А у д и т тошкент 2008 «Аудит» (дарслик). Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, 2008 й. Муаллифлар жамоаси


Ходимлар билан меҳнат ҳақи, мукофот, нафақа ва бошқа тўловлар бўйича ҳисоб-китобларни текшириш


Download 0.58 Mb.
bet85/140
Sana28.12.2022
Hajmi0.58 Mb.
#1018761
TuriУчебник
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   140
Bog'liq
2 5300977159324569876

10.8. Ходимлар билан меҳнат ҳақи, мукофот, нафақа ва бошқа тўловлар бўйича ҳисоб-китобларни текшириш.

Ҳар бир ходимга бухгалтерияда карточка очилади ва ҳар ойда унга ҳисобланган иш ҳақи суммаси ёзиб борилади.


Аудитор ходимларнинг иш ҳақиси асосий ва қўшимча иш ҳақидан иборат эканлиги билиши даркор.
Асосий иш ҳақи деб, бажарган иши учун ҳисобланган иш ҳақи, тариф ставкаси, оклад, мукофот, нормал меҳнат шароитининг бузилиши натижасида тўланадиган қўшимча тўловлар, кечки вақтларда ишлагани учун ҳақ, корхона айби билан бекор туриб қолишлар ва бошқаларга айтилади.
Қўшимча иш ҳақи деб, ишламаган вақтларида қонунчиликка назарда тутилган пайтларда тўланадиган тўловлар тушинилади. Уларга навбатдаги меҳнат таътили, эмиздириш учун танаффуслар, давлат ва жамоат ишларини бажариш учун кетган вақтлар, ва бошқалар киради.
Аудитор хўжалик юритувчи субъектларда меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай ва вақтбай шаклларининг қайси бири қўлланилаётганлигини ўрганиб чиқиши лозим.
Ишбай иш ҳақи ходим томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг миқдори, сифати, малакаси ва сарф қилинган вақтлари ҳисобга олиниб тўланадиган/ҳисобланадиган иш ҳақига айтилади.
Вақтбай иш ҳақи ходим томонидан сарф қилинган вақтлари ва малакаси ҳисобга олиниб тўланадиган/ҳисобланадиган иш ҳақига айтилади.
Қўшимча тўловлар - компенсация тусидаги ва иш меъёри ҳамда меҳнат шароитларига боғлиқ бўлган ходимлар фойдасига бериладиган тўловлардир.
Амалдаги қонунчилик ишлаб чиқаришнинг узлуксизлигини, буюртмачиларга ўз вақтида маҳсулотларни етказиб бериш, ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнларини ҳисобга олинган ҳолда хўжалик юритувчи субъектларда ишлар сменали, тунги вақтлар, байрам кунларида ходимларни ишга жалб қилиниши мумкин. Аудитор бундай ҳолатларни ўрганиб чиқиши лозим. Чунки бу ҳолатлар бевосита иш ҳақи билан боғлиқдир.
Тунги вақтдаги иш учун қўшимча тўлов – соат 22.00 дан то соат 6.00 гача бўлган вақт тунги вақт ҳисобланади (МК 122 моддаси). Ҳомиладор аёллар ва ўн тўрт ёшга тўлмаган боласи бор аёллар, 18 ёшга тўлмаган шахслар ва бошқа шахсларга қўйилмайди.
Тунги вақтдаги барча иш корхонадаги бирламчи ҳужжатларда расмийлаштирилади ва тунги вақтдаги ишнинг ҳар бир соати учун камида 1,5 баравар миқдорда ҳақ тўланади (МК 158 моддаси).
Иш вақтидан ташқари иш учун қўшимча тўловлар – ходим учун белгиланган кундалик иш муддатидан ташқари ишлаш - иш вақтидан ташқари иш деб ҳисобланади. Бунда ишлар, ходим ўз асосий ишини ёки ўз вазифаси доирасидан ташқари ишни бажарганидан қатъи назар иш вақтидан ташқари иш деб ҳисобланади. Унга камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади (МК 157 моддаси).
Байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.
Асосий иш билан бир қаторда бошқа касб бўйича қўшимча ишларни бажариш бир неча касбда ишлаганлик деб аталади. Меҳнат кодексида бир неча касбда ишлаганлик ёки хизмат кўрсатиш доираси кенгайлиги учун устамалар миқдорига нисбатан ҳеч қандай чеклашлар қўлланилмаган.
Кўп йил ишлаганлик учун тақдирлаш, қоидаги кўра, айрим ташкилотларда ходимларнинг узоқ муддат меҳнатини рағбатлантириш мақсадида белгиланади.
Аудитор хўжалик юритувчи субъектда жамоа шартномасига биноан ходимларни рағбатлантириш тизими билан ҳам танишиши лозим. Унга нисбатан мукофотлаш тизими ходимларга топшириқлар ва шартномавий мажбуриятларини бажаришдан моддий манфаатдорлигини ошириш, ишлаб чиқариш самарадорлиги ва иш сифатини ошириш мақсадида ўз асосий иш ҳақларидан ташқари қўшимча пул суммаларини тўлашни назарда тутади.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling