А. А. Медатов, М. З. Носиров, М. К
Download 392.5 Kb.
|
Turbo Pascal услубий кулланма
7. Шартсиз ўтиш фармойиши.
Шартсиз ўтиш фармойиши дастур бажарилиш тартибини бевосита ўзгартиради. Бичими: goto k; — бунда goto (…га ўт) фармойиш номи, k ўтиш керак бўлган сатр номери. Масалан, goto 10; goto one; Мисол. a сонини b сонига бўлгандаги қолдиқни ҳисоблаш дастури тузилсин. program qoldiqni_hisoblash; label 1; var a,b,qoldiq:byte; begin write ('a,b '); readln(a,b); if b=0 then begin writeln('0 га бўлиниш содир бўлди'); goto 1; end; qoldiq:=a mod b; writeln('қолдиқ : ',qoldiq); 1: end. 8. Мураккаб шартлар. Тармоқ фармойишида катталиклар орасида битта муносабат амали иштирок этган эди. Тармоқ фармойишида икки ёки ундан ортиқ муносабатлар бирбири билан мантиқий амаллар билан боғланган бўлиши мумкин. Бундай боғланишлар not унар амали, and, or, xor бинар амаллари билан боғланган бўлиши мумкин. М асалан, x>1 ва x<5 муносабатлар «ва» амали билан боғланган. Турбо Паскалда ушбу боғланиш (x>1) and (x<5) каби ёзилади. Мисол. A нуқта ўзининг x ва y координаталари билан берилган. Шу нуқтанинг расмдаги текисликка тегишли ёки тегишли эмаслигини аниқлаш дастури тузилсин. Киритилган A(x,y) нуқта шу фигурага тегишли бўлиши учун нуқтанинг координаталари қуйидаги системани қаноатлантириши керак. 1-расм program figura; var x, y:real; begin write('x,y '); readln(x,y); if (x>=0) and (y>=0) and (x+y<=1) then writeln ('(',x,',',y,') нуқта фигурага тегишли') else writeln('(',x,',',y,') нуқта фигурага тегишли эмас'); end. Мустаҳкамлаш учун саволлар 1. Ўқиш, чиқариш (ёзиш) фармойишларини изоҳлаб беринг? 2. Шартли ўтиш фармойиши бичими қандай? 3. Мураккаб фармойиш қандай ҳолларда ишлатилади? 4. Белги қандай қуйилади ва нима учун ишлатилади? 5. Мураккаб шартлар деганда нимани тушунасиз? 5> Download 392.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling