Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993 йил
Download 1.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Фозил одамлар шаҳри - Фаробий
ИККИНЧИ БЎЛИМ
Арасту илми алйақинийа масалаларини ту- гатганидан сўнг у илми алйақинийага эришиш учун мантиқ илмидан фойдаланмайдиганларни ўргатишга инсонни қодир этувчи санъатларнинг таҳлилига ўтади. Улар икки гуруҳга бўлинади- лар. Биринчисига табиатан алоҳида қобилият- лари бўлмаганлар кирадилар. Иккинчи гуруҳга худди шундай табиатан алоҳида қобилиятга эга бўлмаган, аммо бетиним машғулотлар орқали ўз саъйҳаракатлари билан илми алйақинийага ети- шишга интилувчилар кирадилар. Арасту инсоний мақсадга шу мақсадни мукаммал билувчи, бу мақ- садга эришса, у билан нималар содир бўлишини тасаввур қилувчи ва илми алйақинийага эри- шишга табиатан тайёр одамларгина интилишлари зарур деб ҳисоблайди. Аммо Арасту бу мақсадга интилувчи бошқалар ҳам идрок этганларича шу мақсадга интилишлари (яъни, мақсадни ўзлари ҳам идрок этиб, шунга яраша интилишлари за- рур деган ғоя илгари сурилаётган кўринади), улар мавжуд нарсалар ҳақида илми алйақинийага эришишнинг ўз усуллари бўлган одамлардан ўқиш жараёнида олган билимлари билан чегараланиб қолмасликлари керак деб ҳисоблайди. Арасту барча назарий ва амалий нарсаларга халқни ишонтириш мумкин бўлган санъат ҳақи- да ҳикоя қилади. Халойиқ одатда умуминсоний муносабатларни ўзида акс эттирган айрим ҳоллар билан қаноат ҳосил қилади. Улар шундай нарса- ларки, улар туфайли одам яратилишининг боиси бўлмиш мақсадга интилишда одамлар орасида ўзаро ёрдам мавжуддир. У назарий санъатлар ёрдамида идрок этилувчи ҳолларни инсон хаёлан тасаввур этишига кўмак 99 берувчи санъат ҳақида сўз юритади. Бу санъат яна мавжуд кўргазма нусха орқали тақлид этиш ва бошқа айрим нарсаларни тасаввур қилиш ва тасвирлаш қобилиятини уйғотади, бунда асосан мулоҳаза ёрдамида тасаввур ва тақлид усуллари- дан фойдаланилади. Ўхшаш нарса воситасида тасаввур ва тақлид халқни кўпгина назарий нарсаларга ўргатишдаги усуллардан биридир. Оддий халқ учун нарсаларни табиий нусхалари орқали хаёлан тасаввур этиш қийинлигидан, улар уни тасаввур этмай, ўша нар- са ҳақиқатан уларга қандай намоён бўлса, шундай тасаввур этадилар ва идрок қиладилар. Агарда хаёлан тасаввур этилаётган нарсанинг моҳияти унинг ҳақиқий мавжудиёти бўйича тугатилса ҳам бу иш жуда қийинчилик билан рўй беради, бундай фикр, билиш, идрок этиш усули фақатгина назарий фанларни билган одамларгагина тааллуқли эмас. Инсон ўзи ва руҳияти орасидаги ҳамда ўзи ва бошқа биров орасидаги мавжуд нарсани тадқиқ этишда бор имкониятини ишлатиб мунтазам ра- вишда машқ қилиб туриши керак. Буни у ҳақиқат воситаларини эгаллашда сабот билан ё ўқитиш ва мураббийлик усуллари ёки баҳс ва ҳимоя усуллари билан амалга ошириши зарур. Ушбу санъат ту- файли эришилган қобилият «мантиқий қобилият» деб аталади. Download 1.33 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling