А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

 Омонотчининг 
ҳуқуқи 
таъминланишига 
қараб 
депозитлар 
таъминланган ва таъминланмаган депозитларга бўлинади.
Депозитлар маълум турдаги қимматли қоғозлар гарови билан 
таъминланган бўлади. Давлат ҳокимияти органлари депозитларини қабул 
қилган банк таъминот сифатида маълум облигацияларни қўйиши лозим. Бундай 
депозитларнинг эгалари таъминланган кредиторлар ҳисобланади. Баъзи бир 
бошқа депозитларнинг барчаси таъминланмаган депозитлар ҳисобланади. 
Жалб қилиниш муддатларига қараб депозитлар муддатли ва талаб 
қилиб олинадиган турларга бўлинади.
Депозитлар ишлатиш характерига қараб якка тартибдаги ва умумий 
депозитларга бўлинади. Умумий депозитлар штат қонунчилик меъёрларига 
асосан турли шаклларда бўлиши мумкин: 
- вафот этиши муносабати билан мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи шаклида; 
- депозитни бўлмасдан эгалик қилиш; 
- биргаликда эгалик қилиш ва бошқалар. 
Депозит сертификатлар банкдаги ҳисоб варақга маълум миқдорда пул 
маблағлари қўйганлик тўғрисида гувоҳлик берувчи ҳужжат бўлиб у оборотда 
айланиши бўйича ўз хусусиятларига эга. ФРТ бошқарувчилари Кенгашининг 
қоидаларига кўра депозит сертификатлар муомалада айланадиган ва 
айланмайдиган турларга бўлиниб, унда кўрсатилган сумма сертификат эгасига 
ёки унинг буйруғи бўйича у кўрсатган шахсга қайтарилиши лозим. 
Маблағларни тўлаб бериш: 
- депозит қўйилгандан камида 30 кун ўтганидан кейин аниқ бир санада 
қайтарилиши; 
- 50 кун олдин пулни олиш тўғрисида билдиришнома берилганда; 
- депозит сертификатни банкга тақдим этганда амалга оширилади.
Энг кўп тарқалган депозит сертификати турларидан бири қайтиб 
олинадиган депозит сертификати бўлиб тақдим қилинганда тўланиши 
кафолатланган ва улар бўйича одатда фоизлар тўланмайди. Муддатли депозит 
сертификатларининг муддати 30 кундан бир неча йилгача бўлиши мумкин ва ўз 
эгасига 
маълум 
миқдорда 
даромад 
келтиради 
Муддатли 
депозит 
сертификатларининг минимал номинал миқдори 1000 долл.дан кам бўлмаслиги 
лозим. Йирик суммадаги сертификатларнинг номинал миқдори 100.000 


73 
долл.дан ортиқ бўлиши мумкин. Кейингилар, одатда, қимматли қоғозлар 
бозорида муомалада иштирок этади ва кредитлар бўйича таъминот сифатида 
қабул қилиниши мумкин. 
Депозит сертификатлар шунингдек, сузиб юрувчи фоиз ставкали депозит 
сертификатлари ва жаримасиз депозит сертификатлари, акция курси бўйича 
индексицияланадиган депозитларга бўлинади. 
АҚШда ҳар қандай молиявий депозит институт якка тартибдаги пенсия 
ҳисоб рақамларини очиши мумкин ва жуда катта миқдорга эга бўлган бу 
маблағлар тижорат банклари молиявий ресурсларнинг муҳим ва салмоқли 
манбаси бўлиб хизмат қилади.
Нау-ҳисоб варақлар (Ноw) – жамғарма ҳисоб варақлари бўлиб буйруқ ёки 
чек ёзиш орқали тўловлар амалга оширилади ва улар бўйича фоизлар тўланади.. 
АҚШ банклари ва бошқа молия институтлари мижозларнинг 
маблағларини жалб қилиш бўйича жамғариш режаларини ишлаб чиқишади. 
Омонотчи ўз маблағларини омонотга қўйишда кредит институтлари томонидан 
таклиф этилаётган фоиз ставкалари ва улар бўйича оладиган даромад 
нормасига, омонотига тўланадиган фоизнинг қанча даромад келтириши 
(компаунд) ёки олган фоизининг фоиз ишлашига, инфляция даражасига, 
солиқларга, кредит ва депозит институтларининг ликвидлилиги ва 
хавфсизлигига ва бошқа жиҳатларга эътибор қаратади.
Жамғаришнинг қайси турини танлаш мижознинг хоҳишига боғлиқ. 
Амалиётда кўпроқ Асосий Жамғарма Ҳисоб варағи (Basic Saving Account) ва 
Пул Бозори Депозити Ҳисоб варағи (Money Market Depozit Account)лари 
қўлланилади. Асосий Жамғарма Ҳисоб варағи (Basic Saving Account)да катта 
бўлмаган миқдор ( 100 АҚШ долл.дан бошлаб )да маблағ қўйилиши ва ундаги 
маблағлар оқими бўйича операциялар кўплаб ўтказилиши мумкин, яъни бу 
талаб қилиниб олинадиган ҳисоб рақам режимида ишлайди, одатда, у бўйича
ҳар чоракда фоизлар тўлаб борилади.
Пул Бозори Депозити Ҳисоб варағи (Money Market Depozit 
Account)ларини очиш учун катта миқдорда (1000-3000 АҚШ долл.) пул 
маблаҳлари қўйилади ва бу ҳисоб рақами бўйича чекланган операциялар 
ўтказилади, юқори фоизлар ва мукофотлар тўланади. Шунингдек, айланиш 
муддати 90 кундан 5 йилгача бўлган эркин айланувчи депозит сертификатлари 
ҳам америка банклари амалиётида қўлланилади.

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling