А. С. Юлдашев бир тарафдан, бундан буён матнда – иш берувчи, ва фуқаро


Download 27.24 Kb.
bet5/6
Sana26.01.2023
Hajmi27.24 Kb.
#1126893
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1 йиллик ШАРТНОМА ЯНГИ

6-боб. Тарафларнинг жавобгарлиги

  1. Ходим хизмат ёки тижорат сири бўлган маълумотларни тарқатишга, Университет раҳбариятининг розилигисиз университет фаолиятига оид учрашувлар ўтказиш ва музокаралар олиб боришга ҳақли эмас.

Агар ходим томонидан хизмат ёки тижорат сири бўлган маълумотларни ошкор этилиши натижасида иш берувчига зарар етказилган бўлса, у Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ моддий жавобгарликка тортилади.

  1. Ходим меҳнат шартномаси муддати тугашидан 15 иш куни олдин ушбу шартноманинг 11-бандида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаган тақдирда иш берувчи томонидан ушбу меҳнат шартномасини муддатидан олдин бекор қилиши учун асос бўлиши мумкин.

  2. Тарафлар ушбу меҳнат шартномаси шартларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолатларда, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

  3. Ходим Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Университетнинг ички ҳужжатларида назарда тутилган коррупцияга қарши курашиш талабларини бузган тақдирда, қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.

7-боб. Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бекор қилиш

  1. Тарафлар меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бекор қилишни мазкур шартномада назарда тутилган ҳолларда ва амалдаги қонунчилик асосида амалга ошириши мумкин.

Меҳнат шартномаси шартларининг ўзгариши ва (ёки) қўшимчалар киритилиши шартноманинг ажралмас қисми сифатида қўшимча келишув тузиш орқали расмийлаштирилади.

  1. Шартномани ўзгартириш ва бекор қилишга қарор қилган тараф бу ҳақида қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда иккинчи тарафга ёзма равишда хабар бериши шарт.

  2. Шартнома бажарилишини бир тарафлама рад этишга ёки шартнома шартларини бир тарафлама ўзгартиришга фақат қонун ҳужжатларига асосан йўл қўйилади.

  3. Меҳнат шартномасини бекор қилиш вақтида ходимга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси ҳамда бошқа амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ кафолатли тўловлар ва компенсация тўловлари берилиши мумкин.


Download 27.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling