Adabiyotlar rshyxati


Download 0.73 Mb.
bet11/93
Sana21.04.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1369888
TuriСеминар
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   93
Bog'liq
umum.psix

Диыыат ыилинг:
Тери сезгиларига туюш ва ъарорат сезгилари киради, бу сезгиларнинг тери сезгилари деб аталашига сабаб шуки, бу сезгиларнинг чекка нерв аппаратлари “Рецепторлар” терида ва организмимизнинг ташқи шиллиқ пардаларида бўлади.
Туюш сезгилари – тегиш, тарқалишни туюш сезгилари ёки тактил сезгилар, шунингдек, силлиқ ёки ғадир будурни туюш сезгиларидир.
Бирор нарсанинг тегишини сезиш ташқи таъсир (қўзғалиш) кучайганда сиқиқни сезишга айланади. Қўзғалиш янада кучайганда сиқиқ оғриқ сезгисига айланиши мумкин. Аммо терида сезиладиган ҳар қандай оғриқ терига таъсир этадиган ташқи қўзғалишга боғлиқ бўлавермайди, албатта.
Туюш сезгилари органи – теридаги ва ташқи шилиқ пардалардаги туюш таначалари деган махсус таначалардир.
Ўша таначаларнинг ичида, қисман эса ташқарисида (бевосита эпителийда) туюш нервининг чекка тармоқлари бор. Улар терида ва гавдамизнинг шиллиқ пардаларида бир текисда тақсимланган эмас.
Бу таначалар бармоқларнинг учида, тил учида, лабда зич жойлашгандир. Шунинг учун ҳам гавдамизни бошқа қолганларидан энг кўп сезгиридир. Туюш таначалари орқа терисида жуда сийракдир.
Эътибор беринг:
Туюш таначалари ва сезувчи нервнинг чекка тармоқлари нечоғли зич тақсимланганлиги эстезиометр номли махсус асбоб ёрдами билан аниқланади.
Бу асбоб кериладиган иккита оёқли циркулдан иборат. Циркуль ўзагидаги даражалар оёқчаларнинг учлари ўртасидаги масофани кўрсатиб беради. Бирор масофа керилган икки оёқча бир вақтда текканда текширувчи киши икки ёки бир нуқтани сезаётганлиги синаб кўриш мумкин. Бармоқларнинг учларида 1 мм дан 2 мм гача масофада, қўл кафтида 10 мм масофада, орқада эса 60-70 мм масофада бир йўла икки оёқча тегаётганлигини сезиш мумкин эканлиги шу йўл билан аниқланган.
Оёқчалар ўртасидаги масофа камайтирилганда терининг ўша қисмларидаги икки таъсир бир биридан фарқ қилинмай, битта таъсир деб сезилади. (Бир йўла икки таъсир фақат битта таъсир деб сезиладиган тери қисмлари “Сезги доиралари” деб аталади).
Туюш маркази бош мия пўстининг орқадаги марказий пуштасида деб фараз қилинади. Туюш сезгиларнинг ташқи, физик сабаби бирон бир буюмларнинг терига бевосита тегишидир. Бунда биз нарсага тегиш билан бирга уни пайпасласак унинг билан бирон иш қилсак, туюш сезгиси хийла ошади. Бундай холларда туюш органлари мускул – ъаракат органлари билан биргаликда ишлайди.
Эътибор беринг:
Ҳаракат билан боғлиқ сезгилар тактил сезгилар билан бирга қўшилганда, нарсаларнинг асосан, силлиқ ёки ғадир - будур эканлиги билианди. Туюш сезгисида ва пайпаслашда қўл, жумладан, қўл бармоқлари айниқса катта роль ўйнайди. Одамнинг фаолиятида, теварак-атрофдаги оламни билишда қўл туюш ва пайпаслашнинг махсус органи бўлиб хизмат қилади.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling