Adabiyotlar rshyxati


Мунозарали савол: Эшитиш сезгилари


Download 0.73 Mb.
bet10/93
Sana21.04.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1369888
TuriСеминар
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   93
Bog'liq
umum.psix

Мунозарали савол: Эшитиш сезгилари нима?
Диыыат ыилинг:
Эшитиш сезгилари товушларни сезишдан иборатдир.
Товушлар мусиыий товушларга (ашула товуши, чолғу асбобларининг товуши) ва шовқин товушларга (тарақ - туруқ, тарс-турс, шарақ-шуруқ, тақир-туқур ва бошқа шу каби товушларга) бўлинади.
Товушлар оддий ва мураккаб товушларга ҳам бўлинади. Оддий товушлар тонлар (ёки микротовушлар) деб аталади. Масалан, камертонни жаранглатганимизда тонни сезамиз. Оҳангли товушлар мураккаб товуш бўлиб, улар бир неча тондан таркиб топади. Шу тонлардан бири асосий тон бўлиб, товушнинг баландлигини ва кучини белгилаб беради, бошқалари бирга қўшилувчи товушлар бўлиб, обертонлар тури аталади. Обертонлар турли асбоблардан, масалан, рояль, скрипка, гитарадан чиқадиган бир хил баландликдаги товушларнинг ўзига хослигини белгилайди. Товушларнинг ана шу тариқа ўзига хослиги тембр деб аталади.
Нуты товушлари оҳангли товушлар (асосан, унли товушлар) билан шовқинлардан иборат (шовқинларда ундош товушлар кўпроқ бўлади).
Эътибор беринг:
Эшитиш сезгиларининг органи қулоқ бўлиб, у уч қисмдан: ташқи қулоқ, ўрта қулоқ ва ички қулоқдан иборатдир.
Ташқи қулоқ – қулоқ супраси билан эшитувчи йўлидан иборат. Ташқи қулоқ ҳаво тўлқинларини йиғувчи карнай деса бўлади. Ташқи қулоқ билан ўрта қулоқ ўртасида бир парда бор, у ноғара парда ёки ўрта қулоқ пардаси деб аталади.
Ўрта қулоқ – ноғара парда ва унга ёпишган учта суякча: болғача, сандон ва узангидан иборат. Ноғора парда, шунингдек, унга ёпишувчи суякчалар (болғача, сандон ва узанги) ҳаво тебранишларини ички қулоққа ўтказди. Ўрта қулоқ махсус канал (Евстахий найи) ёрдами билан оғиз бўшлиғига ва бурун бўшлиғига туташган.
Ички қулоқ ёки қулоқ лабиранти ўзаро бирлашган учта бўлакдан иборат. Ички қулоқнинг юқори қисми учта ярим доира каналидан, ўрта қисми касерадан (у ички қулоқ даҳлизи деб аталади) ва пастки қисми чиғаноқдан иборат.
Ички қулоқнинг учала бўлими эндолимфа номли махсус суюқлик билан тўла. Ички қулоқнинг асосий қисми чиғаноыдир. Чиғаноынинг ичида Кортий органи деб аталадиган бўлакча бор. Бу орган гумбас шаклида бўлиб унинг негизида асосий менбрана бор. Менбрана – узунлиги секин аста қисқариб борувчи эластик толалардан иборат. Бу толалар арфа ёки фортопианонинг таранг тортилган торларига ўхшайди. Асосий менбранани юқори томондан махсус таёқчасимон хужайралар беркитиб туради, бу хужайралар Кортий дугалари деб аталади. Асосий менбрананинг толалари эндолимфага энг ингичка қиллари ботиб турадиган махсус хужайралар ёрдами билан Кортий дугалари орқали эшитиш нервига боғланади.
Эшитиш марказлари бош мия пўстининг чакка бўлагидадир.
Мунозарали савол: Тери сезгилари нима?

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling