Аброров сирожиддин зухриддин ўҒли ўзбекистонда сукук исломий қимматли қОҒозларни жорий этиш истиқболлари


Download 1.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/53
Sana25.02.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1227458
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   53
Bog'liq
000 Диссертация С.Аброров

Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: 
сўндириш тўловининг мавжудлиги ва даромад даражасининг 
аниқлигини ҳисобга олган ҳолда сукукнинг фонд бозоридаги фаолият 
мақсадига кўра таснифланиши такомиллаштирилган; 
сукукнинг фонд бозоридаги муҳим вазифаси, унинг ҳуқуқ ва 
мажбуриятларининг аниқлиги, ссуда фоизидан холилик ҳамда реал актив 
билан қопланганлик сингари ўзига хос хусусиятларини ёритиб бериш орқали 
оддий акция ва облигация билан ўхшаш, шунингдек, фарқли жиҳатлари 
гуруҳлаштирилиб, сукукнинг янги молиявий инструмент сифатидаги роли 
илмий асосланган; 
сукукнинг эгалари ҳисобланган инвестор ва лойиҳа молиялаштирилиши 
учун манфаатдор бўлган эмитент ўртасидаги муносабатига кўра ўзаро ўхшаш 
ҳамда фарқли жиҳатлари эътиборга олиниб, сукукнинг турлари ажратилган 
ва тизимлаштирилган; 



сукук бозоридаги мавжуд жараёнларни эмиссия кўлами, муддати, 
валюта тури ҳамда эмитент ташкилий-ҳуқуқий шаклига кўра чуқур таркибий 
таҳлил қилиш асосида жаҳон ва минтақалар кесимида фонд бозорининг 
ривожланиш тенденциясида сукукнинг тутган ўрни ва аҳамияти баҳоланган. 
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги тадқиқотда қўлланилган 
услубий ёндашув ва усулларнинг мақсадга мувофиқлиги, маълумотларнинг 
расмий манбалардан, шунингдек халқаро ташкилотларнинг очиқ статистик 
ҳисоботларидан олинганлиги, хулоса ва таклифларнинг мутасадди 
ташкилотлар томонидан амалиётга жорий қилинганлиги билан тасдиқланади. 
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот 
натижаларининг илмий аҳамияти ишлаб чиқилган таклифлар капитал 
бозорини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш, ҳамда фонд бозорида 
сукукларни жорий этиш ва ривожлантириш истиқболларига оид илмий 
тадқиқотларни амалга оширишга хизмат қилиши билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти ишлаб чиқилган тавсиялар 
капитал бозорини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишда 
фойдаланиш, шунингдек, хорижий инвесторлар, хўжалик субъектлари, 
молиявий институтлар ва аҳолининг эркин маблағларини жалб этиш ҳамда 
жойлаштириш мақсадида қабул қилинадиган қонун ва қонун ости 
ҳужжатлари, 
мамлакат 
Президентининг 
фармонлари, 
қарор 
ва 
фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва соҳага оид бошқа 
меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишда фойдаланиш мумкинлиги билан 
изоҳланади. 

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling