Абу Алининг ҳазили


Download 0.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/4
Sana07.03.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1246834
  1   2   3   4
Bog'liq
Masnaviy hikoyalar




Абу Алининг ҳазили
Бир олим ўзи ёзган китобни Абу Али Ибн Синога (мақтаниш учун) кўрсатди. 
Абу Али китобни бошидан охиригача варақлаб кўриб чиқди ва эгасига қайтарди. 
Ўша куни олим ўз китобини подшоҳга (Бухоро амри Нуҳ ибн Мансурга) совға 
қилди. Амир сўради: 
— Бу китобни ким ёзган? 
— Буни камина ёзганман, — деди ҳалиги олим. 
Ибн Сино кулимсираб: 
— Йўқ, бу китобни мен ёзганман, — деди. 
Подшоҳ ажабланиб сўради: 
— Буни қандай исботлайсан? 
Ибн Сино китобнинг мазмунини бошдан охиригача ёддан айтиб берди. 
Ҳалиги олим подшоҳ олдида хижолат бўлиб, нима дейишини билмай қолди. 
Подшоҳ китоб муаллифини койиди: 
— Нечун ёлғон гапирдинг? 
Ҳалиги олим куйиниб, ўзини оқлай бошлади. 
Бу китобни, ахир, мен ёзганман. 
Подшоҳ Ибн Синога савол назари билан қаради. 
Ибн Сино жавоб берди: 
— Олий ҳазрат, афв этинг. Бу китобни шу олим ёзган. Мен фақат унинг 
китобини бир варақлаб чиқиб ёдлаб олган эдим. 
Подшоҳнинг чиройи очилиб, ҳар икки олимни мақтади. 
 
Муҳаммад Ибн Сулаймоннинг “Қиссату-л-уламо” асаридан Маҳкам Маҳмуд 
таржимаси 
 
 



Абул-Ҳасан Харақоний ҳикояси 
Шайх Харақоний Нишопурга келди, йўлнинг азоби уни хаста қилди. Бир гўшада 
жандасига ўралиб олиб, оч ҳолда бир ҳафта ётди. Биров унинг ҳолидан хабар 
олмасди. Ҳафта охирида Аллоҳга нола қилиб деди: 
— Эй Илоҳ, бир бурда нон ато эт, то еб қувватга кирай. 
Ғайбдан оюз келдики: 
— Нишопур майдонини супуриб, тупроқдан тозала, агар майдон тупроғини 
батамом супуриб олсанг, ярим арпа миқдорида олтин топасан, шунга нон сотиб 
оласан! 
Харақоний деди: 
— Агар супурги ва ғалвирим бўлсайди, нон тилашимга ҳожат қолармиди? 
Жигарим қуриб, сув қолмади, жигарсиз бўлса ҳам нон бер менга, қонимни ичиб 
қуритма. 
Ғайбдан яна овоз келдики: 
— Бу осондир, агар нон керак бўлса, тупроқни супургил! 
Шайх одамлар олдига бориб, супурги ва ғалвир сўраб илтижолар қилди. 
Тупроқни супуриб, суръат билан ишларди ва супурган тупроқларни ғалвирдан 
ўтказарди. Охирги тупроқни супуриб, элаганда, ўшал олтин парчасини топти. 
Олтинни кўрганда, нафси қувнаб кетди. Новвой олдига бориб нон сотиб олди. 
Новвой нон берганда, супурги билан ғалвирни шамол олиб кетди. Қария бундан 
хафа бўлиб, фиғон қилди. 
Деди: 
— Мендай омадсиз саргардон дунёда йўқ, энди товон тўлаш учун олтиним ҳам 
йўқ». Шундай дея, у девоналардай йўл юрарди, охир бир вайронага бориб 
ўтирди. Шу вайронада хору зор ғамгин ўтирган эди, қараса супурги билан 
ғалвири ёнида турибди. 
Шайх шоду хуррам бўлиб деди: 


— Эй АИлоҳим, нега бундай дунёни менга қоронғу қилдинг? Топган нонимни 
жонимга заҳар қиддинг, жонимни қайтадан олгандай бўлдинг. 
Ғайбдан овоз келдики: 
— Эй, яхшиликни билмаган одам, нон нонхўришсиз (нонга қўшиб ейиладиган 
нарсалар) яхши эмас. Ноннинг ўзини қўйнингга солдинг, мен нонхўриш қўшиб 
қўйдим, миннатдор бўл! 

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling