А. А. Медатов, М. З. Носиров, М. К


Дастурнинг умумий кўриниши


Download 392.5 Kb.
bet4/39
Sana20.12.2022
Hajmi392.5 Kb.
#1034416
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39
Bog'liq
Turbo Pascal услубий кулланма

1. Дастурнинг умумий кўриниши.
Турбо Паскаль стандартида ёзилган дастурнинг умумий схемаси қуйидагича бўлиши мумкин:
– program сўзидан кейин дастур номи ёзилади;
– дастурда белгилар бўлса улар label оператори ёрдамида эълон қилинади;
– дастурда ўзгармаслар бўлса уларни const оператори ёрдамида эълон қилинади;
– дастурда идентификаторлар бўлса уларни эълон қилинади;
– дастурда процедура ва функциялар бўлса, улар киритилади;
– асосий дастур танаси begin ва end операторлари орасида ёзилади.
Дастурнинг умумий кўринишини схематик тарзда қуйидагича изохлаш мумкин:


program дастур_номи;
белгилар рўйхати;
ўзгармаслар рўйхати;
ўзгарувчилар рўйхати;
процедуралар;
функцилар;
begin
<дастур танаси>;
end.

Дастур танасида ўзгарувчиларга қиймат бериш уларнинг турига қараб қийматлар киритиш, натижаларни олиш ва бошқа бир қатор фармоишлар ишлатилади.




2. Ўзлаштириш оператори
Юқорида айтиб ўтганимиздек ўзлаштириш (қиймат бериш) оператори “:=” белгиси ёрдамида ёзилади.
Бичими: x:=a; бунда x – ўзгарувчи номи (индентификатор), а – арифметик ифода, хусусий ҳолда сон.
Масалан, x:=4.52; y:=62; s:=x+y.


3. Ўқиш (киритиш) процедураси.
Бичими: read(x1, x2,…,xk); бунда read (ўқиш) –процедура номи, x1, x2,…,xk — ўзгарувчилар рўйхати, қавс ичидаги сонлар иҳтиёрий сонда бўлиб, улар бир–биридан вергул орқали ажратиб ёзилади.
Масалан, read(x); read(a,b,c).
Сатр типидаги ўзгарувчиларга қийматни ўқиш учун readln процедурасидан фойдаланилади. Унинг бичими readln(x1, x2,…,xk) кўринишда бўлади.


4. Чиқариш процедураси.
Бичими: write(s1, s2, …, sn); бунда writeln процедура номи, s1, s2, …, sn лар экранга чиқарилиши керак бўлган ўзгарувчилар ёки арифметик ифодалар рўйхати. Ўзгарувчилар бир–бирдан вергул ёрдамида ажратилади.
Бу процедура ёрдамида бирор қўшимча матн чиқарилиши керак бўлса, у апостроф белгиси ичига ёзилиши талаб қилинади. Натижалар чиқарилгандан сўнг курсор кейинги сатрга ўтиши талаб қилинса, у ҳолда write процедурасига ln қўшимчасини қўшиш керак бўлади, яъни чиқариш процедурасини writeln кўринишида ёзиш лозим.
Масалан, writeln('Юза S=', S);



Download 392.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling