Аҳадқули Холмуҳаммад ўғли савдогарлар устози тошкент 2018
Яхшиликдан суюниб, ёмонликдан куюниб
Download 0.74 Mb. Pdf ko'rish
|
SAVDOGARLAR USTOZI
Яхшиликдан суюниб, ёмонликдан куюниб
кетма Бу қоида менга устозим билан учрашганимдан таниш. Устознинг савдо карвони ҳақидаги икки хил хабарга хазратимнинг жавобларидан лол қолгандим. Орадан йиллар ўтсада мен ўша воқеани эсимдан чиқармадим. Ақлни шоширадиган даражадаги олтинлар топсамда, қаттиқ суюниб ақлимни йўқотмадим. Оғир кўнгилсизликлар келса-да, куюниб ёқа йиртмадим. Бир куни фақат ўзим биладиган бир кўнгилсизлик бўлди. Одатда мен касодга учраганларимни умуман айтмайман. Аммо дафтаримга ёзиб қўяман. Хуллас бир куни бозорда олиб сотар билан учрашиб қолдим. У менга катта миқдорда тери ва чилвир буюртма қилди. Пулини молни олгач, беришини айтди. Ишондим (чунки лафз инсоннинг тирклигидир, белафз инсоннинг ўликдан фарқи йўқ). Орадан икки ой ўтиб айтган молини етказдим. Теричиликни тушунмаганим учун уларга озгина шикаст етган экан. Аммо сифати қаттиқ бузилмаган. У молни олди. Пулини бир кун ўтиб беришини айтди. Мен асосий сармоямни ўша молларга тиккандим. Эртаси куни ундан жавоб бўлмади. Газлама ва мўйна олиб келишим керак, мижозлар бетоқатлана бошлаганди. Агар вақтида етказиб бермасам, бошқа савдогар мижозларимни оғдириб олиши мумкин эди. Аммо чайқовчидан ҳа деганда жавоб бўлавермади. Мен газлама олиб келиш учун бир танишимдан катта миқдорда қарз олдим. Муддатни бир ой деб белгиладик. Тери буюртирган одам узоғи йигирма кунда пулимни қайтаришга вада берди. Мен савдо карвоним билан қайтиб келганимда роса бир ой ўтганди. Қарзимни қайтариш учун чайқовчидан пул сўрадим, у яна муддат сўради. Қарзининг ўндан бир қисмини қайтарди. Шу қадар жахлим чиқдики, жисмоний имкониятимдан фойдаланиб уни ўлдириб қўйишим ёки 120 ўласи қилиб калтаклашимга оз қолди. Аммо устозимнинг насиҳатларини эслаб фикримдан қайтдим. Унга охирги муддатни бердимда, танишимнинг олдига бориб узр сўрадим. Аммо танишимга пул жуда зарур экан. Мен икки кун ичида молни ярим баҳосида сотиб, қарзни бердим. Касодга учрадим. Яқин бир йил ичида на газлама, на мўйна олиб кела оладиган даражада сармоясиз қолдим. Аммо пули бор одамларни ахтардим, тўхтаб қолмадим. Бир сармоядор чиқди. У бир неча йилдан буён олтин йиғар, аммо ишлатмас экан. Ундан қарз сўрадим бермади. Кейин фойданинг ўндан уч қисмига шерикликка кўндирдим. Менга бир марта мол олиб келиш кифоя қиларди. Бир ярим ойда янги моллар олиб келдим ва яхши фойда қилдим. Қарзимни ва фойдадан улушни қайтардим. У яна шерикчилик қилиш истагини билдирди, аммо зарурати бўлмагани учун рози бўлмадим. Мол оладиган одамларга бир вакилдан хат жўнатиш ва пулини кейинги мол олишда бериш шарти билан ишни бошлаб юбордим. Ишончга кирдим. Чайқовчи вадасини бажаролмади. Олти ой ўтиб қарзини қайтарди. Жахл қилмадим. Пулни олдим ва қайтиб чайқовчилар билан пулини олдиндан бермаса ишламасликка аҳд қилдим. Тўқувчи, тикувчи усталар билан ҳар доим қарзга ишлайвераман, чунки уларга ишонаман. Хуллас ортиқча хурсандчилик бўлмағур ғурурга, ортиқча ғам эса омадсизликка сабаб бўларкан. Ўшандан буён ҳечам ғамларга куюнмадим, хурсандчиликларга ортиқча суюнмадим. Ўртача бўлдим. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling