41. Пенсия оладиган талабаларга стипендия қандай асосларда тайинланади?
А.* Умумий асосларда тайинланади
42. Талаба академик таътилдан қайтганидан кейин унга стипендия тўлаш............................?
А.* Аввалги миқдорларда жорий ўқув семестрининг охирига қадар тикланади
43.Илгари маъмурият ташаббуси билан Олий таълим муассасасидан чиқарилган талабалар ўқишга тикланганда стипендия тайинланадими?
А.*Мазкур ўқув семестри учун стипендия, стипендия базавий миқдоридан 0,5 коэффициентини қўллаган ҳолда тайинланади.
44. Талабаларга стипендияни тўғри тайинлаш ва тўлаш устидан назорат қилиш кимнинг зиммасига юкланади?
А.* Олий таълим муассасасининг стипендия комиссиясига юкланади
45.“Олий таълим муассасалари талабаларига стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом қайси давлат органи томонидан тасдиқланган?
Д.* Олий таълим муассасалари талабаларига стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланмаган.
47. Узлуксиз таълим тизими учун янги авлод ўқув адабиёти яратиш концепцияси талабларига мувофиқ дарсликлар ва ўқув-методик адабиётлар яратилиши, таржима қилиниши ва нашр этилишини ташкил этиш қайси ваколатли органнинг асосий вазифалари ҳисобланади?
А.* Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
48. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўз фаолиятини қандай амалга оширади?
Д.*Давлат бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
49.Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг неча нафар ўринбосарлари бўлади?
А.* Тўрт нафар ўринбосари ва икки нафар биринчи ўринбосарлари
50. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ҳайъатининг аъзолари сони ва шахсий таркиби қайси орган томонидан тасдиқланади?
А.* Вазирнинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан
Do'stlaringiz bilan baham: |