Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993 йил
Download 1.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Фозил одамлар шаҳри - Фаробий
ЎНИНЧИ БЎЛИМ
Ҳайвонот ва набоботнинг мўътадил ҳолатлари учун табиат ва табиий асослар етарли эмаслар. Бу сабаблардан ташқари яна улар бошқа кучларга ҳам муҳтождирлар токи, ҳайвонот ва набоботда ушбу асос фитрий (табиий) нарсаларда мавжуд бўлган табиатга ўхшаш зарур бўлади. Буни кўриб чиққанидан сўнг Арасту ҳайвонларда табиатдан ва бошқа нарсалардан олган беҳад асослари бор- 130 лигини кўрсатишга мажбур бўлади. Бу ўзга асосни Арасту «руҳ» (Форобий «нафс сўзини ишлатади) деб атайди ва ҳайвоннинг ҳам, ўсимликнинг ҳам руҳи бор деб эслатади. Руҳ билан ҳамжинс асосларни у «руҳий асослар ва кучлар» деб атайди. Аввало Арасту табиатан ҳайвонга хос нарса- ни тадқиқ қилади. У ҳайвонга хос бўлган барча нарсаларга эътибор беради. Аввало у ҳайвонлар хилларининг шохобчаларини ва ҳайвонотнинг табиатан яратилуви, ҳар бир айрим хили ярати- лишининг боиси бўлмиш табиий мақсадлар усти- да тадқиқот ўтказади. У ҳайвонотнинг ҳар бир хилида моҳиятни қабул этувчи асос бор ҳамда бу асос – қандай бўлмасин, ҳайвонотнинг қандайдир хилини пайдо қилувчи моддадир деб таъкидлай- ди. У фитрий фаол асослар ҳайвонотнинг ҳар бир турида бор деб тушунтиради ва ушбу тур табиий жавҳар бўлишига восита бўла оладиган сабабни ҳамда унга (фитрий асосга) табиатан хос бўлган барча нарса мавжудиятнинг боиси бўлмиш мақ- садни кўрсатади. Буларнинг барчасидан Арасту ўзи учун фитр- ни жисмлар икки хилга бўлинишларини аниқлаб олади. Биринчи хили энг сўнгги нуқтага етгани бўлиб, унинг воситасида шу хил моҳият касб эта- ди. Бу ҳар бир айрим табиий жавҳарнинг моҳияти бўлмиш табиатнинг ўзидир. Иккинчи хили – ас- лида табиатнинг ўзи бўлган жавҳари моддани тайёрлаш, билқувват имконият ёки бошқа бир асосга қурол бўлмоғи учун табиатан моҳият касб этганидир. Ушбу хил (фитрий жисмлар)нинг бир вақтнинг ўзида шакл ҳам бўлган табиатга, ўз моддасига ёхуд унинг қуроли бўлмиш кучларга нисбати бир асос бўлиб, у «руҳ»дир. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling