41
тушиб турибди. Хожатимизни чиқаришингиздан
умидвормиз, - деди.
-Ваалайкум ассалом, муҳтарам меҳмонлар, дея
саломга очиқ чеҳра билан
алик олган савдогар бизга
яқинлашиб, гапида давом этди. –Марв дедингизми? Ахир
у юртлардан ҳалиттдан олимлар етишиб чиқа бошлади.
Абу Ҳанифа хазратлари ҳам асли ўша тарафлардан деб
эшитгандим. У зотнинг суҳбатига муштоқман. Хуфтонни
ўқиб олайлик меҳмоним бўласизлар, хожатларингизни
қўлимдан келса албатта чиқараман. Биз масжидга бирга
бордик. Намоздан сўнг у уйига бошлади. Қуюқ зиёфатдан
сўнг, муддаомизни айтдик. У мол сотишга рози бўлди.
Мени энг лол қолдирган жойи Абдуллоҳнинг гапи бўлди.
-Бизга 200 тўп мато керак, - деди у. Ахир шунча
мато бозорда ҳам бор эдику. Ётиш
олди ундан изох
сўрадим. У табассум билан бирма-бир тушунтириб берди.
-Сенинг гапинг тўғри бозорда ҳам бор эди. Аммо
у ерда қиммат эди. Мана бу ерда арзон бўлади Худо
хоҳласа. Ҳали савдогар нархини айтмаган бўлса-да, арзон
бўлишини сезиб турибман.
Биз келажакда шу одамдан
сотиб олиб сотсак, халқ қийналмайди. Биз уларга арзон
сотамиз.
Чайқовчилардан шундоғам одамлар азият
чекяпти. Биз савдогарникида тунадик. Бомдоддан
кейин омборхонага бордик. Абдуллоҳ ўйлагандек нарх
арзон экан. 200 тўп эмас 600 тўп олдик.
Агар истасак,
қарзга ҳам яна шунча мол олишимиз мумкинлигини ҳам
айтишди. Юкларни олиб, карвон билан Марвга келдик.
Шу билан савдомиз мислсиз кенгая бошлади.