Адаптив мувофиқлаштирилган бошқарув


Download 90.35 Kb.
bet2/7
Sana26.10.2023
Hajmi90.35 Kb.
#1724359
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-мавзу Шаҳар бўйлаб автоматлаштирилган ҳаракатни бошқариш тизимларининг техник воситалари

Ҳаракатни бошқариш


Ҳаракатни бошқаришнинг моҳияти, хайдовчи ва пиёдаларга ҳаракатнинг тезлиги ва хавфсизлигини сақлаш учун бирор бир ишни тақиқлаш ёки тавсия этишдан иборатдир. Ўзбекистон Республикасининг Йўл ҳаракати қоидалари талаблари, шу билан йўл назорати нозирларининг бошқарувчилик ҳаракатларида ваколати доирасида қатор техник воситаларни қўллашини тақоза этади.
Бошқарув обекти, ҳаракатни бошқариш технологик жараёнига жалб этилган техник воситаларнинг жамланмаси ва одамлар жамоасидан ташкил топган бошқарув қамровидир. Модоминки бошқарув қамровидаги вазифаларни автоматика қурилмалари бажариб, уларни автомат бошқаруви термини билан баён этилади.

Автоматик бошқарув


Автоматик бошқарув инсонларнинг аралашувисиз олдиндан ишлаб чиқилган программа асосида амалга оширилади, автоматлаштирилганда эса оператор одам иштирокида.
Оператор , техник воситалар жамланмасидан фойдаланган холда маълумотларни йиғиши ва керакли ечимни қидиради
ҳамда автоматлашган қурилма ишига тузатишларни киритиши мумкин бўлади. Биринчи холатдагидек, иккинчи холатдаги
жараёнларда ҳам ЭҲМ лар ишлатилади. Ва провардида керак бўлганда оператор қўлда транспорт вазиятларини баҳолаган холда ўз тажриба ва ички сезгиларига асосланган холда бошқарувни қўлга олиши мумкин бўлади. Автоматик бошқарув қамрови туташган ва очиқ(туташмаган) бўлиши мумкин.

Туташган восита


Туташган қамровда восита ва бошқарув объекти орасида тескари муносабатни кўриш мумкин(транспорт оқими билан). Автоматик тарзда маҳсус қурилмалар билан маълумотларни йиғиш – транспорт детокторлар ёрдамида бажариш мумкин бўлади.
Автоматика қурилмасига ахборотлар киритилади, маълумотларни қайта ишлаш билан светофор сигналлари,ёки йўл белгилари, маъно мазмунини буйруқ бўйича ( бошқариладиган йўл белгилари)ўзгартириб бериб, уларнинг ишлаш тартибини белгилаб беради.Бундай жараён мослашувчи ёки соддалаштирилган номини олди.

Очиқ қамровли


Очиқ қамровли, бу қачонки тескари боғланиши
бўлмаган, светофорларни бошқариш қурилмаси бўлиб, – йўл ростловчисидан (ДК) олдиндан берилган программа асосида сигналларни алмаштириб боради.Бундай
холатларда турғун (қаттиқ) бошқариш прогаммасида ишлайди.

Download 90.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling