Қадимги ҳинд фалсафасида ахлок масалалари
Download 261.5 Kb.
|
hindiston falsafasi
Ведантанинг фалсафий мазмуни унинг ўз номида ифодаланган («Веданта» айнан «Ведалар хотимаси» деган маънони англатади). Веданта дунё барча нарсалар ундан келиб чиқадиган ягона воқейлик билан моддий кучларнинг ўзаро таъсирининг маҳсулидир, деб билувчи қоидани рад этади. У брахмани тан олиб, уни дунёнинг мутлақ руҳий моҳияти сифатида тушунади.
Қадимги Ҳиндистоннинг моддиюнча фалсафий мактаблари орасида энг машҳури локаята («бу дунёга йўналиш») таълимотидир. Локаятлар ёки чорвоқлар мактабининг асосчиси қадимги дунё донишманд Брихаспатидир. Локаятлар таълимотига кўра, инсон тўрт моддий унсур – тупроқ, сув, олов ва ҳаводан ташкил топгандир. Улар бир-бири билан қўшилиб бадан, ҳис-туйғу аъзоларини шакллантиради ва улар асосида руҳий ибтидо келиб чиқади. Инсонда унинг ўлимидан кейин қоладиган ҳеч нарса йўқлиги туфайли локаята таълимотидагилар воқей ҳаётдан фойдаланиб қолиш зарурияти ҳақида гапирадилар. Улар ҳаёт нима келтирса, ҳаммасини қабул килишга чақирадилар.
Улар фикрича, шу нарсани тушуниб етмоқ керакки, ҳаётнинг ёқимли томонлари, ёмон ва азоб-уқубатли жиҳатларига мувозанатда бўлиши мумкин. Аммо бундан локаятларни бир томонлама ҳузур-ҳаловат ва лаззатга интилган эканларда, деб ҳисобламаслик керак. Локаята мухлислари мантиқий усуллар ёрдамида анъанавий таълимотларни шубҳа остига олдилар. Масалан, шундай савол қўйилди: нега ўлган одамларнинг руҳи, тирик одамларни ёмон ҳатти-ҳаракатларининг оқибатидан огоҳлантирмайди? Локаята эътиқодидагилар табақаларга бўлинганлик (каста) тизимини, коҳинларнинг урф-одатларини ва муқаддас китобларнинг нуфузини танқид қилдилар. Шу нарса ҳам маълумки, локаята мактабига мансуб шахсларнинг табиатшунослик фанларини ривожлантиришда хизматлари бор.
|
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling