Абу али ибн сино тиббий тарбия хусусида


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana06.04.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1330497
  1   2
Bog'liq
abu-ali-ibn-sino-tibbiy-tarbiya-hususida



АБУ АЛИ ИБН СИНО ТИББИЙ ТАРБИЯ ХУСУСИДА 
 
Б.Ж.Шамсиддинов 
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий 
филиали 
З.О.Жакбаралиева 
Қўқон шаҳар, 41-мактаб 
 
Аннотация: Миллий ўзликни англаш жараёнида ҳам тарихимизни ҳар 
томонлама чуқур ўрганиш, тахлил қилиш, янги ўрганилган тарихий воқеалар 
тафсилоти билан яқинда танишиш Марказий Осиё мутаффаккирарининг илмий 
меросини ҳар томонлама, холисона тадқиқ этишни, уларнинг бутун жахон илм-
фани, маданияти равнақига қўшган хиссаларини мукаммал ўрганишни талаб 
қилади. Ушбу мақолада Ибн Синонинг тиббий тарбия хусусидаги қарашлари 
ўрганилган ва таҳлил қилинган. 
Калит сўзлар: тиббиёт, тиббий тарбия, тиббий таълим, тиб қонуни, бола 
саломатлиги. 
 
ABU ALI IBN SINA ON MEDICAL EDUCATION 
 
B.J.Sҳамsiddinov 
Fergana regional branch of Uzbekistan State Institute of Arts and Culture 
Z.O.Jakbaralieva 
School №41, Kokand
Abstract: In the process of national identity, a comprehensive study of our 
history, analysis, recent acquaintance with the details of newly studied historical 
events requires a comprehensive and objective study of the scientific heritage of 
Central Asian thinkers, their contribution to the development of world science and 
culture. This article examines and analyzes Ibn Sina’s views on medical education.
Keywords: medicine, medical education, medical education, medical law, child 
health. 
Республикамиз миқиёсидаги соғлиқни сақлаш соҳасидаги Олий ва ўрта 
махсус билим юртларида тиббий таълим сифатини ошириш ҳамда малакали 
тиббиёт ходимларини тайёрлаш бўйича ҳам кўплаб самарали ишлар амалга 
оширилди. Бу жараён узлуксиз давом этмоқда. Миллий ўзликни англаш 
жараёнида ҳам тарихимизни ҳар томонлама чуқур ўрганиш, тахлил қилиш, янги 
ўрганилган тарихий воқеалар тафсилоти билан яқинда танишиш Марказий 
"Oriental Art and Culture" Scientific-Methodical Journal Volume 3 Issue 2 / June 2022
ISSN 2181-063X
670
http://oac.dsmi-qf.uz


Осиё мутаффаккирарининг илмий меросини ҳар томонлама, холисона тадқиқ 
этишни, уларнинг бутун жахон илм-фани, маданияти равнақига қўшган 
хиссаларини мукаммал ўрганишни талаб қилади.
Марказий Осиё мутафаккирларидан бири, тиббиёт соҳасига улкан хисса 
қўшган Абу Али ибн Синонинг ижтимоий фалсафий ва табиий илмий 
қарашлари марказида асосан шахс ва унинг руҳияти, маънавий олами, 
дунёқараши тўғрисидаги ғоялар ўрта асрлардан то хозирги кунларгача энг 
долзарб масалалардан бири эканлиги шубхасиздир. 
Инсон Ибн Сино фалсафасининг мухим таркибий қисми бўлиб, унда инсон 
феъл-атвори фақат шахсий хусусиятлари билан эмас, балки уни ўраб турган ва 
фаолиятининг муайян қирраларини изохлайдиган шарт-шароит ижтимоий- 
тарихий воқелик таъсири билан белгиланиши таъкидланади. Атрофимизни ўраб 
турган мавжудлик бир яхлит оламдан иборат бўлиб, шахс унинг кичик бЎлаги 
хисобланади. Ибн Сино инсонларни билим ва маърифат ўчоғини ёқишга, ҳар 
бир масалага илмий, ақлий ёндашишга, ростгўй виждонли бўлишга, фан 
маданиятини эгаллашга, хуллас, инсонийликнинг энг яхши хислатларини ўзида 
акс эттириб, мужассамлаштиришга ва инсон деган улуғ номни янада кўтаришга 
чақиради.
Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам кўплаб ислоҳотлар амалга 
оширилмоқда. Президентимиз Ш.М. Мирзиёев томонидан 2017-йил 7-февралда 
ишлаб чиқилган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини 
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар 
стратегияси”нинг 4-устувор йўналишининг 2-бандида ахолини ижтимоий 
ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан 
мақсадли ишлар амалга оширилмоқда. Асосан соғлиқни сақлаш соҳасини 
тубдан ислоҳ қилиш, аҳолини тиббий саводхонлигини ошириш, энг аввало 
аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш қулайлигини юқори савияларда ташкил 
қилиш ҳамда сифатини ошириш, турмуш тарзини шакллантириш соҳасида 
Президентимиз Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида кўплаб амалий ишлар қилинди. 
Жумладан, катта ёшли авлодни кўллаб-қувватлаш, ижтимоий нафақалар бериш 
тартибини такомиллаштириш, соўлиқни сақлаш соҳасини ислох этиш чора 
тадбирлари киритилган бўлиб, 78 та туман тиббиёт бирлашмасини, 7 та шаҳар 
ва 2 та вилоят кўп тармоқли тиббиёт автотранспорт билан таъминлаш 
режалаштирилмоқда. 
Мустақилликка 
эришишимиз 
туфайли 
аждодларимиз, 
мутафаккирларимизнинг бой тарихий қадриятлари, илмий мероси, минг 
йилликларни қамраб олган бетакрор ва жозибали маданияти қайта тиклана 
бошланди. Унитилаёзнган она тилимизга, рухиятимизга қайтдик, миллий урф-
одатларимиз ва анъаналаримиз қайтадан қад ростлади. Давлатимиз 
"Oriental Art and Culture" Scientific-Methodical Journal Volume 3 Issue 2 / June 2022
ISSN 2181-063X
671
http://oac.dsmi-qf.uz


рахбариятьининг сайъи-ҳаракатлари турмушнинг барча соҳаларидаги амалга 
ошираётган ислохотлари натижасида миллий қадриятларимиз нафақат 
тикланибгина қолмаслан, улардан фойдаланган холда ривожлантирилмоқда.
“Ибн Сино “Тиб қонунлари” асарида инсонлардан учрайдиган кўплаб 
касалликларни даволашга чора буюради. У асосан касалликнинг кўзғатувчи 
хаво ҳамда сувга катта эътибор беради. Унинг сув орқали ўтувчи кўзга 
кўринмас жониворлавр хақидаги фаразлари диққатга сазовордир. Шу сабабли 
ҳам сувни қайнатиб, сузиб истеъмол қилишни таъкидлайди” [Петров. Б.Д.Ибн 
Сина. М.1980.58-бет], чунки қайноқ сув қоринни камрок шиширади ва 
организмда тезроқ тарқалади. Айниқса заҳарли хаво нафас орқали тортилса, 
одамга чечак, ўлат касаллиги юқиши мумкинлиги, соғлиқни сақлаш хақидаги 
билдирган фикрлари, инсонларнинг жисмоний машқлар билан шуғулланиши, 
овқатланиш ва ухлаш тартиби хақидаги алломанинг қимматли фикрлари 
хозирги кунларда ҳам ўз қийматини йўқотмаган. Унинг фикрича инсон 
мунтазам равишда жисмоний машқлар билан шуғулланиб туриши, овқатланиш 
ва ухлаш жараёнида режимга риоя қилса, киши хеч қачон касал бўлмайди. 
Жисмоний машқлар баданда ортиқча моддалар йиғилиб қолишига халақит 
беради, пай ва нервларни мустахкамлашга хизмат қилади, касалликнинг олди 
олинади. Албатта, ҳар бир жисмоний машқ инсонларнинг ёшига, шарт-
шароитига мос равишда олиб борилиши таъкидланади. 
Шу билан бир қаторда, баданни тоза тутишга аҳамият беришни ва ҳаммом, 
массаж, ички кийимларни доимо алмаштириб туришни маслахат беради. Абу 
Али ибн Сино болалар тарбияси унинг саломатлиги тўғри таълим тарбия бериш 
усуллари хусусида ҳам келажак авлодларга кўп қимматли фикрлари ва илмий 
изланишлари натижаларини қолдирган. Шу сабабли ҳам биз мутафаккирни 
хақли равишда педиатрия фани асосчиларидан бири деб аташимиз мумкин. 
“Ибн Сино ўзининг “Тиб қонунлари” асарида бола тарбияси ва гигиенаси 
тўғрисида бир қанча асосли фикрларни ёзиб қолдирган. Бу соҳада Ибн Сино 
табибликлан кўпроқ тарбиячига ўхшаб кетади. Ибн Сино ўз тиббий 
маслахатларида нафақат инсонни соғ-саломатлигини сақлаб қолишгина эмас, 
балки унинг хулқ-атворини яхшиланишига ҳам катта эътибор қаратишни 
таъкидлайди” [Терновский В.Н. Авиценна. Казан, 1937 й. 62-бет]. Оналарга 
ҳали бола туғилмасиданоқ унинг тарбиясига тайёргарлик кўришни маслахат 
беради. Туғилгандан кейин эса бола феъл атворини ўртача сақлаш зарурлигини 
уқтиради. Болани тарбиялаш ва вояга етказиш мобайнида уни хадеб жиғига 
тегмаслик, жахлини чиқармаслик, қўрқитмаслик, хафа қилмаслик, қайғу ва 
уйқусизликдан сақлаш каби ҳолатларга эътибор бериш зарурлигини ҳам 
уқтириб ўтади. Болани мана шу холатларда эътибор қаратиб парваришлаган 
тақдирда бола тўғри ўсади, бора-бора бу одатлар унга малака бўлиб қолади. 
"Oriental Art and Culture" Scientific-Methodical Journal Volume 3 Issue 2 / June 2022
ISSN 2181-063X
672
http://oac.dsmi-qf.uz


Масалан, ғазаб инсонни кучли қиздиради, қайғу кучли қўрқитади, 
хафсаласизлик нафсоний қувватни бўшаштиради ва мижозни бузилишига олиб 
келади.
Ибн Сино тоғун касали билан вабони фарқ қилган. Ўзидан олдин ўтган 
Баҳоуддин ар-Розий чечакни мустақил бир касаллик деган бўлса, Ибн-Сино уни 
юқумли эканини айтади.
Ибн Сино сувчечак ва қизамиқни касаллик сифатида биринчи бўлиб 
тавсиф этган эди. Унгача юнон медиклари буни билишмас эдилар. “У ўша 
даврларда кенг таркалган чечакни даволаш методлари ва профилактик ишлар 
режасини тузиб, қизамиқни даволаш ва симптомларини белгилаб чиқади. У 
касал ётган хона хавосини янгилаб туриш, баъзи баъзида сандал дарахти 
ёғочини тутиб туришни таъкидлайди. Даволаш ишларида у камфора ишлатиш, 
хушбўй мева шарбати, гулоб,. Қатиқ, сув, омухта қилинган сирка ичириш, 
аччиқ бодом дори бўлиши мумкинлигини, мева ва резаворлаар бериб туришни 
тавсия қилади” [Ибн Сино, тиб қонунлари” 571 бет]. Лекин Ибн Сино 
касалларни даволаш жараёнида ҳар бир дард, касалликларга алоҳида ёндашиш 
масаласини ўртага ташлайди. У касал одам ёши, яшаш шароити, иқлими, касб-
кори касалликка олиб келган сабабларини ўрганиш зарурлигини айтади. Шу 
билан бирга, Ибн Сино ундай шароитда инсон организми қанча муддат маълум 
бир дардга чалинган-чалинмаганлиги ва бу дард унда юз берган бошқа 
касаллик оқибати бўлган-бўлмаганлиги каби масалаларни ўртага ташлайди.
Ибн Сино киши организмини ҳар томонлама кузатади. У бир аъзо 
касалини унга ёндош турган қўшна аъзодан қидириб кўришни маслахат беради.
Аммо баъзи холларда касалликни дарҳол аниқлаб бўлмайди, бундай 
холларда мутааккир маълум бир ишораларга қараб аниқлашни тавсия қилади. 
Буларга “оғиздаги мазам ҳамда унинг хўллиги ва қуруқлиги, дағаллиги ва 
силлиқлиги ҳамда хидидан, қусиш орқали меъдадан чиқадиган нарсалардан, ё 
ахлат, ё товушли, ё товушсиз чиқадиган елдан, юзнинг ва оғиз ичининг 
рангидан, оғриқ ва аламлардан, меъдага мос келадиган 1ки зарар қилдиган 
овқат, ичимлик ва дорилардан билинади” [Петров. Б.Д. Ибн Сина М. 1980. 36-
37 бетлар]. 
Ибн Сино табибларга ҳар қандай касалликка алохида-алохида ҳамда ҳар 
томонлама ёндошишни маслахат беради, жигар касаллигини пархез билан 
даволаш масаласини илгари суради. Бу хил касалликларга Ибн сино майиз, 
анжир, анор суви кабиларни истеъмол қилишни тавсия қилиб, медицина 
тарихчиларининг фикрига кўра, у худди келажакдаги глюкоза ва инсулинларни 
олдиндан фараз қилган бўлади. Чунки анор сувининг инсулинсимон таъсир 
кучи мавжуд. 
"Oriental Art and Culture" Scientific-Methodical Journal Volume 3 Issue 2 / June 2022
ISSN 2181-063X
673
http://oac.dsmi-qf.uz


Ибн Сино сариқ касаллигининг пайдо бўлишига ҳам тўғри баҳо беради. 
Ибн Сино яшаган даврда дин пешволарининг қаттиқ назоратига қарамай катта 
жасорат кўрсатиб жаррохлик амалиётларини ҳам олиб борган эди. Уни 
тиббиётга оид асарларида синган, чиққан, майиб бўлган таъна аъзоларини 
тузатиш борасида ҳам кўп қимматли фикр-мулохзалар баён қилинган. Ибн 
Синонинг табобатда эришган ютуқларидан яна бири кўзнинг касалликлари 
хақидаги тиббий қарашларидир. Асрлар давомида кўпкина врач ва олимлар кўз 
қандай қилиб кўрар экан, деган масала устида бош қотирдилар. Ибн Синога 
қадар кўзнинг энг муҳим қисми унинг гавҳари деб хисобларан эди. Гиппократ 
ҳам шундай деб ўйлаган эди. У вақтларда кўздан нур чиқади, бу нур бирор 
нарсага тушиб, унда акс этиб унинг шаклий ифодаини беради деб ўлайдилар.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, Абу Али Ибн Синонинг бутун 
инсониятга қолдирган ижтимоий-фалсафий, табиий-илмий мероси бугунги кун 
исоният маънавий дунёқарашининг шаклланишида ва ёшларни тиббий 
тарбиялашда муҳим аҳамиятга эгадир. 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling