Қўшимча: таълимий ўйин «Иссиқ - Совуқ». Мавзуга оид суҳбат: «Нима яхши-ю, нима ёмон?».
Эътиборга молик жиҳати:равон нутқ, тафаккур ва хотирани ривожлантириш.
Санъат маркази
Лой «Таниш ўйинчоқни яса».
Мақсад:ўзига кўпроқ ёққан ўйинчоқни танлаб, унинг асосий қисмини қандай ясаш кераклиги билади, лойдан ясаш қоидаларини мустаҳкамлайди, нима ясаганини гапириб бера олади.
Керакли жиҳоз ва материаллар: доира шаклидаги ўйинчоқлар (минора, тебранма ўйинчоқ, жўжача ва бош).
Фаолиятни бориши:
1. Ўйинчоқнинг шакли ва қисмларини катта ва кичиклигини аниқлаб, кўриб чиқиш.
2. Бармоқлар машқи.
3. Таълимий ўйин «Ажойиб халтача».
4. Лой ишини бажариш.
5. Болалар ишлари кўргазмаси.
Қўшимча: жараёнда ўйинчоқнинг шакли ва қисмларини катта ва кичиклигини аниқлаш. Эътиборга молик жиҳати: тасаввурни, ташаббусни, мустақилликни, ривожлантириш.
Санъат маркази
Аппликация: «Шаклига кўра аниқла».
Мақсад: болалар тартиб билан қириш ва елимлашни биладилар, тасвирни тўлиқ якунлаш ва апппликация ни тўлиқ бажарадилар.
Керакли жиҳоз ва материаллар: альбом варақлари, болалар танловига кўра рангларда, рангли тўплам, ҳайвон соялари акс этган суратлар.
Фаолиятни бориши:
1. Суратларни томоша қилиш .
2. Таълимий ўйин: «Топ ва айт».
3. «Бармоқлар машқи».
4. Аппликация ишини бажариш.
5. Болалар ишлари кўргазмаси.
Қўшимча: таълимий ўйин «Фарқини топ».
Эътиборга молик жиҳати:мустақиллик ва фаолликка, эстетик туёғуларни ривожлантириш.
Қўшимча: сайрда кузатиш, байрамга шеър ва куйларни ёдлатиш.
Санъат маркази
Расм чизиш« Эртаксимон дарахт».
Мақсад:расмда эртаксифат тимсолни яратиш, дарахт шаклини тўғри тузиш ва бўяшни билиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |