Adabiyot nazariyasi va zamonaviy adabiy jarayon
“Shpion” deb laqab qo’yishadi. Muhayyo doim pildirab yurgani uchun Farmonbibi unga “multfilm kelin”
Download 1.72 Mb. Pdf ko'rish
|
s.akhmad konf. tuplami 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Adabiyotlar
“Shpion” deb laqab qo’yishadi. Muhayyo doim pildirab yurgani uchun
Farmonbibi unga “multfilm kelin” deb laqab qo‘yadi: Muhayyo uyi tomon pildirab keta boshlaydi. Farmon: Hoy, hoy, g‘ildirak. Qayoqqa? (Muhayyo eshitmagan bo’lib uyga qaraydi) Farmon: Hoy g‘ildirak, hoy multfilm. Sizga aytyapman. Quloqni tom bosganmi? Muhayyo: (noiloj to’xtaydi) Nima deysiz, oyijon? Farmon: Bu yoqqa keling, qoqindiq. Bo‘ylaringizdan o‘rgilay, yaqinroq keling. Karmonni oching, girgitton. Nima bo’lsa hammasini soching, qoqindiq [Said Ahmad, 1976: 13-bet]. 53 Said Ahmadning “Kelinlar qo‘zg‘oloni” komediyasida atoqli otlar bilan bir qatorda kishilarga qo‘yilgan laqablar ham ko‘proq kulgi hosil qiladi, chunki aniq topib qo‘yilgan laqab o’sha personajning xarakteriga yoki yozuvchi bo‘rttirib ko‘rsatmoqchi bo‘lgan biror bir xususuyatiga shunday mos tushadiki, u beixtiyor kitobxon qalbiga kulgi hadya qilmay iloji yo‘q. Adabiyotlar 1. Said Ahmad. Kelinlar qo‘zg‘oloni. – Toshkent, 1976. www.ziyouz.com kutubxonasi. 2. Quronov D. Adabiyot nazariyasi asoslari. – Toshkent: Akademnashr, 2018. САИД АМАД “САРОБ” ҲИКОЯСИДА ҚАҲРАМОН ТРАГИЗМИ Рухсора ТУЛАБОЕВА PhD, ТошДЎТАУ ўқитувчиси Ўзбек адабиётининг етакчи намояндаларидан ҳисобланмиш Саид Аҳмад ўзининг кўплаб асарлари билан ўзбек насрини бойитди, деб эътироф этишимиз мумкин. Унинг кўплаб ҳикоялари бугунги ҳикоячилик жанрининг ривожига ҳисса бўлиб қўшилди. Ёзувчи асарларида қаҳрамонлар ички дунёси, уларнинг кечинмалари образли тарзда акс эттирилган бўлиб, асарнинг бадиий жиҳатдан етук чиқишига асос бўлган. Саид Аҳмад “Сароб” ҳикоясида қаҳрамон руҳиятини чуқур трагизм оқибатлари билан тасвирлаб берган. Унда қаҳрамоннинг асар бошидаги ва асар охиридаги тасвири руҳиятдаги ўзгаришлар силсиласини акс эттиради. Асар бошида бола қаҳрамон тарзида намоён бўлган образ руҳиятида ҳавоий орзу-истакларга берилиши оқибатида ўзининг қандай мудҳиш хатога йўл қўяётганини билмайди. “Бу хил маълумот ёзишлар уч ойдан ортиқ давом етди. Бу орада «пионер ташкилоти» Кимсанбойни велосипед билан ҳам мукофотлади. Ўша ойнинг охирларига бориб Кимсанбой Бутуниттифоқ пионерлари слётида қатнашиш 54 учун Москвага кетди. Ўзбекистондан Кимсанбойга ўхшаган «Морозовчи»лардан яна ўн бир бола бор еди. Слёт қатнашчиларидан ўн етти нафар бола «Ҳурмат белгиси» ордени билан мукофотланди. Улар орасида Кимсанбой Олимжонов ҳам бор эди. Кимсанбой Иттифоқ оқсоқоли Калинин қўлидан орден олар экан, президиумда қарсак чалаётганлар орасида «буюк доҳий, халқлар отаси Сталин»га кўзи тушди. Ўзини тутолмай, ҳўнграб юборди” 7 . Келтирилган парчадан аёнки, бола айни шу орзу-истакларга эришиш иштиёқида отаси ва унинг дўстларига тайёрланаётган бўҳтонга шерик, нафақат шерик, балки уни тайёрловчи “бош қаҳрамон” бўлади. Бироқ вақтлар ўтиши билан замон ва одамлар дунёқараши ўзгаради. Кимсанбой умрининг сўнгги паллаларида ўз хатоларини англаб етади. Ва айни шу англаш жараёнидан унинг ички дунёсида фожиавий тушкунлик юз беради. Ёзувчи қаҳрамон трагизмини тасвирлар экан, унинг хатти- ҳаракатлари асосида руҳий дуёсини ёритади. “Кимсанбойнинг калласи чапдан ўнгга, ўнгдан чапга муттасил бориб- келаверди. Худди тутқаноқ тутаётганга ўхшарди. У машаққат билан ўридан туриб, бошини барак томонга тўғирлаб қўйди. Барибир боши ён томонга силкинаверганидан йўлни кўролмай гандираклай бошлади. Икки марта йиқилди. Яна турди. Кўр одамдай тусмоллаб юра бошлади” 8 . Қачонлардир қилинган гуноҳларнинг, отасига қилган бўҳтонларининг бадали шундай тўланган эди. У кўксига татурировка қилиб чиздирилган Сталиннинг суратидан қутулишни жуда-жуда истарди. Асар охирида Кимсанбой кўксига пичоқ уриб вафот этади. Ва бу билан гўёки чексиз афсус- надоматдан қутулмоқчи бўлади. Аслида ёзувчи қаҳрамонга исм танлашда мажоз услубидан фойдалангани ҳам ниҳоятда ўринли. Зеро, Кимсан, дея, қаҳрамоннинг аслида кимлиги, ким бўлиб қолганига ишора қилади. Ўзлигини унутган, ўткинчи 7 Саид Аҳмад. Қоракўз Мажнун. Тошкент, Ўзбекистон. 2013. – Б.18. 8 Саид Аҳмад. Қоракўз Мажнун. Тошкент, Ўзбекистон. 2013. – Б.24. 55 ҳодисларни ҳаёт мазмуни деб билган қаҳрамон ким эканини ҳатто ўзи ҳам тўлиқ англамайди. Айни қаҳрамон исмига юкланган яна бир мажоз бу типик образларнинг умумлашма шакли экани ҳамдир. Ўша даврларда Павлик Морозов каби отасини сотган болалар кам эмасди. Кимсан образи айни шу “қаҳрамон”ларнинг бир ифодаси сифатида ҳам намоён бўлади. Ҳикоя сўнгида қаҳрамон руҳиятида чуқур трагизм кўрсатиб берилади. Бунда ёзувчи қаҳрамон ҳис-туйғуларини сўзма-сўз таърифлаб бериш йўлидан бормайди. Кимсанбой Саид Аҳмаддан қора лок-бўёқ олиш учун келаркан, кўзлари олазарак, қўрқув ва даҳшат ичида экани кўриниб турарди. Ўзи шундоғам надомат ва қўрқув гирдобида юрган Кимсанбойга ёзувчи томонидан айтилган икки оғиз сўз етарли бўлади. “Сизга қора лок нима учун кераклигини биламан. Сталиннинг суратини чаплаш учун керак. Бунақа қилишнинг энди фойдаси йўқ. Саратон иссиғида терлаган баданга бўёқ ёпишмайди. Кўчиб кетаверади. Бундан ташқари... - деб унга зимдан назар ташладим. Боши ўнг томонга бурилиб қолганди. - Кўксингизда Сталин борлигини зеклар аллақачон билиб олишган” 9 . Шу суҳбатнинг эртасига юз берган фожиа Кимсанбойнинг ҳаётига якун ясайди. Ёзувчи бу чуқур трагизмни, қаҳрамоннинг афсус-надоматга тўла юрагини унинг сўнгги сўзлари билан ифодалайди: “Дадамга айтинг”, “гуноҳини қон билан ювди, денг”, “Штокманга айтинг, кўксимдаги Сталиннинг суратини теримга қўшиб шилиб олсин”, “У дунёга ҳам Сталин билан кетмай”, “У билан битта қабрда ётгулик қилмасин”. Умуман олганда, “Сароб” ҳикояси давр муаммолари, инсон фожиаси, руҳий кечинмалар, зиддиятларни теран тасвирлаб берган асар ҳисобланади. Ёзувчи Саид Аҳмад Кимсанбой тимсолида ҳукмрон мафкуранинг қақшатқич сиёсати қурбонлари ва уларни ҳукуматга сотиб берган шахсларнинг қиёфасини очиб берган. 9 Саид Аҳмад. Қоракўз Мажнун. Тошкент, Ўзбекистон. 2013. – Б.24. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling