Адаптация лотинча
Download 13.65 Kb.
|
09:04 / 10.04.20230230 Адаптация (лотинча аdaptatio – мосланмоқ, созланмоқ) – табиат ёки жамият ҳаётида, инсоннинг маънавий-руҳий оламида кечадиган ўзига хос жараён бўлиб, бирон-бир муҳит ёки шароитга, янгиликка мослашувни англатади. Инсон ҳаётидаги адаптациянинг самарали кечиши кўп жиҳатдан унинг руҳий, маънавий ҳолатига боғлиқ. Илм-фанда адаптациянинг қуйидаги турлари мавжуд: сенсор адаптация (лотинча sensus – ҳис-туйғу, сезги) – организмнинг турли хил субъектив ўзгаришларга мослашуви; ижтимоий адаптация (лотинча adapto – мослашаман ва socialis – ижтимоий) – инсоннинг ижтимоий муҳит шароитларига узлуксиз тарзда фаол мослашуви, айни пайтда унинг ушбу жараён натижаси сифатида камолга етиши. Ижтимоий адаптациянинг муҳим жиҳати одамнинг ижтимоий талаб ва тартибларни қабул қилишини англатишдир. Ғарбда ижтимоий адаптация муаммоси илм-фаннинг необихевиоризм ва психоанализ йўналишлари асосида ўрганилади. Download 13.65 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling