А у д и т тошкент 2008 «Аудит» (дарслик). Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, 2008 й. Муаллифлар жамоаси


Ҳисоб-китоблар аудити режаси ва дастурини тайёрлаш


Download 0.58 Mb.
bet59/140
Sana28.12.2022
Hajmi0.58 Mb.
#1018761
TuriУчебник
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   140
Bog'liq
2 5300977159324569876

9.3. Ҳисоб-китоблар аудити режаси ва дастурини тайёрлаш

“Аудит асослари” курсидан маълумки, иқтисодий субъектларда ўтказиладиган аудит текшируви қуйидаги тўрт асосий босқичдан ташкил топган:



  1. Молиявий ҳисоботлар аудитини режалаштириш.

  2. Режага асосан молиявий ҳисоботлар аудитини ўтказиш.

  3. Аудит текшируви натижасига кўра молиявий ҳисоботлар корхонанинг молиявий ҳолати, операциялари натижаси ва пул оқимлари тўғрисидаги маълумотлар БҲМС га асосан акс эттирилганлиги ёки БҲМС талабларидан четлашганлик ҳоллари рўй берганлигига ишонч ҳосил қилиш ва шунинг асосида молиявий ҳисоботлар юзасидан аудиторлик профессионал фикрини шакллантириш.

  4. Аудитор профессионал фикрни аудиторлик хулосаси орқали манфаатдор тарафларга тақдим қилиш.

Биз ушбу бўлимда биринчи босқичга тўхталамиз. Режалаштириш аудит текширувини ўтказишнинг дастлабки босқичи ҳисобланиб, молиявий ҳисобот элементларига нисбатан аудит текширувининг якуний мақсадини ифодалайди. Ушбу мақсад “аудит режаси” номли ишчи қоғозда ўз ифодасини топади. Аудиторлик фирмаларида ушбу ҳужжат катта аудитор томонидан тайёрланади ва текширувда иштирок этаётган ассистентларга тарқатилади. Аудит режасининг шакли ва ҳисоб – китоб операциялари юзасидан аудит режасида акс эттирилиши лозим бўлган маълумотлар 9.1. жадвалда келтирилган.
9.1. жадвал

Аудит режаси


Текширилаётган корхона: «MADINA» ОАЖ
Аудит даври киши соатлар миқдорида: 320.
Аудиторлик гуруҳининг раҳбари: Хасанов Д.С.
Режелаштирилган аудит риски даражаси: 4%.
Меъёрий ҳужжатларга режалаштирилган аудиторлик аҳамиятлилиги:



Режалаштирилган ишлар тури




Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling