А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


Кредитнинг алоҳида турларида кредит рискларини аниқлаш


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet161/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

 
22.3.Кредитнинг алоҳида турларида кредит рискларини аниқлаш, 
уни камайтириш йўллари 
 
Банклар фаолиятида рискларни бошқариш рискларни минималлаштириш 
ва олдини олишда муҳим аҳамият касб этади. Банк рискларини бошқаришдан 
асосий мақсад банкнинг актив ва пассивларини бошқаришда банкнинг фойдаси 
ва унинг ликвидлилик ҳамда хавфсизлиги ўртасидаги энг муқобил нисбатни 
таъминлаш, яъни рисклар таъсирида юзага келиши мумкин бўлган 
йўқотишларни минималлаштиришдан иборат. Рискларни самарали бошқариш 
банк фаолиятида юзага келиши мумкин бўлган кўп муаммоларни ҳал қилишга 
ёрдам беради.Риск даражаси турли сабаб ва омилларга қараб ўзгариб 
туради.Шу сабаб банклар ҳам бозор муносабатлари, мижозларнинг сифати, 
талаби ва бошқалардан келиб чиқиб ўз активлари ва пассивларининг ҳолати, 
банк хизматларига бўлган талаб ва таклифдан келиб чиқиб рискларни ҳам 
ҳисоб-китоб қилиб фаолиятини олиб бориши керак. 
Рискларни бошқариш жараёни қуйидагиларни ўз ичига олади: рискларни 
олдиндан кўра билиш, уларнинг тахминий ҳажми ва таъсирини аниқлаш, 
рискларнинг олдини олиш ёки уларни минималлаштириш бўйича чора-
тадбирлар ишлаб чиқиш, улар таъсирида юзага келиши мумкин бўлган 
йўқотишларнинг олдини олиш в.б. Бу борада ҳар бир банк рискларни 
бошқариш соҳасида ўзининг стратегиясига эга бўлиши лозим. Агарда банк 
рискли операцияни амалга оширишга қарор қилса, у олдиндан мазкур 
операцияда қанақа рисклар бўлиши мумкинлигини ва уларни қайси усуллар 
билан, қандай қилиб бошқариши мумкинлигини ҳам билиши лозим.Бизининг 
республикамизда тижорат банклари фаолиятида учрайдиган рискларни 
72
The Business of Banking. American Bankers Association. Washington, D.C.2014. 
Henny van Greuning,Sonia Brajovich Bratanovich. The Analysis of banking risks. THE WOLD BANK 
Washington,D.C. 
William Gould, Michael Higgins: Banking:Strategic leadership. United States Agency for international Devolopment 
(USAID) 2012. 23-46 p. 
Philip Kotler. Marketing Essentials. Prentice- Hall, Inc.,2010. 525-529 p. 


307 
бошқариш бўйича Марказий банкнинг 2011-йил 25 майда тасдиқланган 
“Тижорат банкларининг банк таваккалчилигини бошқаришига нисбатан 
қўйиладиган талаблар тўғрисида”ги низом талаблари асосида олиб борилади.Бу 
ҳужжат Марказий банк томонидан тижорат банкларининг банк рискларини 
бошқаришига қўйиладиган минимал талаблар баён этилган ва банк рискларини 
бошқариш деганда, банк ўз фаолиятини юритиши ва банк операцияларини 
ўтказишида пайдо бўлиши мумкин бўлган таваккалчиликларни аниқлаш, 
уларнинг олдини олиш, бартараф этиш, камайтириш ва кўрилиши мумкин 
бўлган зарарларни бошқа молиявий воситалар орқали қоплаш бўйича банк 
томонидан амалга ошириладиган ҳаракатлар мажмуйи тушунилиши белгилаб 
берилган.Республикада тижорат банклари томонидан улар фаолиятида юзага 
келадиган рискларни бошқаришдан асосий мақсад - банк омонатчилари ва 
кредиторлари, 
акциядорлари 
манфаатларини 
ҳимоя 
қилиш, 
банк 
таваккалчиликларини камайтириш, бартараф этиш ва олдини олиш ҳамда банк 
фаолиятининг етарли даражадаги барқарорлигини таъминлашдан иборат. 
Рискларни бошқаришнинг қуйидаги елеменлари мавжуд: 
1. Банк рискларини бошқариш бўйича махсус бўлим ёки бошқармалар 
ташкил қилиш. 
2. Рискларни бошқариш стратегиясини ишлаб чиқиш. 
3. Рискларни минималлаштиришга таъсир қилувчи дастагларни топиш. 
4. Рискларни таҳлил қилиш асосида қарорлар қабул қилиш в.б.
Ушбу элементр Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган банклар 
фаолиятида ҳам ўз аксини топган. 
Банк рискларини бошқариш соҳасида тижорат банклари қуйидаги 
талабларни амалга оширишлари зарур: 
-банк фаолияти ва унинг атрофидаги муҳитнинг ўзига хос хусусиятларини 
ҳисобга олувчи, аниқ ифодаланган ва ҳужжатлаштирилган таваккалчиликларни 
бошқариш сиёсатини ишлаб чиқиш; 
-банк таваккалчилигини бошқариш вазифалари юкланган таркибий 
бўлинмани ташкил этиш; 
-банк таваккалчилигини бошқариш бўлинмасини тажрибали ва малакали 
мутахассислар билан таъминлаш; 
-банк янги хизматларни жорий қилишда, йирик битимларни тузишда, 
хорижий молия институтлари билан алоқа ўрнатишда, инвестициялар 
киритишда, чет элвалютасидаги маблағларни активларга жойлаштиришда, янги 
ходимларни ишга қабул қилишда ва бошқа банк таваккалчилиги юзага келиши 
мумкин бўлган банк операциялари таваккалчилигининг юзага келиши ва уни 
бартараф этиш, олдини олиш, камайтириш нуқтайи назаридан банк 
таваккалчилигини бошқариш бўлинмаси билан келишувни амалга ошириш в.б. 


308 
- Кредит сиёсатининг ҳолати бўйича мониторинг олиб бориш 
- Кредит сиёсати рейтингини олиб бориш 
- Янги кредит олишнинг критерияларини ишлаб чиқиш 
- Кредитни ўтказиш чора-тадбирлари 
- Ссудалар бўйича чеклашлар 
- Кредит портфели бўйича доимий рискни баҳолаб бериш 
- Қайтмайдиган ссудалар бўйича қутқарувчи сиёсатни ишлаб чиқиш 
- Ишончсиз ссудалар бўйича сиёсатни ишлаб чиқиш
- Кредитни музлатиш бўйича сиёсат 
- Стандарт кредит ҳужжатларини ишлаб чиқиш 
-Кредитни бериш шартномасини такомиллаштириш 
- Кредит баҳосини аниқлаш сиёсатини ишлаб чиқиш 
- Банкнинг ички меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларига қараш 
- Кредитни беришни кўпайтириш бўйича сиёсатни ишлаб чиқиш 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling