Абдухалилова лайло


Мазкур кейс институционал тизимнинг


Download 1.25 Mb.
bet20/36
Sana14.05.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1458043
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   36
Bog'liq
4. Масалалар туплами, кейс ва лойиха

Мазкур кейс институционал тизимнинг реал фаолият асосида ишлаб чиқилган.
Кейсда фойдаланилган асосий маълумотлар манбаи:
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 16 июлдаги “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини 2013 йил 15 августдан ошириш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ мансаб маошлари миқдорини ҳисоб-китоб қилиш борасидаги тушунтириш хати ҳамда ягона таъриф сеткаси бўйича таъриф ставкаларининг миқдори, “Ёш мутахассислар” меҳнат фаолияти, энг кам иш ҳақи бўйича маълумот, таъриф тизими.
Мазкур кейс дала тадқиқотлари асосида сюжетли тоифага киради. Ҳолат музейнинг таҳлилий кўрсаткичлари асосида тузилган. Кейснинг объекти бўлиб: ЎзРФА “Темурийлар тарихи” Давлат музейининг тўғрисидаги маълумотларга асосланади. У тузилмавий ва ўрта ҳажмдаги кейс – стади ҳисобланади.
Дидактик мақсадларга кўра, кейс – ҳолатни ўргатиш ва баҳолаш ҳисобланади. Шу сабабдан, кейс муаммосининг шаклланиши ва тузилиши унинг масаласининг ечимида алгоритм ва таҳлил асосида ишлаб чиқилган. Баъзи маълумотлар назарий жиҳатдан берилган бўлиб, қўшимча ахборотлар муаммоли ҳолатларни амалий машғулотларда ўз ечимларига эга бўлади.
Кейснинг афзалликларига қуйидагилар киради:
Ўқув дарсининг кейс – технология ўқитиш бўйича, талабаларнинг ўзи ташкил этган иш фаолиятининг таъминловчи ва унинг натижавий баҳосини белгиловчи “Ҳолатий таҳлил варақаси” мавжуд.
Ушбу кейсдан – “Иқтисодиёт назарияси”, “Бухгалтерия хисоби” фанларининг маъруза ва семинар машғулотларида фойдаланиш мумкин.


I. КЕЙС
«Ёш мутахассислар: лавозимга кўтариш ва иш ҳақини ошириш»

Кириш
Ўзбекистон Республикасида барча мамлакатлар каби аҳолини турмуш даражасини яхшилаш хаёт фаровонликларини ошириш мақсадида иш ҳақини ошириш, меҳнат шароитларини қулай ҳолатга келтириш ва такомиллаштириш бўйича кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.
“Ёш мутахассислар” номли кейсда худди шу вазият келтирилган бўлиб, талабалар томонидан уни ҳал этиш, ечиш кўникмаларини ҳосил қилишга каратилгандир.
Мазкур кейсда ушбу ЎзРФА “Темурийлар тарихи” Давлат музейининг ёш мутахассислари маошларини ошириш ва бошқа лавозимларга кўтариш бўйича муаммоларни ҳал этиш стратегияси ишлаб чиқиш, ҳамда уларнинг ечишига ёрдам беради.

Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling