А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова
Тижорат банкларининг кредит операцияларининг банк
Download 2.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув
11.3.Тижорат банкларининг кредит операцияларининг банк
фаолиятидаги ўрни Тижорат банкларининг кредит операциялари банк фаолиятида асосий ўрин тутган операциялардан биридир. Ўзбекистон Республикаси “Банк ва банклар тўғрисидаги қонуни” да банк терминига тушунтириш берилганда бу ташкилот учта операцияни албатта амалга ошириши кераклигига урғу берилган булардан бири кредит бериш операциясидир. Жахон банк фаолиятида банк терминига молиявий универмаг деган тушунча берилганига карамай кредит операциялари барча банклар фаолиятида мухим урин эгаллаган. Бир томондан банк кредити иқтисодий субъектлар учун зарурий холларда вақтинча юзага келган молиявий қийинчиликларни ечишда ёрдам берувчи мухим манбаа хисобланади. Иккинчи томондан эса банклар олиб бораётган фаолият ичида энг кўп фойда берувчи жараёндир. Банкларнинг кредит жараёнлари ўз навбатида муддат бўйича иккига бўлинади: - қисқа муддатли 1 йил муддатгача бўлган; - узоқ муддатли 1 йилдан ортик. 144 Қисқа муддатли кредитларга қуйидагилар киради: 1. Ломбард. 2. Контакоррент. 3. Овердрафт. Ломбард - кредити асосий фаолияти таъллукли товар моддий бойликлар, бажарилган ишлар ва курсатилган хизматлар хакини тулаш учун кимматли когозларни гаровга олиб алоҳида хисоб варагидан бериладиган қарзлар. Банкнинг акциялари гаров сифатида қабул килинмайди. Контокоррент - банк контокоррент кредитни молиявий жихатдан баркарор бўлган хўжалик юритувчи субъектларга берди. Бундай хисоб варак кредитни шартномасига мувофик очилади ва мижознинг банк барча турдаги операцияларини бажаради. Мазкур хисоб варак актив ва пассив хисобланади, яъни унда актив колдик хам, пассив колдик хам булиши мумкин. Овердрафт - контокоррентнинг алоҳида шакли хисобланади. Унинг ўзига хос томони шундаки, банк мижозга қисқа вақт давомида дебит сальдоси булишига рухсат этади. Овердрафдан фойдаланиш хукуки коида тарикасида энг ишончли мижозларга берилади. Кредит қобилиятининг мажбурий зарур курсаткичлари қуйидагилар: - қоплаш коэффициенти; - ликвидлик ва ўз маблағлари билан таъминланганлик; - ўз оборот маблағлари мавжудлиги; - оборот маблағлари фойда келтириши ва айланиши коеффиценти. Кредит қобилиятини баҳолашда баланс хамда хўжалик юритувчи субъект курган фойда ва зарарлар тўғрисидаги хисобот таҳлили асос бўлади. Бундан ташқари зарур холларда банкнинг ўзидаги статистика хамда таҳлил материалларидан хамда бошқа маълумотлардан фойдаланилади. Кредит операцияларини амалга ошириш фойдалилик жихатидан юқори даражада бўлганлиги билан ўз навбатида унинг рисклилик даражаси, яъни қайтарилмаслиги мумкин бўлган маблағ хажми халигача дунё банкларни нотинч килиб келмокда. Кредит операцияларини амалга оширишда бу операциянинг рискларини ва уларни пайдо қилувчи омилларни ўрганиш мухим ахамият касб этади. Бу омилларни биз қуйидаги тартибда курсатишимиз мумкин: - кредит рискларини юзага келтирувчи омиллар энг аввало банк томонидан аниқ кредит сиёсатининг ишлаб чикилмаганлиги; - кредит сиёсатининг керагидан ортик агрессив ташкил килинганлиги (кредитларнинг активлардаги улуши 65 % дан ортик бўлганда); -тармоклар ва операциялар бўйича диверсификациянинг тўғри ташкил килинмаганлиги; -ишонч асосидаги кредитларнинг кредит портфелидаги улушининг кўплиги; -инсайдерлар билан шартномалар хажмининг кўплиги; -банк мутахассисларининг юридик жихатдан етарли тажрибага эга бўлмаганликлари. Тўғри барча банклар ўз фаолиятларида юристлар 145 хизматларидан фойдаланадилар, лекин кредит бериш жараёнида юристлар деярли катнашмайдилар. Ўз-ўзидан маълумки, кредит операцияларида бир қанча хужжатлар тулдирилади ва бу хужжатларнинг юридик жихатдан тўғри тулдирилмаслиги охир оқибатда кредитларни кайтариш вақтида жуда кўп қийинчиликлар тугдириши мумкин. Масалан, бизнинг банкларимизда тўзилаётган кредит шартномалари бўйича юрист хулосасини аниқлаш тажрибаси йўқ; - олинаётган гаровларнинг тўғри танланмаслиги. Бу бўйича хам юрист хулосасини олиш ўта мухимдир. Бугунги кунда кредит фақат гаров ёки кафолат хати асосида бериш мумкин, лекин гаровни реализация қилиш бўйича етарли механизм йўқлиги бу нарсанинг янада рискини оширади; - кредит талаби билан келган мижозлар хақида маълумотларнинг йўқлигига ёки уларни йиғишнинг қийинчиликлари хам мавжуддир. Иқтисодий шарт-шароит ўзгарганлиги бундай маълумотларни йиғишни талаб этади. Масалан, биз бугунги шароитда ўзимизнинг банк амалиётимизда 3-5 йиллик давр бўйича таҳлил олиб бориш ўзига яраша муаммоларга эга. Чунки бизнинг мижозларимиз ичида бир томондан янги ташкил этилган фирмалар мавжуд бўлган ҳолда уларга кредит бериш жараёни янада рискли ва мушкул бўлмоқда, иккинчи томондан эса, эски корхоналарда мавжуд хисоботларни тўғрилигига кафолат берувчи шахс илгари йўқ эди; - кредит олган мижоз корхоналарда (айникса илгаридан фаолият кўрсатиб келувчи корхоналарда) рахбарларнинг тез - тез алмашиб туриши хам ўзига яраша рискли холатларни юзага келтирмокда; - бундан ташқари кредит портфелининг катта қисмини бир тармоққа тегишли мижозлар томонидан эгаллаб олиши холатлари. Масалан, Агро банк бўйича кредит портфелини таҳлил қилсак, бу банкнинг кредит операцияларининг 88 фоизи фақат қишлоқ хужалигига таалуқкли корхоналарга берилган. Қишлок хўжалигида юз берадиган хар қандай ўзгариш тўғридан - тўғри банк молиявий натижаларига таъсир кўрсатади. Бундан ташқари қишлоқ хўжалиги фаолиятининг даврийлиги хам мавжуд; - молиявий хужжатлар таҳлилига юзаки ёндашиш; - мижоз талаб қилган маблағнинг тулик асосланганлигини аниқлашда куйилган хатоликлар; - кредит хужжатлари билан шугулланувчи мутахассиснинг етарли малакага эга булмай қолиши (хозирги шароитда коида ва талабларнинг тез ўзгариб туришида булиши мумкин); - илгаридан тажрибаси булмаган фаолиятни бошлаган мижозларга кредит бериш; - янги ташкил этилган мижозларнинг кредит портфелидаги улуши; - кредит инспекторининг қарз сураётган мижоз фаолиятидаги специфик холатларни яхши билмаслиги натижасида талабларни нотўғри куйиши; - таъминотларнинг етарли булмаслиги (гаров баҳосининг асоссиз равишда юқори булиши); 146 - хужжатларни тайёрлашда йул куйилган хатоликлар (банк манфаатларини етарли химоя килинмаслиги); - берилган кредит бўйича муддат аниқлашда хатоликларга йул куйиш; - қарзнинг сундирилиш даврида етарли назоратнинг булмаслиги. Юқорида айтиб утилган банк ходимлари фаолияти билан боғлиқ бўлган рискларни ўз вақтида аниқлаш хамда уларнинг олдини олиш мақсадида ходимларга айтилмаган ҳолда кредит аудити утказилади. Бу аудит алоҳида нейтрал кредит бўлими билан боғлиқ булмаган мутахассислар томонидан утказилади ва хисоботлар банк бошқарувига тақдим этилиши мақсадга мувофикдир. Хар қандай фаолият ўз навбатида ташқи иқтисодий мухит қуршовида хамда унда юз бериб турувчи ўзгаришлар таъсирида бўлганлиги сабабли банк кредитининг қайтиши хам ўз навбатида бу нарсалар таъсиридадир. Чунки иқтисодий ўзгаришлар, масалан, мижоз ишлаб чикараётган махсулотнинг альтернативларининг пайдо булиши ўз навбатида унинг пул окимига таъсир кўрсатади. Иқтисодий мухит таъсирини хисобга олган ҳолда биз юқоридаги кредитларнинг қайтмаслик рискини қуйидаги куринишда ёзишимиз мумкин: - ташқи иқтисодий мухит таъсири. Ташқи иқтисодий мухитга иқтисодий усиш ва пасайиш цикллари, ишсизлик, нархлар даражаси, конкуренция, технологик ўзгаришлар кабиларни олиш мумкин. Download 2.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling