардан ташкил топади. Қарз 
олувчи томонидан олинган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг ёки 
кредитнинг асосий суммасининг ўз вақтида тўланмаслиги ёки умуман 
тўланмаслиги банк фойдасининг камайиши оқибатида, банкнинг келажакдаги 
маблағлари салмоғининг тушиб кетишига олиб келади. Шунинг учун банклар 
улар берган маблағларнинг қайтиши билан боғлиқ рискларни камайтиришга 
ҳаракат қиладилар. 
Қарз олувчи фаолиятида мавжуд рисклар даражасини банклар кредит 
бергунга қадар, кейинчалик кредит бергандан кейин, ундан фойдаланиш 
давомида аниқлаши мумкин. Рискни минималлаштириш мақсадида банклар 
кредит беришдан олдин рискни аниқлашга ҳаракат қилади. 
Кредит рискининг юзага келишига қуйидаги ҳолатлар: 
а) турли хил макро ва микроиқтисодий омиллар, иқтисодий қонунийлик 
ва меъёрлардаги ўзгаришлар; 
б) иқтисодий ва сиёсий муҳитдаги ўзгаришлар, салбий ҳоллар, қарз 
олувчининг фаолиятидаги бўладиган молиявий нобарқарорлик туфайли олган 
кредитларини тўлашга мос пул оқимини ташкил қила олмаслиги; 
д) кредитнинг таъминланганлиги учун олинган гаровнинг қиймати ва 
сифати бўйича тўлиқ ишончнинг йўқлиги; 
е) юқори билимга эга бўлган банк ходимлар ва мижозларнинг кредитдан 
фойдаланишдаги кўникмаларининг етарли эмаслиги; 
ф) қарз олувчи субектнинг маҳаллий ёки давлат миқёсида обрўсининг 
тушиб кетиши, унинг ишчанлик фаолиятида юзага келган ўзгаришлар ва бошқа 
сабаблар бўлиши мумкин. 
Кредит муносабатларида банклар кредитга ёки қарзга берилган сумманинг 
ўз вақтида қайтиб тўланишини ва мўлжалланган фоиз ставкаларини 
белгиланган вақтда олишни кутадилар. Улар рискдан қочадилар, кредит 
беришгача кредитланадиган соҳанинг риск даражаси билан қизиқадилар, уни 
аниқлайдилар ва ўзлари учун риск даражаси минимал бўлган ҳолларда кредит 
ажратиш тўғрисида ижобий қарор қабул қиладилар. Лекин кредитор томонидан 
кутиладиган натижа ҳар доим ҳам у ўйлаганидек бўлмаслиги мумкин. 
Банклар ва банк ходимлари бошқа кредиторларга нисбатан рискдан кўп 
ҳимояланувчи ёки қочувчи бўлишлари керак. Бунинг сабаби шундаки, банк 
бошқа кредиторларга нисбатан ўз маблағи билан эмас, балки жалб қилинган 
маблағлар, яъни жисмоний ва юридик шахсларнинг вақтинча, банкда турган 
маблағлари билан ишлайдилар. Банкнинг кредит бериш қобилияти у жалб 
қилган ресурсларга боғлиқ бўлади. Банк, ўз навбатида, бу жалб қилинган 
маблағларни талаб қилинган вақтда мижозгақайтариб бериш имкониятига эга 
бўлиши лозим. Бу имконият эса банк фаолиятида мавжуд рискларни ўз вақтида 
аниқлаш, уларнинг олдини олиш чораларини ишлаб чиқишни тақозо этади. 
Тижорат банкининг кредитлаш жараёнининг схэмасини олиб қарайдиган 
бўлсак, мижознинг кредитга лаёқатлилигини аниқлаш босқичида бериладиган 


299 
кредит бўйича риск даражасини тахминан хомчўт қилиш мумкин. 
Кредитлаш жараёнининг 2,-3,-5-босқичларида кредит рисклари ва 
уларнинг даражасини аниқлаш мумкин. Мижознинг кредитга лаёқатлиги 
бўйича риск кредитлашнинг бошланғичбосқичларида бўлмаслиги мумкин, 
лекин унинг фаолияти давомида кутилмаган молиявий қийинчиликларнинг 
пайдо бўлиши кредит рискининг юзага келишига асос бўлади. 

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling