Adabiyot nazariyasi va zamonaviy adabiy jarayon


Download 1.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/85
Sana19.06.2023
Hajmi1.72 Mb.
#1609517
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   85
Bog'liq
s.akhmad konf. tuplami 2

эшитиш, табиатдаги ҳидларни асаларидек сезиш» малакасини эгаллади. 
Умуман, адибнинг иккинчи жаҳон уруши мавзусидаги асарларда уруш ва 
унинг оқибатлари кўрсатилди. Севги-садоқат, оилавий-маиший ҳаёт 
манзаралари тасвирланди. Маънавий-ахлоқий муаммолар қаламга олинди. 
Ўша даврнинг энг асосий муаммоси: «уруш ва инсон тақдири» га поэтик 
муносабат билдирилди. Адиб ҳикояларида учровчи: уста Қобил, уста 
Мақсуд; Назир ота, Собир бобо, Қобилжон; Мастонбиби, Умри хола, Зоҳида 
биби, Саодат, Жўрахон, Инобат сингари образлар ўзининг кўплаб жиҳатлари 


26 
билан китобхон эсида қолади ва севимли қаҳрамонига айланади. Жумладан, 
«Хазина» ҳикоясидаги «Тановар» йўлларини чуқур билиб, уларни ажиб 
маҳорат билан ижро этувчи уста Мақсуднинг бир қўлидан ажраб қолиши 
уруш деган тушунча кўламини янада кенгайтиради. Китобхонда мураккаб 
ҳиссий кечинмалар оқимини юзага келтиради. Одам боласини ўз севимли 
машғулоти, кўнгил интилишларидан мосуво қилган қаттол уруш ва унинг 
ғоявий раҳнамоларига нисбатан ҳиссий муносабат уйғотади.
«Кўклам тароналари» ҳикоясида урушда оёғидан ажралган Саодат 
жисмоний жароҳатлари шунчаки қайд қилинмай, унинг руҳияти ва 
ҳиссиётлари орқали ифодаланади. «Лайлак келди» ҳикоясида уруш даври 
аёлларининг типи бўлган Умри холанинг изғиринда ночор қолган нажотталаб 
Лайлакка бўлган меҳр-оқибати туфайли икки ўртада пайдо бўлган илиқ 
муносабатлар образларга ишончлилик бағишлайди. Урушни рамзлантирувчи 
қор қуюнлари орасида ёлғиз қолиб, ўз жуфтни йўқотган Лайлак ва фронтдаги 
эрию ўғлини соғиниб яшаётган аёл, яъни икки аламзада, тақдирлари туташ 
икки ҳижронзада яратиқнинг «дардкаш» лиги ҳикояда ички драматик оқимни 
вужудга келтиради. Тасвир мантиғи бу оқимни трагик нуқта сари етаклайди. 
Умрихон эридан қора хат олади. Аёлнинг ўша дамдаги карахт ҳолати, 
фожианинг сабабчиси сифатида почтальондан домангир бўлиши тасвирлари 
ўзининг ҳаётий ва таъсирчанлиги билан эътибор ва эътирофга лойиқдир. 
Дарҳақиқат, Саид Аҳмад бемаврид бошланган иккинчи жаҳон уруши 
одам боласининг инсонийлигини синовдан ўтказадиган улкан маънавий-
руҳий мезон, улуғ синов, айни пайтда, давр одамлари оғир қисмати эканига 
эътибор қарата олди. Бу тамойил кейинчалик унинг «Уфқ», «Йўқотганларим 
ва топганларим» сингари йирик асарларида изчил ривожланди ва сайқал 
топди. Ёзувчи ижодини чуқур ўрганган У.Норматов, И.Ғафуров, У.Ўлжабоев 
каби адабиётшунос олимлар эътирофича, ўзбек ҳарбий насрида Саид Аҳмад 
феномени билан боғлиқ сезиларли ютуқлар, ибратли бадиий натижалар юзага 
келди. 


27 
Саид Аҳмад ижодий йўлининг иккинчи босқичи 1956 йиллардан 
бошланади. Ёзувчи бу даврда бир қатор ҳикоялар яратди. Уларни мазмунига 
кўра икки гуруҳга ажратиш мумкин. Биринчи гуруҳ ҳикоялари: “Кўклам 
чечаклари”, “Кўклам тароналари”, “Хазина”, “Иқбол чироқлари” да лиризм 
кучли. Бу асарларида ёзувчи ишчилар ҳаётида учровчи турли воқеаларни, 
асосан урушнинг одамлар маиший турмуши ва қалбида қолдирган аччиқ 
изларини акс эттирди. Ўқувчи эстетик ҳиссиётларини мувозанатдан чиқарди. 
Жумладан, “Турналар“ ҳикоясидаги Собир отанинг бошидан кечирганлари
фарзанд доғи туғдирган азобу изтироблари, урушдан жабр кўрган бутун 
кишилар, ота-оналарнинг, айниқса, дилидаги битмас яраси эди. “Кўклам 
чечаклари” ҳикоясида ҳам Саид Аҳмад уруш туфайли тўшакка михланиб 
қолган эр кишининг аёли қийналиб рўзғор тебратаётган бир пайтда бемор 
ҳолда, шипга тикилиб ётишдан изтироб чекиши, аммо иложсиз эканини 
қаламга олди. Адиб бемор кишининг ўй-хаёллари билан бир қаторда, аёл 
қалбидаги баҳорий ҳис-туйғулар жўшқинлиги, шу билан бирга унинг ўз 
оиласига вафодорлигини тасвирлаш орқали китобхон қалбига миллий 
шабадалар, инсоний ҳарорат туйғуларини улашди.
Ёзувчининг “Чўл бургути”, “Чўл шамоллари” туркум ҳикоялари, 
“Ҳиндча ўйин”, “Кучукча”, “Колбаса қори”, “Ўрик домла” каби бир туркум 
ҳикояларида ҳажвий руҳ етакчилик қилади. Бу ҳикоялардаги халқимизга хос 
нозик сўз ўйинлари, аския ва муболағалар асар тилини ниҳоятда жозибадор 
қилган. Ёзувчининг “Бегона”, “Ханка ва Танка”, “Менинг дўстим Бобоев” 
каби ҳажвий ҳикояларида ҳаётда учраб турувчи манманлик, иғвогарлик, 
кўзбўямачилик сингари иллатлар усталик билан фош этилади. Таъкидлаш 
ўринлики, Саид Аҳмад кичик ҳажвий асарлари билан ўзбек радио ва 
телевидениесида қувноқ миниатюралар театри ривожига сезиларли таъсир 
қилди. 
Хуллас, С.Аҳмад Ойбек психологик тасвир маҳоратини, Ғафур Ғулом 
юмори, Абдулла Қаҳҳор ҳикояларига хос ихчамлик ва лўндаликни ижодий 
ўзлаштирди. Устозлар мактабидан ўрганиш, ҳаётга яқинлашиш, муттасил 


28 
изланиш, қаламни чархлаш, сўз танлаш ва унга сайқал бериш унинг катта 
ёзувчи бўлиб етишишини таъминлаган омиллардир.
Адибнинг 1964 йилда яратилган “Уфқ” романи ёзувчи ижодининг катта 
ютуғидир. Бу роман-трилогия “Қирқ беш кун”, “Ҳижрон кунларида”, “Уфқ 

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling