Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993 йил
Download 1.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Фозил одамлар шаҳри - Фаробий
Абдусодиқ ИРИСОВ,
филология фанлари доктори 17 АБУ НАСР ФОРОБИЙ АСАРЛАРИДАН НАМУНАЛАР ТАЛХИСУ НАВОМИСИ АФЛОТУН (Афлотун қонунлар моҳияти ҳақида) Агар инсон ҳар қандай ҳайвондан бирор нарса- да устун бўлса, у нарса ва хаттиҳаракатларнинг фарқини ажратишга ёрдам берувчи бир куч бўла- ди ва инсон ўша куч ёрдамида нарсалар ҳамда хаттиҳаракатлардан ўз хоҳиши бўйича фойдала- нади. Инсон уларнинг қайси бири фойдали, қайси бири зарарли эканлиги ўзига равшан бўлмагунча кузатади ва фойдалигини танлаб олиб ўзлашти- ради, зарарлигини рад этиб, улардан ўзини олиб қочади. Кучларнинг ҳаракатга айланиши тажриба ёрдамида рўёбга чиқади. Тажрибанинг моҳияти – айрим турлар тўғрисида фикрлаш ва ўша айрим нарсалар билан мос келадиган умумиятлар ҳақида мулоҳаза қилишдан иборатдир. Тажриба ўтказиб, бу тажриба ва ҳаракатларда нарсанинг ҳақиқий моҳиятига қарамақарши ҳо- лати ҳақида ўйлаб адашган одам баркамол эмас, балки бу ишда ким энг кўп тажрибага эришса, ўша энг мўътабар ва энг баркамол инсондир. Янглишишлар учун сабаблар бисёр. Улар (янг лиш фикрлаш)дан суфстоний санъат ҳақида сўз юритганлар фойдаланишган. Донишманд кишилар айрим нарсалар устида ўз кузатишлари пайтида умумий фикрлар ва мулоҳа- залар юритишга туғма қобилиятлари бўлган одам- лар эмас, балки тажриба орқали асл ҳақиқатга 18 етишган кишилар оқил инсонлардир. Шунингдек, айрим нарсаларни ўзида мужассам этган вақт да- вомида ўша нарсанинг шундай ишҳаракати бир неча бор кузатилса, ўша айрим нарса субстанцио нал бўлиб қолади. Худди бир ёки икки ва ундан ҳам кўп марта тўғри гапирилса, ҳақиқатнинг бутунлай ҳаққонийлиги ҳақидаги мулоҳаза туғма қобилиятга ўхшаб қолганидай, бу нарса ҳақида шу ишҳаракатлар кечган жамъи вақтига қараб баҳо берадилар. Ёлғон гапирилганда ҳам худди шундай бўлади. Жасурлик, қўрқоқлик ёки инсон табиатининг бошқа бирор жиҳатини бир неча бор мулоҳаза қилинса, у ҳолда булар ҳақида ҳамма доимо ўз фикрини билдиради. Агар оқиллар одамлардаги туғма қобилиятлар- нинг бу аҳамиятини билсалар эди, ўз кўнгилларида кўпчилик баҳо бериши мумкин бўлган, кўп марта қайтарилувчи бирор фазилатни топган бўлар эди- лар. Кейин улар ўша фазилатни, тескари бирор иш қилиб, одамлардан яширган бўлардилар, одамлар эса (шу тескари ишни) унинг аввалги хис лати деб ўйлар эдилар. Бу худди имон, ҳақгўйлик, зоҳидлик ҳамда маросимлардан яхши хабардор бўлган ва эзгуликларни халқ орасида тарқатувчи бир покда- мон тақводорнинг ишига ўхшайди. У жоҳил ҳоким таъқибидан қўрқиб шаҳардан қочмоқчи бўлган. Аммо ўша ҳоким томонидан уни қаердан топиб бўлсада, дарҳол ҳибсга олиш тўғрисида фармон чиқарилди. Тақводор шаҳарнинг ҳеч қайси дарво- засидан чиқиб кетолмади, у султоннинг соқчилари қўлига тушиб қолишдан қўрқарди. Шунда зоҳид байрамона кийимларни кийиб ясанишга, қўлига танбур олиб, ўзини ёлғондакам мастликка солиб, танбурни чертиб кечаси шаҳар дарвозаси олдига келишга мажбур бўлди. Дарвозабон ундан: «Сен кимсан?» деб сўради. Зоҳид масхараомуз жавоб 19 берди: «Мен фалончи зоҳидман». Дарвозабон, устимдан кулаяпти деб ўйлаб, унинг йўлини тўсма- ди. Шундай қилиб, зоҳид сира ёлғон гапирмай таъқибдан қутулди. Ушбу муқаддимадан кўзлаган мақсадимиз до- нишманд Афлотун ўз илмларини ҳамма одамлар- га ошкор этишни ўзига эп билмаганини, шунинг учун тимсоллар, мажозлар, топишмоқлар ва идрок этишга қийин усуллар воситасида илмни унга алоқаси бўлмаган одамлар тушуна олмайдиган да- ражага етказганини кўриб чиқишдир. Бу илмнинг қадрига етмайдиган ёки ундан тўғри фойдалан- майдиган одамларга нисбатан тўғри тадбирдир. Агар илм маълум ва тушунарли бўлиб кўпчилик орасида ёйилганида, Афлотун балки илм тўғрисида очиқ ва аниқ гапирган бўларди. Мутолаа қилувчи ва эшитувчи эса уларни бир тимсол деб, Афлотун шу тимсоллар орқали асарларидаги пинҳон нуқта- ларни ва зиддиятларни тушунтирмоқда деб ўйлаши мумкин эди. У аввал тушунтирган, кўрсатиб ўтган нуқталарида тўхталиб ўтирмай, ўз суҳбатларида ёритилган илмда кўрсатилганларнигина таъкид- лайди. Бу унинг «Қонунлари»даги усулдир. Биз бу китобни тушунмоқчи бўлган ва ўрганишга қийнал- ган одамларга фойдали бўлиши учун унинг ушбу асарида уқтирилган асосий маънони таъкидлаб кўрсатишга аҳд қилдик. Download 1.33 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling