Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро вилояти ахборот кутубхона маркази
Download 224.99 Kb. Pdf ko'rish
|
“Тадбиркорлик-фаолиятининг-юксалиш-омиллари”-Адабиётлар-тавсия-рўйхати
1 Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро вилояти ахборот – кутубхона маркази Ахборот – библиография бўлими “ Тадбиркорлик фаолиятининг юксалиш омиллари” (Адабиётлар тавсия рўйхати) Бухоро 2018 2 “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масаласи давлат сиёсатининг стратегик йўналишларидан биридир”. Ш.Мирзиёев Тадбиркорлик, ишбилармонлик халқимизнинг, миллатимизнинг қон -қонига,суяк-суягига сингиб кетган ноёб ва эзгу фазилатдир. Тадбиркорлик бугунги кунда жамиятимиздаги ижтимоий ва сиёсий барқарорликнинг кафолати ва таянчига, юртимизни тараққиёт йўлидан фаол ҳаракатлантирадиган кучга айланиб бормоқда. Ўзбекистонда тадбиркорликни янада ривожлантириш давлатимиз сиёсатининг муҳим йўналишларидандир. Сўнгги пайтларда юртимизда тадбиркорликка бўлган қизиқиш янада кучайди. Чунки ўтган қисқа вақт мобайнида кўплаб меъёрий –ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, бизнес фаолиятини бошлаш истагидагилар ташаббуси ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Ишбилармонларнинг ҳақ-ҳуқуқларини муҳофаза этувчи қатор тузилмалар ташкил қилингани, бизнес вакилларига қўшимча имтиёзу енгилликлар берилаётгани, тижорат банкларидан кредит олиш тизими соддалаштирилаётгани бунда муҳим аҳамият касб этаётир. Президентимиз Шавкат Мирзиёев таклифи билан “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”нинг мантиқий давоми сифатида номланган “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да ҳам тижорат банкларига ҳар бир оила билан самарали мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг тадбиркорлик билан шуғулланишига кенг имконият яратиш, уларга молиявий кўмак ҳамда мадад бериш асосий устувор вазифа этиб белгилангани ҳам бежиз эмас. Мамлакатимизнинг қиёфаси тубдан ўзгарилаётганлигини, унинг асосий белгиларини Юртбошимизнинг “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”, “Адолат-қонун устуворлигида”, “Инсон манфаати ҳар нарсадан улуғ”, “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади”, “Ким билан бамаслаҳат иш тутишимиз керак, аввало халқимиз билан. Шунда халқимиз биздан рози бўлади”, “Халқ рози бўлса, ишимизда унум ва барака бўлади”, “Тадбиркорликни қўллаб- қувватлаш масаласи давлат сиёсатининг стратегик йўналишларидан биридир”,”Адолат ва маънавият ўзаро чамбарчас боғлиқ тушунчалардир”, “Маънавият бўлмаган жойда ҳеч қачон адолат бўлмайди” каби ҳикматга йўғрилган фикрларидан яна ҳам чуқурроқ илғашимиз мумкин. Инновацион иқтисодиёт сари дадил қадам ташлаётган юртимизда, энг аввало, эмин-эркин бизнес юритиш учун зарур барча шарт-шароит яратилмоқда. Ишбилармонлар ҳуқуқларининг қонуний кафолати тобора мустаҳкамланяпти. Бундай шароитда тадбиркорликка меҳр қўйган, ўз ишидан роҳатланиб, меҳнат қиладиган киши борки, бизнес режасини тўла-тўкис амалга ошириб, юксак муваффақиятларга эришиши муқаррар. Юртни обод, элни фаровон қиладиган ҳам, давлатимиз иқтисодий қудратини юксалтирадиган ҳам тадбиркорлар экан, уларнинг манфаати доимо устувор бўлмоғи керак. Ушбу тавсия рўйхатини тузишдан мақсад ёшларни, энг аввало, касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасалари битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш, ёшларга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун яратилаётган кенг имкониятлардан фойдаланиш учун кўмаклашиш. Рўйхатда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида доир адабиётлар ҳамда вақтли ва даврий нашрларда эълон қилинган долзарб мақолалар тўғрисидаги маълумотлар жамланган. Қўлланма тадбиркорлик билан қизиқувчи китобхонлар оммасига мўлжалланган. 3 Download 224.99 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling