Abulg‘ozi bahodirxon
Маданий ҳаёт. Меъморчилик
Download 401.7 Kb.
|
47734-ABULG‘OZI BAHODIRXON
Маданий ҳаёт. Меъморчилик. Хива хонлигининг сиёсий ва иқтисодий ҳаётида бўлиб ўтган воқеалар маданий ҳаётга таъсир этмасдан қолмади. Шунга қарамасдан хонликдаги маданият ўзига хос йўналишларда давом этди. Маданий ҳаёт равнақи таълим-тарбия, адабиёт, тарихнавислик, меъморчилик ва амалий санъат кабиларда кузатилади.
Бутун Ўрта Осиёда бўлгани каби, Хива хонлигида ҳам асосий илм ўчоғлари бошланғич мактаблар ва мадрасалар эди. Бошланғич мактаб, яъни, қуйи таълимда ўқиш-ёзишни ўрганиб, хат-савод чиқарган ўсмирлар пойтахт Хивадаги ҳамда Бухородаги мадрасаларда ўқиб таълим олганлар. Манбаларга кўра, XIХ асрда Хива хонлигида 1500 га яқин бошланғич мактаб ва 130 та мадраса бўлган. Фақат Хиванинг ўзида 22 та мадраса бўлиб, улар ичида Муҳаммад Раҳимхон, Шерғозихон, Раҳмонбердибий, Оллоқулихон, Хожа Маҳрам, Фозилбек, Давлат Қоракўз, Бекниёз девонбеги мадрасалари алоҳида нуфузга эга эди. Хоразм адабий муҳитида илғор ғояларни тарғиб этган шоирлардан бири Нурмуҳаммад Ғариб Андалиб (1710-1770 йй.) эди. Классик поэзиянинг турли жанрларида ижод қилган Андалибнинг “Саид Ваққос”, “Зайнул араб”, “Юсуф ва Зулайҳо”, “Лайли ва Мажнун” каби достонлари машҳурдир. Хивада ижод этган шоирлар ичида Муҳаммад Ризо Огаҳий (1809-1874 йй.) алоҳида ўринга эга. Тарихчи, таржимон ва шоир бўлган Огаҳийнинг 1832 йилда тузилган “Таъвизул ошиқон” (“Ошиқлар тумори”) девонидаги ғазаллари айниқса машҳурдир. Бу даврда шунингдек, Паҳлавон Равнақ, Муҳаммад Ниёз Нишотий, Муҳаммад Хокисор, Табибий, Мунис, Комил Хоразмий, Комдон, Муродий каби шоирларнинг ижоди ривож топди. XVII- XVIII асрларда “Гўр ўғли” мажмуаси достонлари ривожлантирилди, “Тоҳир ва Зуҳра”, “Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам”, “Сайёд ва Ҳамро”, “Санобар”, “Юсуфбек ва Аҳмадбек”, “Баҳром ва Дилором” каби достонларнинг фольклор ва халқ оғзаки ижодидаги кўринишлари тараққий этди. Бу даврда тарихнависликдаги илгарги анъаналар сақланиб қолди. Тарихий асарлар орасида Абулғозининг “Шажараи турк” ва “Шажараи тарокима” (“Туркманлар шажараси”) ўзбек тилида битилган муҳим тарихий асарлар ҳисобланади. Тарихнавислик анъаналарини кейинчалик Мунис, Огаҳий, Муҳаммад Юсуф Баёний каби тарихнавислар давом эттирдилар. XIХ аср бошларида Муҳаммад Раҳимхонннинг буйруғи билан Шермуҳаммад Мунис (1778-1829 йй.) “Фирдавс ул-иқбол” (“Бахту саодат жаннати”) асарини яратди. Хива хонлигининг XVIII- XIХ асрлар тарих ҳақида қимматли маълумотлар берувчи бу асарни кейинроқ Оллоқулихон топшириғи билан Муниснинг жияни Огаҳий давом эттирди ва 1872 йилгача бўлган воқеалар билан бойитди. Шунингдек, Хива хонлиги тарихига бағишланган асарлар орасида Баёний (1859-1923 йй.) нинг “Шажараи Хоразмшоҳий” асари ҳам қимматли ҳисобланади. Хоразм Ўрта Осиёда ўзига хос услубларга бой бўлган меъморчилик мактабига эга воҳа ҳисобланади. Бу ҳудудда пайдо бўлган меъморий иншоотлар нафис безаклари, жимжимадор нақшлари билан Хоразм меъморчилик мактабининг ўзига ҳослигини кўрсатиб туради. XVIII- XIХ асрларда Хива хонлигида кўплаб иншоотлар бунёд этилди. Айниқса хонликнинг пойтахтлари Урганч ва Хива шаҳарларида кўплаб саройлар, масжид ва мадрасалар, хонақолар, карвонсаройлар, ёпиқ бозорлар қурилган. Хивадаги меъморий ёдгорликлар асосан Ичан (ички) қалъада бунёд этилган. Хоннинг ёзги қароргоҳи бўлган Дишан (ташқи) қалъа ҳам нодир меъморчилик намунаси ҳисобланади. Хонликдаги бошқа шаҳарлар – Янги Урганч, Ҳазорасп, Тошҳовуз, Янги Вазир, Шоҳаббоз, Гурлан, Хўжайли, Қўнғирот кабилар мудофаа деворлари билан ўраб олиниб, уларда ҳам кўплаб меъморий иншоотлар бунёд этилган. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, XVI – XX асрнинг бошларида мавжуд бўлган Хива хонлиги – Ўзбекистон давлатчилиги ва бошқаруви тарихида, иқтисодий ва маданий ҳаётда ўз ўрнига эга бўлиб, жамият тараққиётининг минтақа ҳудудларидаги ўзига хос томонлари ўрганишда муҳим аҳамиятга эга бўлган давлат ҳисобланади. Унинг тарихи Ўзбекистон тарихининг ажралмас қисмидир. Download 401.7 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling