А. Э. Тангиров бизнес ижроси ва


Download 1.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/147
Sana19.06.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1609062
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   147
Bog'liq
Тангиров Наширдаги Ўқув қўл 250 бет

Бизнесмодел - бу корхоналар истеъмолчини танлаши, ўз 
таклифларини 
шакллантириш 
ва 
чегаралаш, 
ресурсларни 
тақсимлаши, қайси вазифаларни ўзи бажариши мумкинлигини ва 
қайси вазифаларни бажариш учун четдан мутахассисларни жалб 
қилиши, бозорга кириши, истеъмолчилар учун қийммат яратиши ва 
эвазига фойда олиши.
"Бизнесмодели" атамасининг моҳиятини аниқлар эканмиз, 
шуни таъкидлаш керакки, бу атама кўпинча “стратегия” атамаси 
билан чалкаштирилади, бир тушунчани бошқасига алмаштиради ёки 
стратегияни бизнес–моделининг таркибий қисмларидан бири 
сифатида кўрилади. Бу ҳақиқат бизнес–модели стратегия билан 
чамбарчас боғлиқ, лекин масала стратегия билан бир хил 
эмаслигида. 
Бизнес–модели ва стратегияси ўртасидаги муносабатлар М. Леви 
томонидан 
таклиф 
қилинган 
"қиймат 
тенгламаси" 
билан 
тасвирланиши мумкин: 
В=М×С 
Бунда В - Қиймат, 
М - Бизнес-модель 
С - Стратегия 
Бу тенглама корхона ўз стратегиясини амалга ошириш учун энг 
яхши бизнес–моделини аниқлаши кераклигини тахмин қилади. 
Бизнес–модел билан стратегия ўртасидаги фарқ 1.1-жадвалда 
келтирилган. 
Бизнес моделларини яратиш мумкин: 
-маълум бир маҳсулот ёки хизмат (ўхшаш маҳсулотлар 
(хизматлар) гуруҳи учун; 
- корхона учун; 
- бир гуруҳ корхоналар ёки холдинглар учун. 
Бизнес моделлари қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин 
(1.1 -расм): 
Одатда, бизнес-модел бошқарув жараёнини такомиллаштириш 
мақсадида 
шакллантирилади, 
чунки 
менежмент 
корхона 
ривожланишнинг янги босқичига ўтиши кераклигини тушунса, 
масалан, маҳсулот ёки хизматлар сифатини яхшилаш, ташқи бозорга 
чиқиш ва ҳ.к. 



Керакли натижага эришиш учун НИМА ва ҚАНДАЙ қилиш 
керак, деган саволларга бизнес-модели жавоб беради. Корхонанинг 
ишлаш механизма тўғрисида ягона тассаввирга эга қилади. 
Бундан ташқари, бизнес-модел - бу фақат корхонанинг бизнес– 
жараёнларини тавсифловчи ҳужжатлар тўплами, деб ҳисоблаш хато. 

Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling