Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993 йил
Download 1.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Фозил одамлар шаҳри - Фаробий
- Bu sahifa navigatsiya:
- ОЛТИНЧИ БЎЛИМ
БЕШИНЧИ БЎЛИМ
Арасту буларнинг ҳаммасини диққат билан ўр- ганиб чиққандан сўнг айланма ҳаракатнинг энг четида турувчи жисмлар, мавжуд нарсаларнинг қандайдир моҳияти эканликларини ва ҳеч вақт у моҳият на табиат ҳодисаси, на жисм бўлиши мумкинлиги, у на жисмда ва на моддада бўлиши мумкинлиги унга равшан бўлади. Уларни табиий нарсаларга нисбатан қўлланиладиганга ўхшаш усулда тадқиқ этмай, балки бутунлай бошқача услуб билан тадқиқ этиш керак бўлади. Юқорида айтиб ўтилганлар Арасту табиат ҳақи- даги фанга мансуб деган асосларнинг мажмуа- сини ташкил этади. Улар ҳақида Арасту «Физик гармония» номли китобида сўз юритган. У ўзининг «Физик гармония» китобида батафсил ёритган мавзуни яна бошқа бир китобида ҳам давом эттиради. Бу китобни у зарурат нуқтаи назаридан, шундай бир жисм бўлиши керакки, у жисм ўз атрофида турувчи, бошқа жисмларни ҳаракатга келтириши зарур деган фикр билан бошлайди. Аммо бу жисмлар мутлақ бўшлиқда эмаслар. Яна ушбу жисм бошқа ёндош жисмлар- га туташиши ва тегиб туриши керак, чунки улар орасида ҳеч вақт бўшлиқ йўқ. Бирбирига яқин ва ёндош жисмларни ўз ичига олган мажмуани Арасту «коинот» деб атайди. Арасту коинот ўраб олган ушбу жисмлар маж муаси ичра коинотни ташкил этувчи энг биринчи жисмлар бўлмиш жисмлар борми ёки йўқ эканли- 114 гини ҳамда улар коинотнинг энг биринчи бўлакла- ри бўлсалар ва оламни йўқ қилиб ёки инкор этиб юбориш учун улардан бирор бўлагини бартараф этилганда коинот йўқ бўлиб кетадими деган му- раккаб масалани ўрганади. Ва у, коинотни ташкил этувчи энг биринчи жисмлар бор ва улар коинотни ташкил этувчи қисмлар бўлган биринчи мавжу- диятлардир деб тушунтиради. ОЛТИНЧИ БЎЛИМ Арасту коинотни энг аввалидан ташкил этувчи биринчи жисмларнинг баъзи сифатларини баён этади. Ушбу жисмлар мажмуасида бошқа ҳамма жисмларга айланма ҳаракат берувчи жисм бўл- гани учун зарурий равишда икки макон бўлиши керак, улар: ўртадаги, марказдаги макон ва мар- казнинг атрофини қуршаган макон. Шу билан бирга, механик ҳаракат туфайли ҳаракатланувчи жисмлар бўлиши зарур, уларнинг учта энг оддий хили бор: айланма бўйлаб ҳаракат, ўртага (мар- казга) интилувчи ҳаракат ва ўртадан (марказдан) четга томон ҳаракат. Ҳаракатнинг бу уч хили ёндашишнинг турли хиллари бўладилар, чунки уларнинг орасида ҳеч қандай бўшлиқ йўқ. Арасту ўртадан (марказдан) четга томон ҳара- катни кўриб чиқади. У ҳаракат миқдори жиҳа- тидан биттами ёки кўпроқми? Ва бу ҳаракат уч турли деб тушунтиради. Бу ҳаракатларнинг ҳар бирини айрим таърифлайди, ҳар бир хилнинг моҳияти ва уларда бор бўлган моҳиятий аразларни тушунтиради. Арасту ҳаракатнинг бу хилларини ўрганиб, уларнинг ўзи қандайлигини, нимадан ва нима учун бўлишларини кўриб чиқади. У ушбу ҳаракатлар оддий жисмларга хослигини тушун- тиради. Коинотни ташкил этган ушбу жисмлар 115 бир қанчадир. У ушбу жисмларнинг коинотдаги жойлашишлари ҳамда бирбирларига нисбатан ҳо- латлари ва тартибини аниқлайди. Яна уларнинг ҳар бир қисмини ва ушбу қисмларнинг жойлашиш тар- тибларини таърифлайди. Оддий қисмлардан бири «биринчи жисм» дир, у умумий моддага эга ва шакл ила фарқланувчи бошқа тўрт жисм тупроқ, олов, ҳаво ва сувдан фарқланади. «Биринчи жисм», бошқа тўртта жисмдан ҳам модда, ҳам шакл жиҳатидан фарқланади. Ушбу тўртта оддий жисмлар биринчи жисмдан қуйида турувчи бошқа жисмларни яратув- чи унсурлар (элементлар)дир. Ушбу унсурларнинг бирлари бошқаларидан, унсурларнинг ўзларидан оддийроқ қисмлардан яратиладилар, аммо «биринчи жисм»дан пайдо бўлмайдилар. Булар ҳақида унинг «Китоб алсамо ва алолам» асаридан маълумот олса бўлади. Арасту «Китоб алсамо ва алолам»нинг охирида баён этган мав- зуни бошқа бир рисоласида давом эттиради. Бу асарда ўзўзларича пайдо бўлган ушбу тўрт унсур бирлари бошқаларидан яратиладилар деб ёзади. Яна унинг ёзишича, эргашиш услуби бўйича бир жавҳарнинг моддаси бошқа жавҳарнинг ҳам ўша моддаси бўлади деб тушунтиради. Дарҳақиқат, ҳар бир унсур бошқа унсур орқали яратилади, бошқа яратилувчи жисмлар эса ушбу унсурлар- дан яратиладилар. Унсурлар асослар ва кучларга эгадирлар ва улар туфайли унсурлар бирбирла- ридан пайдо бўладилар ҳамда ўзлари учун ўзга жисмларни яратадилар. Пайдо бўлиш ва фасод (барбод бўлиш)га келсак, улар ҳақида бундай фикр билдирилган: бир ҳолат бошқа ҳолатга ўтади, пай- до бўлиш – ривожланишни, фасод инкорни бил- диради. Пайдо бўлиш – алкавн нималиги равшан экан, демак, бир жисмнинг бошқасидан пайдо бў- лиши, бири бошқасининг таъсирига учраши, бири 116 бошқасига таъсир этиши учун улар бирбирларига тегиб туришлари керак. Бунинг учун аввало пай- до бўлиш ва фасод жараёнини ўрганиш зарур бўлади, уларнинг ўзи нимадан иборат, қандай ва нимада мавжуд эканликларини билиш керак. Яна пайдо бўлиш ва фасод оддий бирлашишдан ёки ажралишдан иборат эмасликларини, бир ҳолатдан бошқа ҳолатга ўтиш на пайдо бўлиш ва на фасод эмаслигини кўрсатиш керак бўлади. Сўнгра Арасту сифатлари таъсир этиш ва таъ- сирланиш (ҳаракатлантириш ва ҳаракатланиш)дан иборат жисмларнинг таломуси (бирбирларига тегиб туришлари)ни кўриб чиқади. У яна бири бошқасига таъсир ўтказувчи ва бошқаси ўзи таъсирланувчи жисмларнинг хислатларини кўриб чиқади. Сўнгра у таъсир (ҳаракат) нима ва таъсирланиш (ҳаракатланиш – бошқа бир куч таъсирида) нима эканлигини, улар ушбу туйғу ила идрок этилувчи сифатларда бўлишларини таҳлил этади, бу қандай рўй беришини тушунтиради. Арасту яна бирикиш (синтез), қоришиш ва бош қа табиий жисмлар мавжудлиги сабаби бўлмиш тўрт унсурнинг қўшилиши натижасини таҳлил этади. Download 1.33 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling