А. Э. Тангиров бизнес ижроси ва


Download 1.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/147
Sana19.06.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1609062
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   147
Bog'liq
Тангиров Наширдаги Ўқув қўл 250 бет

  
  
ISBN: 978-9943-8936-7-2 
 
© А.Э. Тангиров. СамИСИ, 2022.  
©“STAP-SEL” МЧЖ Нашриёт - матбаа бўлими, 2022.   
 
 



КИРИШ 
Иқтисодий шароитлар трансформацияси, капитал ҳаракати-
нинг тезлиги ва йўналишини ўзгартирадиган молиявий бозорлар-
нинг даврий тебранишлари, бизнеснинг халқаролашуви, миллий ва 
хорижий ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги рақобатнинг кучайиши, 
ахборотлаштиришнинг ривожланиши, бизнесда хатар(рисклар)нинг 
янги турларининг пайдо бўлиши, бу нафақат иқтисодий, шу билан 
бирга ижтимоий ва сиёсий масалалар боғлиқлиги барқарор рақобат 
шароитларини шакллантириш ва ҳозирги рақобат муҳитига тез 
мослашиш зарурати корхона фаолиятига тубдан таъсир кўрсатди. 
Замонавий бизнес майдони корхона фаолиятининг турли 
жабҳаларида 
тез 
ўзгаришларнинг 
пайдо 
бўлиши 
билан 
тавсифланади. 
Бугунги кунда аксарият корхоналар учун рақобатдош 
устунликни сақлаб қолиш тобора қийинлашиб бормоқда. Бутун 
дунёдаги корхоналар бозорда етакчи ўринни эгаллаш учун 
ишлатилиши мумкин бўлган янги дастак(рычаг)ларни қидирмоқда. 
Юқори сифат, оқилона тузилган бизнес-жараёнлар тизими ва 
рақобатбардошликни сақлашнинг бошқа омиллари жаҳон бозорида 
иштирок этиш учун ўзига хос “минимал баҳога”га айланади. Бундай 
шароитда хўжалик юритувчи субъектларнинг самарали фаолият 
юритишини таъминлаш алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, бу 
корхонанинг бозор қийматининг ошиши билан тасдиқланади. 
Корхоналар фаолияти самарадорлигини ошириш масалаларини 
уларнинг 
самарали 
бизнес–моделини 
ва 
стратегияларини 
шакллантирмасдан туриб ҳал этиш мумкин эмас. 
Бизнес-модели 
замонавий 
тадбиркорлик 
ва 
стратегик 
бошқарувнинг янги тушунчаларидан биридир. Илмий ва тадқиқот 
доираларида бизнес– моделларига қизиқиш нисбатан яқинда - 1990-
йилларнинг ўрталарида пайдо бўлди. Сўнгги йиллар ичида 
эришилган баъзи ютуқларга қарамай, ушбу тадқиқот соҳаси ҳали 
ҳам кўплаб ҳал этилмаган муаммолар ва муаммоли соҳаларни ўз 
ичига олади. Бизнес-моделини тушунишнинг ягона нуқтаи 
назарининг йўқлиги, бизнес-моделларини шакллантириш ва таҳлил 
қилишда ишлаб чиқилмаган концептуал ва услубий ёндашувлар 
корхоналар фаолиятида ушбу концепциядан амалий фойдаланишни 
сезиларли даражада мураккаблаштиради. 



“Бизнес ижроси ва стратегия” фанининг тадқиқот соҳаси ва 
ўқув предмети сифатида шакллантириш корхона иқтисодиётининг 
аналитик жиҳатдан мураккаб бўлимларидан биридир. “Бизнес 
ижроси ва стратегия” фанини “Менежмент”, “Бизнес ва 
тадбиркорлик” таълим йўналишлари бўйича “Бакалавриат” ва 
“Магистратура” таълим малака даражаларида ўқитиш тавсия 
этилади, аммо у барча иқтисодий йўналишлар учун қизиқарли 
бўлиши мумкин. 
Фанинг ўқитишдан мақсад – магистрантларда бизнес–
моделларини танлаш, уларни амалга ошириш ва стратегияни 
танлашнинг замонавий фани билан танишиш, магистрантларга 
бизнес стратегиясини самарали амалга ошириш ҳақида асосий 
ғояларни бериш ҳамда кўникмаларини шакллантиришдан иборат. 
Фаннинг вазифаси-бизнес ижроси ва стратегия бўйича назарий 
билимлар, амалий кўникмалар, бизнес стратегия яратишга услубий 
ёндошув ҳамда илмий дунёқарашни шакллантириш, бизнес 
қонунлари ва стратегия яратиш ва амалга ошириш тамойилларини 
билиш, стратегиянинг бизнес ижросидаги ўрни ва аҳамиятини очиб 
бериш. 
Материални 
тақдим 
этишда 
асосий 
эътибор 
турли 
ёндашувларни ҳисобга олган ҳолда корхонада бизнес ижроси ва 
стратегияни шакллантиришнинг долзарб жиҳатларини ёритиб 
беришга 
қаратилган. 
Корхонанинг 
бизнес-моделини 
шакллантиришнинг турли хил ёндашувларини умумий тизимли 
тушуниш бизнеснинг асоси ва бизнес тафаккурининг асоси бўлган 
учта асосий саволга жавоб беради: 
бизнеснинг моҳияти нимада? 
унинг истиқболлари қандай? 
компания қандай қилиб бозорда ўз ўрнини эгаллаб, пул 
ишламоқчи? 
Олий 
таълим 
талабалари 
ва 
магистрантлари 
учун 
мўлжалланган. Шу билан биргаликда бизнес йўналишида таълим 
олаётган талабалар ва фаолият кўрсатаётган ходимларга илмий 
амалий манба бўлиб хизмат қилиши мумкин.




Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling