Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон
Download 18.29 Kb.
|
Абдулхамид Сулаймон угли Чулпон
Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон Абдулҳамид Чўлпон 1897 йилда Андижонда Қатортерак маҳаллсида тўғилди. Отаси Сулаймонқул Мулла Муҳаммад Юнус ўғли деҳқончилик қилган, ҳунарманд ҳам бўлган. Чўлпон Андижонда эски мактабда ўқиди, тузем мактабида ўқиб, рус тилини тўлиқ ўрганади, Андижон ва Тошкентдаги мадрасаларда таҳсил кўради, араб ва форс, турк тилларини мукаммал эгаллади. У бутун умри давомида Фирдавсий, Ҳофиз, Саъдий, Умар Хайём, Жалолиддин Румий, Алишер Навоий каби сўз санъаткорларининг асарларини мутаолаа қилади. Таржимаи ҳол Чўлпон Туркистонда кенг ёйилган маърифатчилик, жадидчилик ҳаракатининг атоқли намоёндалари Муҳаммадхўжа Беҳбудий, Абдулла Авлоний, Абдурауф Фитрат, Мунавварқори Абдурашидхонов асарларини ўқиб ўрганади. Чўлпон 1914 йилдан чиқа бошлаган "Садои Туркистон", "Садои Фарғона" газеталарида ўз мақолалари билан қатнашади. 1920 йилга қадар "Иштирокиюн", "Қизил байроқ", "Туркистон", "Бухоро ахбороти" газеталарида масъул лавозимларда хизмат қилади. Чўлпон 20 йилларда "Уйғониш", "Булоқлар", "Тонг сирлари", "Соз" тўпламларини эълон қилади, "Гўзал ёзғичлар", "Адабий парчалар" китоблари нашр этилади, 1926 йилда "Ёрқиной" драмаси алоҳида китоб тарзида чоп этилади. Чўлпон 1931-1935 йилларда Москвада СССР МИҚ да таржимон бўлиб ишлаб турганда "Кеча" романини ёзиб тугаллайди, Горькийнинг "Она" романини ўзбек тилига ўгиради. 1935 йил бошларида Тошкентга қайтиб келганда Горькийнинг "Егор Буличев ва бошқалар" пьесасини, Пушкиннинг "Борис Годунов" фожиасини ва "Дубровский" қиссасини, Эжен Потьенинг "Байналминал", Робиндранат Тагорнинг "Ҳой, йўловчи қиз", Леонид Андреевнинг "Етти осилган қиссаси", Шекспирнинг "Ҳамлет" асарларини ўзбек тилига таржима қилади. 1936 йилда унинг машҳур "Кеча ва кундуз" романи алоҳида китоб шаклида нашр этилади. Абдулҳамид Чўлпон миллатчи, аксилинқилобчи деб айбланиб, 1938 йил 5 октябрда отишга ҳукм қилинди, 4-октябрда отилади. Илмий ишлари "Уйғониш" "Булоқлар" "Тонг сирлари" "Соз" "Гўзал ёзғичлар" "Адабий парчалар" "Ёрқиной" драмаси Горькийнинг "Она" романи, "Егор Буличев ва бошқалар" пьесаси; Пушкиннинг "Борис Годунов" фожиаси, "Дубровский" қиссаси, Эжен Потьенинг "Байналминал", Робиндранат Тагорнинг "Ҳой, йўловчи қиз", Леонид Андреевнинг "Етти осилган қиссаси", Шекспирнинг "Ҳамлет" асарларини ўзбек тилига таржимаси. "Кеча ва кундуз" романи. Download 18.29 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling