А у д и т тошкент 2008 «Аудит» (дарслик). Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, 2008 й. Муаллифлар жамоаси


МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ АУДИТИНИНГ РЕЖАСИ


Download 0.58 Mb.
bet10/140
Sana28.12.2022
Hajmi0.58 Mb.
#1018761
TuriУчебник
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   140
Bog'liq
2 5300977159324569876

МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ АУДИТИНИНГ РЕЖАСИ

Текширилаётган ташкилот: «Файз» ОАЖ ХК


Аудит даври 1.03 – 25.03. 2008 й.
Киши-соатлар сони: 3
Аудиторлик гуруҳи раҳбари: Абдуллаев О.К.
Аудиторлик гуруҳи таркиби: Ахмедов К., Эргашев И.
Режалаштирилаётган аудиторлик хатари - 2%
Режалаштирилаётган жиддийлик даражаси – 5%

N

Режалаштирилаётган иш турлари

Ўтказиш даври



Бажарувчи

Изохлар

1

Молиявий ҳисобот ва бухгалтерия ҳисоби регистрлар кўрсаткичлари бир бирига мувофиқлигини текшириш

10.03-11.03

Ахмедов К




2

Бухгалтерия баланси тўғри тузилганлигини текшириш

10.03-11.03

Ахмедов К




3

Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот тўғри тузилганлигини текшириш

10.03-11.03

Ахмедов К




4

Бошқа шаклдаги ҳисоботлар тўғри тузилганлигини текшириш

10.03-11.03

Ахмедов К




Имзолар: __________ Аудиторлик ташкилоти раҳбари


__________ Аудиторлик гуруҳи раҳбари

Аудитнинг дастурини тузиш. Аудит дастури аудит умумий режасини ривожлантириш ҳисобланади ва аудит режасини амалда рўёбга чиқариш учун зарур бўлган аудиторлик русум-қоидалари мазмунининг батафсил рўйхатини ўз ичига олади. Дастур аудитор ассистентлари учун батафсил йўриқнома бўлиб хизмат қилади ва бир вақтнинг ўзида аудиторлик ташкилоти ва аудиторлик гуруҳининг раҳбарлари учун иш сифатини назорат қилиш воситаси ҳисобланади.


Аудитор аудит дастурини ҳужжатли расмийлаштириши, ҳар бир бажариладиган аудиторлик русум-қоидасини рақам ёки код билан белгилаши керак, токи аудитор иш жараёнида ўзининг иш ҳужжатларида уларга ҳавола қилиш имкониятига эга бўлсин.
Аудиторлик дастурини назорат воситалари тестлари дастури кўринишида ва моҳиятига кўра аудиторлик русум-қоидалари дастури кўринишида тузиш керак.
Назорат воситалари тестлари дастури ички назорат ва ҳисоб тизимининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни йиғиш учун мўлжалланган ҳаракатлар мажмуининг рўйхатидан иборат. Назорат воситалари тестларининг мақсади шундан иборатки, улар хўжалик юритувчи субъект назорат воситаларининг жиддий камчиликларини аниқлашда ёрдам беради.
Моҳиятига кўра аудиторлик русум-қоидалари ўз ичига бухгалтерия ҳисобида счетлар бўйича оборотлар ва қолдиқ тўғри акс эттирилганлигини батафсил текширишни олади. Моҳиятига кўра аудиторлик русум-қоидалари дастури ана шундай аниқ батафсил текширишлар учун аудитор ҳаракатлари рўйхатидан иборат бўлади. Моҳиятига кўра русум-қоидалар учун аудитор бухгалтерия ҳисобининг айни қандай бўлимларини текширишини белгилаши ва бухгалтерия ҳисобининг ҳар бир бўлими бўйича аудит дастурини тузиши керак бўлади.
Аудитни ўтказиш шартлари ва аудиторлик русум-қоидалари натижаларининг ўзгаришига боғлиқ ҳолда аудит дастури қайта кўриб чиқилиши мумкин. Ўзгаришларнинг сабаблари ва натижалари ҳужжатлаштирилиши керак.
Аудиторлик дастурининг ҳар бир бўлими бўйича аудиторнинг иш ҳужжатларида расман акс эттирилган хулосалари аудиторлик ҳисоботи (хўжалик юритувчи субъект раҳбариятига ёзма ахборот) ва аудиторлик хулосасини тузиш учун факт материали, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботи тўғрисида аудиторнинг холис фикрини шакллантириш учун асос бўлиб ҳисобланади.
Аудит дастурининг намунавий мазмуни 3.2-жадвалда келтирилган.
3.2-жадвал

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling