А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

14.3. Кредит турлари 
 
Банк кредит операцияларини турли хил мезонлар ва ўлчовларидан келиб 
чиққан ҳолда гуруҳлаштириш мумкин.
1. Банк кредитларини қарз олувчиларнинг гуруҳлари бўйича 
таснифланиши мумкин: Банк кредитларини олувчилари бўлиб ҳукумат, бошқа 
банклар, хўжалик субъектлари, турли молия ташкилотлари, аҳоли ҳисобланади. 
2. Кредитлар мақсади ёки қайси соҳага йўналтирилиши бўйича: 
саноат, қишлоқ хўжалиги, савдо, инвестицион, истеъмол ва бошқа кредитларга 
бўлинади. 
Банк кредитлари ишлатилиши соҳаси бўйича 2 хил бўлиши мумкин: 
асосий 
капитални 
молиялаштириш 
учун 
ёки 
айланма 
капитални 
молиялаштириш учун ссудалар берилади. Булар ўз навбатида ишлаб чиқариш 
ёки муомала(савдо) соҳасига йўналтириладиган кредитларга бўлинади. 
Инфляция шароитида тижорат банклари амалиётида савдо ва спекулятив 
(чайқовчилик) операцияларини молиялаштиришга йўналтирилган ссудалар 
аксарият қисмни ташкил этади. 
3. Ҳажми бўйича кредитлар катта (йирик), ўрта ва кичикларга бўлинади. 
Лекин халқаро амалиётда бу кредитларни белги бўйича ягона ўлчов (мезон)и 
йўқ. ХВФ, ЕТТБнинг нуқтаи назаридан 10000 АҚШ долларигача бўлган 
суммадаги кредитлар кичик кредитларга киради. 
4. Қайтариш муддати бўйича кредитлар талаб килингунча ва муддатли 
бўлади. Муддатли кредитлар қисқа, ўрта ва узоқ муддатлиларга бўлинади. 
Ссудаларни бу мезон бўйича турли мамлакатларда фарқланади. Аксарият 
банклар асосан қисқа муддатли ва узоқ муддатли кредит бериш билан 
шуғулланади. 
5. 
Таъминланганлиги 
бўйича 
кредитлар 
таъминланмаган 
ва 
таъминланган 
кредитларга 
бўлинади. 
Таъминланган 
кредитлар 
таъминланганлик характерига қараб гаровли, кафолатланган, суғурталанган ва 
ҳоказоларга бўлинади. 

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling