А у д и т тошкент 2008 «Аудит» (дарслик). Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, 2008 й. Муаллифлар жамоаси


Download 0.58 Mb.
bet113/140
Sana28.12.2022
Hajmi0.58 Mb.
#1018761
TuriУчебник
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   140
Bog'liq
2 5300977159324569876

Бажарувчи


Изоҳ

1.

Даромадларнинг аудити

Икки кун

Аудитор




2.

Харажатларнинг аудити

Икки кун

Аудитор




3.

Фойда (зарар) нинг аудити

Икки кун

Аудитор




Аудит режасига асосан аудит дастури тузилади. Ушбу дастурда режадаги вазифаларга янада аниқликлар киритилиб бажарувчилар ўртасида тақсимланади. Дастурда аудит объектлари, уларни текширишда қўлланиладиган ва аудиторлик исботини таъминлайдиган “усуллар”, аудиторларнинг ишчи ҳужжатлари келтирилган бўлади. Ўзининг мазмун моҳиятига кўра, аудиторлик дастури аудит ўтказиш учун услубий манба ва назорат воситаси бўлиб хизмат қилади. Аудитор аудит ўтказиш жараёнида айрим операцияларни чуқурроқ текшириш зарурияти келиб чиқса, бундан ҳолларда аудит дастурига тегишли ўзгаришлар киритилади ва қабул қилинган тартибларга асосан ҳужжатлаштирилади. Юқоридаги аудит режасига асосан қуйида молиявий натижаларни текшириш аудит дастури келтирилган:





Т.р.

Муолажалар рўйхати

Бажарувчи

Аудиторлик ишчи
ҳужжатлари

Даромадларнинг аудити

1

Сотишдан олинган соф
тушумнинг тўғрилигини текшириш.

Аудитор

оборот қайдномаси,
тўлов
қайдномалари

2.

Асосий фаолиятдан олинган
бошқа даромадларни текшириш.

Аудитор

Бухгалтерия
баланси,
журнал-ордерлар,
қайдномалар

4.

Молиявий фаолиятдан олинган
даромадларни текшириш,
Фавқулоддаги даромад (фойда) ни текшириш

Аудитор

Молиявий ҳисобот,
Бош китоб
Бухгалтерия
баланси,
молиявий ҳисобот

5.

Даромадларнинг сўнгги
молиявий натижалар счётига
тўгри ўтказилганлигини текшириш.
Харажатларнинг аудити

Аудитор

Бухгалтерия
баланси,
Бош китоб,
молиявий
ҳисобот, оборот
қайдномаси



6.

Харажатларнинг режалаштиришини текшириш. Харажатларнинг таркибини
аниқлаш. Маҳсулот таннархининг аудити.

Аудитор

Бухгалтерия баланси, тўлов қайдномалари, молиявий ҳисобот, журнал-ордерлар,
тўлов топшириқнома, Бош китоб, касса

7.

Давр харажатларнинг аудити
Молиявий фаолият харажат-
лари ва фавқулоддаги зарарларни текшириш. Фойда (зарар)нииг аудити

Аудитор

кирим ва чиқим
ордерлари, машинограммалар Молиявий ҳисобот,

8.

Молиявий натижаларнинг
колдиғини текшириш. Даромадларнинг аудити.

Аудитор

бухгалтерия баланси, Бош китоб, ҳисоб регистрлари, оборот

9.

Харажатларнинг аудити. Фойда (зарар)нинг аудити.

Аудитор

қайдномаи, кайднома, журнал-ордерлар,

10.

Ҳисоб регистрлари ва ҳисоботларда молиявий натижаларни текшириш.

Аудитор

молиявий ҳисобот,
машинограммалар

Аудит режаси ва дастури асосида ўтказилган текширувлар маълум тартибда умумлаштирилиб борилади ва ҳужжатлаштирилади. Ушбу ҳужжатлар ўз навбатида аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосаларини тузишга асос бўлиб хизмат килади.




14.4. Молиявий натижалар шаклланиши ва тақсимланишини текшириш

Аудитор молиявий натижаларни шаклланишини куйидаги бухгалтерия ҳисоби счётларидаги ёзувлар орқали текширади: 9000-«Асосий фаолиятдан олинган даромадлар ҳисоби счётлари», 9300-«Асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар ҳисоби счётлари», 9500-«Молиявий фаолиятдан олинган даромадлар ҳисоби счётлари», 9700 - «Фавкулотда фойда (зарар)лар ҳисоби счётлари», 9800 — «Солиқлар ва йиғимларни тўлаш учун фойданинг ишлатилиши ҳисоби счётлари», 9900 — «Якуний молиявий натижа» ва бошқа счётлар.


Асосий фаолиятдан даромадлар тайёр маҳсулотларни, товарларни сотишдан олинган даромадлар, бажарилган ишлар ва хизматлардан олинган даромадлардан иборат. Ушбу даромадлар 9010 - «Тайёр махсулотни сотишдан олинган даромадлар», 9020 - «Товарларни сотишдан олинган даромадлар», 9030 - «Бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлардан олинган даромадлар» счётларнинг кредитида ва 4010 - «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган товарлар, 5110 — «Ҳисоб-китоб счётининг» дебетида акс эттирилган бўлади. Нақд пулга сотилган товарлар, тайёр маҳсулотлардан олинган тушумлар эса бевосита 5010, 5020 счётларда ифодаланган бўлади. Реализациядан олинган даромадлар ой охирида якуний молиявий натижалар счётига ўтказилган бўлади.
Шу мақсадларда аудитор 9010 — «Тайёр маҳсулотларни сотишдан олинган даромадлар» (9020,9030 счётлар бўйича ҳам) счётининг дебетидаги ёзувлар билан 9900 - «Якуний молиявий натижа» счётининг кредитдаги ёзувларни ўзаро солиштириб кўради. Ушбу маълумотлар Бош китоб, айланма қайдномалари ва «молиявий ҳисобот» даги 2-шакл: «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот» кўрсаткичлари билан тақкосланади. Даромадларнинг аудити жараёнида асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар, яъни асосий воситаларни сотишдан олинган даромадлар (9310 - счёт), бошқа активларни сотишдан олинган даромадлар (9320 - счёт), ундирилган жарималар (9330 - счёт), бошка асосий фаолиятнинг даромадлари (9340, 9390 -счёт бўйича) текширилиб чиқилади. Ундирилган жарималар пул маблағларини ҳисобга олиб борилган счётларда (5110, 5210, 5220) ифодаланган бўлади. Ой охирида ушбу даромадлар ҳам 9900 - молиявий натижа» счётига ўтказилган бўлади. Аудитор ушбу операцияларнинг-бухгалтерия ҳисоби счётларнида тўғри акс эттирилганлигига эътиборини кучайтириши керак.
Молиявий натижаларни аудит қилиш жараёнида корхонанинг молиявий барқарорлик кўрсатгичлари таҳлил қилинади ва тегишли тавсиялар берилади. Корхонанинг молиявий ҳолатини баҳоловчи кўрсаткичларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
корхонанинг мулкий ҳолати;
корхона балансининг ликвидлиги;
корхонанинг тўлов қобилияти;
корхонанинг молиявий барқарорлиги;
корхонанинг молиявий натижалари;
корхонанинг рентабеллик даражаси.
Молиявий натижа – ҳисобот давридаги фойда ёки зарардир. Рентабеллик - самарадорлик кўрсаткичи ҳисобланади. Аудитор молиявий натижани текшириш жараёнида харажатлар таркибга киритилган фойда (зарар) кўрсаткичига таъсирини аниқлаши керак.
Корхона фойдаси муҳим сифат кўрсаткичлардан бўлиб ресурслардан самарали фойдаланганликни ифодалайди. Олинган фойда миқдорига қараб активларнинг рентабеллигини билиш мумкин. Аудит жараёнида активларнинг турлари бўйича рентабеллик даражаси таҳлил қилинган фойдани янада оширишга қаратилган асосли тавсиялар ишлаб чиқиш имконияти яратилади.



Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling