Ҳадис илми ва унинг турлари


Download 475.48 Kb.
bet3/3
Sana16.06.2023
Hajmi475.48 Kb.
#1505085
1   2   3
Bog'liq
Hadis ilmi va uning turlari word

Иснод тадлиси. Бир ровийнинг ўзи билан бир даврда яшаган ва ўзи билан учрашган кишидан эшитмаган ҳолда ундан ҳадис ривоят этмоғи ёки бир даврда яшаган, лекин ўзи билан учрашмаган бир кишидан, худди унинг оғзидан эшитгандек қилиб ҳадис ривоят қилмоғи иснод тадлиси дейилади. Ибнус – салоҳ мудаллас ҳадисни анашундай тарифлайди. Тодлис борасида бошқа тарифлар ҳам зикир қилинган. Бу таърифларнинг ҳаммаса бир шайхдан эшитган ҳадисни худди ундан эшитгандек қилиб ривоят қилиши ҳолатига асосланган.
Б) Шайхлар тадлиси. Бир шайхдан эшитган ҳадисни ундан риваят қилганда, ўша шайхнинг танилмаслиги учун уни таниқсиз бир исимли ёки куняси (тахаллуси) билан атамоғи ёки шайхни ёхуд шайхнинг таниқсиз сифат билан сифатлантирмоғи- шайхлар тадлисидир.
Айрим муҳаддислар тадлисни кенгроқ қилиб, атф тадлиси, қатъ тадлиси, тасвия тадлиси, сукут тадлиси, таврия тадлиси, истидроқ тадлиси ва шу каби бошқа атамалар билан турли хилларга ажаратишган. Бу хилларнинг ҳаммаси “Иснод тадлиси” қисмга тегишли.
Муаллал – зохаран иллатсиз кўринса ҳам сахиҳлигига жарохат етказадагин бир иллитли юзга чиқарилган ҳадис. Имом ал Бухорий Имом ат-Термизий ва Ал-Ҳоки ибораларида қўлланганлигидек бу ҳадис “маълул” ҳам дейилади. “Муалл” деб аталса, янада яхшироқ.
Музтариб – бошқа бошқа ва бир бирига яқин сабаблар билан ривоят қилинган ҳадис.
Имом ан-Нававийнинг фикрича, маъриф шу, борди-ю ривоятлардан биронтасини бошқасидан устун қўйиш мумкин бўлса, унда бу ҳадис “музтариб” лик холатидан чиқади. Изтироб кўп марта санодда ва баъзан матнда юз беради, агар изтироб фақат матнда юз берса, у ҳадис камдан кам
“ музтариб” деб номланади.Изтироб ҳам санадда ҳам матинда ҳам учрашимумкин.Биз таржимада “ чалкашлик” иборасини “ изтироб”нинг муқобили тарзида қўллаймиз. Бу сўз луғавий жиҳатидан асосан “ беқарорлик” маъносини билдирди.
Мақлуб- ровийлардан биронтаси,матнда бирор сўз ўрнини ёки санадда бирор ровий номиниёки насабини аниқ тутмасдан,орқага олиниши лозим бўлган сўз, ном ёки насабни олдинга ўтказиш ном ёки насабни орқага олиши ёхуд бир нарсани бошқа бир нарсанинг ўрнига қўйиш тазида ривоят қилган ҳадис. (Қисқаси, мақлуб- матнда бирор сўз ўрни ёки санадда бирор ровий номи ёки насаби ўрни алмашиб қалган ҳадис). Мақлуб- ўзгартирмоқ маъносида келадиган “ қалб” сўзидан ясалган исми мафъулдир. Таърифдан англашилган сабабга кўра, “ қалб”( ўзгариш) иснодда ҳам, матнда ҳам бўлиш мумкин. Шоз- ривояти мақбул бўлган ровий ўзидан кўра мақбулроқ бўлган ровийга мухолиф тарзда ривоят қилган ҳадис. Ҳафиз ибн Ҳатар шоз ҳадисга ана шу таъриф муносиб эканлигини айтади.
Мункар –заиф ровий сиқа ( ишончли) ровийга мухолиф ( қарши) тарзда ривоят қилган ҳадис. Мункарнинг энг ихчам таърифи шу. Мункар ҳадис ровийсининг заиф эканлиги жиҳатидан шоз ҳадисдан фарқланади. Чунки шоз ҳадиснинг ровийси- сиқа ( ишончли) киши, мункар ҳадиснинг ровийси эса заифдир. Шуни ҳам таъкидлаб ўтайлик, “ мункар”нинг муқобили- “маъруф,”шознинг муқобили-“маҳфуз”дир.
Матрук –ҳадисда ёлғончилиги тахмин қилинган ёки хоҳ феъли, хоҳ сўзи билан фосиқлиги аён бўлган ёки беҳад ғафлатда қолган ёки ваҳм- ҳаёли кўп бщлган ( хаёлпараст) ровий ривоят қилган ҳадис.Бу- навли ҳадислархоҳ сўзи билан фосиқлиги аён бўлгандан фарқланади.киукеаммммм___________________________________________________ “матрук” дейилиб, “ мавзуъ” дейилмаслигига сабаб шуки, фақат ёлғончилик тахминитуфайли бир ҳадис мавзуъ деб хукм қилинмайди. Ёлғончилиги феълан собит бўлиши керак.
САҲИҲ, ҲАСАН ВА ЗАИФ ҲАДИСЛАР ОРАСИДАГИ МУШТАРАК ИСТИЛОҲЛАР.
Ушбу бўлимда, юқоридаги уч турли ҳадислар орасида муштарак бўлган айрим истилоҳлар устида тўхталамиз.
Марфуъ- қавл (сўз) феъл ёки тақрир сифатида Расулуллоҳ с.а.в гача кўтарилган ҳадис . ҳоҳ саҳоба, ҳоҳ тобиъийн, ҳоҳ улардан кейингилар Расулуллоҳ с..а.в гача юксалтирган ҳадис марфуъ дейилади. Ьундан шу маъно чиқадики, марфуъ ҳадис ҳамиша ҳам муттасил бўлавермайди. Баъзан санадидан саҳоба тушиб қолиб, мурсал бўлади. Баъзан ровийлардан бири тушиб қолиб ёки санадида мубҳам бир киши зикр этилиб,мунқатиъ бўлади. Баъзан икки ёки бундан кўп ровий тушиб қолиб, буткул муъдал бўлиб қолади. Айтилганидек, бу уч ҳолатда ҳадис заиф деб сифатланади.
Муснад- санади Расулуллоҳ с.а.в гача марфуъ тарзида, ровийсидан то интиҳосига қадар муттасил етиб борган ҳадисдир.
Муттасил- санади бошидан охирига қадар муттасил етиб борган ҳадис. Бу Пайғамбар с.а.в гача юксалган бўлиши шарт эмас. Саҳоба ёки ундан кейинги ровийда мавқуф бўлган ( тўхтаган) бўлиши мумкин . Бу ҳадис айни вақтда мавсул деб аталади.
Мавқуф –қавл ( сўз) феъл ёки тақрир сифатида саҳобага изофа қилинган ҳадис.
Мақтуъ – қавл ( сўз) феъл ёки тақрир сифатида тобиъийнга изофа қилинган ҳадис.
Муаллақ – санадининг бошидан бир ёки бир неча ровий кетма- кет тушириб қолдирилган ҳадис.
Ғариб ва Фард – саҳобадан кейин санадининг ҳар қандай бир жойида битта ровий якка ривоят қилган ҳадис.”Ғариб ва фард”сўзлари орасида луғат ва истилоҳ жиҳатидан муштарак уйқашлик бор.Бу боғлиқлик фақат якка-ёлғизлик ва тоқлик маъносида бўлиб,ҳадис олимларидан айримлари бу хил ҳадисларни баъзан ғариб деб аташларининг сабаби шудир.
Олий –санадида ровий саноғи оз бўлганидан Расулуллоҳ с.а.в.га яқин бўлган ҳадис.
Нозил-саанадида ровий саноғи кўп бўлганидан Расулуллоҳ с.а.в.дан узоқлашган ҳадис.
Тобиъ ва Шоҳид-бир ҳадиснинг бошқа бир ҳадисга мувофиқ келишидир.Агар мувофақват лафзда бўлмай,фақат маънода бўлса,бу ҳадис шоҳид дейилади.Агар мувофиқлик ҳам лафзда,ҳам маънода бўлса, бундай ҳадис тобиъ ёки мутобиъ дейилади. Агар мувофақат ровийнинг шархидан то санаднинг охиригаи қадар бутун санадда мавжуд бўлса, бундай ҳадис мутобаайи тамма дейилади; агар санаднинг бир қисмида булса, ноқиса дейилади. Агар ҳадиснинг лафзида ҳам, маъносида ҳам мувофиқлик учрамаса, бу фард ва ғариб дейилади.
Мудраж – матнида ёки санадида асли ўзида бўлмаган бирор қўшимча топилган ҳадис.
Саҳиҳ ва Ҳасан ҳадисларнинг ровийлари оз ва оддий ( содда) ҳам бўлсалар, ҳадисларида учраган қўшимчаларга диққатни тортадилар ва бу қўшимчанинг кимга оид эканлигини аниқ белгилайдилар.
Токи бегона бир сўз Расулуллоҳ с.а.в. нинг сўзларига аралаштирилмасин ва у киши айтмаган бирор сўз узотга изофа қилинмасин. Идрож ,Пайғамбар с.а.в нинг ҳадисида ўтган баъзи тушунилмаган сўзларни тафсир қилмоқ мақсадида ёки бир шаръий ҳукмни изоҳламоқ мақсадида қилинади.
Мусалсал – бир сифат ё бир ҳол ёки бир кайфият борасида ровийлари иттифоқ қалган ҳадис. Мусалсал –занжирдек ( силсиладек) бир- бирига боғлиқ бўлган нарса дегани. Бу ўриндаги а бир идан Расулуллоҳ с._______________________________________________________________________ тасалсул ҳар бир ровийнингй - ғариб деб аташларининг сабаби шудир______________________________________________________________________________________ ҳадисини ривоят қилганда муайян бир сўз ё ҳаракати ёки кайфияти санадда ўзидан олдин келган ровийдан айнан нақл этилмоғидир. Мусалсалнинг турли хиллари бор.
Музаҳҳаф –нуқталари ўзгартирилиб, бир ёки бир нечта ҳарфи ўзгарган, аммо ёзма шакли боқий қолган ҳадис. Мабодо , ёзма шакли ўзгарса, у муҳарраф дейилади.
Ибн Ҳажар музаҳҳаф ва муҳаррафни ана шундай таърифланган. Аслида булар мутародиф ( маънодош) сўзлардир. Чунончи, айрим муҳаддислар бу икки лафз орасини ажратмаганлар.

ҲАДИСЛАРНИНГ САНАД ЖИҲАТИДАН ТУРЛАРГА БЎЛИНИШИ.


Суннат, ҳадислар санади бўйича, яъни ривоят қилган кишилар эътиборидан Ҳанафий мазҳаби уламолари наздида учга бўлинади:

  1. «Мутавотир» - бу истилоҳ лўғавий жиҳатдан «кўплик» маъносини англатади. Уламолар истилоҳида эса, бундай ҳадисларда пайғамбаримиз с.а.в. ривоят қилган биринчи , иккинчи ва учинчи ҳалқа одамларининг ёлғон келишувига имкон бермайдиган даражада кўп бўлиши керак. Мисол учун: бир ҳадисни пайғамбаримиз с.а.в. дан ўттиз киши ривоят қилган. Худди шу ҳадисни мазкур ўттиз саҳобийда шу қадар ёки ундан ҳам кўп ададдаги тобеъинлар, улардан эса худди шунча табаъ-тобеъинлар ривоят қилганлар. Ана уша ҳадис мутавотир ҳадис, дейилади. Пайғамбаримиз с.а.в. таҳорат қилишлари, намоз ўқишлари, рўза тутиб, ҳаж қилишлари, жумада хутба ўқишлари, азон, иқомат каби амаллари кўп марта ва кўпчилик ҳузурида бўлгани учун ҳаддан ташқари кўп одамлар ривоят қилганлар. Мана шу масалаларга тегишли ҳадислар мутавотир ҳисобланади. Шунингдек, пайғамбаримизнинг: «Ким менинг номимдан қасддан ёлғон тўқиса, дўзахдан жойини олаверсин», ҳадислари ва шунга ўхшаш кўпгина ҳадислар мутавотир ҳисобланади. Мутавотир ҳадис ила собит бўлган ҳукмни инкор қилган киши кофир, бундай ҳукмни эътироф этсаю, лекин унга амал қилмаган одам эса, гуноҳкори азим бўлади.

  2. «Машҳур» - пайғамбаримиз с.а.в.дан мутавотир даражасига етмайдиган саҳобий ёки саҳобалар ривоят қилиб, улардан ҳам кўпчилик ривоят этиб шуҳрат топган ҳадисни «машҳур» дейдилар. «Машҳур» ҳадиснинг «мутавотир»дан фарқи пайғамбаримиз с.а.в.дан ривоят қилувчи саҳобаларнинг сони озлигида, холос. «Албатта, амаллар ниятга боғлиқдир», «Ислом беш нарсага бино қилингандир» каби ҳадислар «Машҳур» ҳадислардир. Ким машҳур ҳадис орқали собит бўлган ҳукмни инкор қилса, фосиқ бўлади. Унга амал қилмаса, гуноҳкор бўлади. «Мутавотир» ҳадис ҳам, «Машҳур» ҳадис ҳам Қуръони каримнинг умумий ҳукмини хос, мутлоқ ҳукм этиб, қайд қилади.

  3. «Оҳод» - бу сўз лўғатда «озчилик кишилар» маъносини билдиради. Уламолар истилоҳида эса биринчи уч асрда ровийларининг сони мутавотир даражасига етмаган ҳадисга айтилади. Оҳод ҳадис билан собит бўлган ҳукмга амал қилиш вожибдир. Унга амал қилмаган одам тарки вожиб ила гуноҳкор бўлади.

Шу билан бирга уламолар оҳод ҳадисда келган ҳукмга амал қилиш учун баъзи шартлар ҳам қўйганлар. Жумладан: Ҳанафий мазҳаби уламолари оҳод ҳадисга амал қилиш учун учта шарт қўйганлар.

    1. Уша оҳод ҳадисни ривоят қилган шахс унга хилоф иш қилмаслиги керак. Чунки ўзи ривоят этса-ю, унга амал қилмаса, унинг ривоятига эмас, амалига эргашилади. Чунки ровий уша ривоят мансух бўлганини (амалдан қолганини) билгани учунгина амал қилмаслиги мумкин. Шунинг учун Абу Ҳурайра р.а. ривоят қилган «Ит ялаган идишни етти марта ювиш» ҳақидаги ҳадисга амал қилишмаган. Чунки Абу Ҳурайра р.а. ўзлари уч марта ювганлар. Уламолар ана шунга амал қилишни танлаганлар.

    2. Оҳод ҳадисда келган нарса кўп такрорланмайдиган, кўпчилик кўз ўнгида содир бўлмайдиган бўлиши керак. Шунинг учун ҳам Ҳанафийлар намозда рукуъга кетишдан олдин икки қўлини кўтариш ҳақидаги ҳадисга амал қилмаганлар. Бу иш аслида кўп такрорланадиган, кўпчиликдан яширин қолиши мумкин бўлмаган нарса. Чунки, намоз кўп ўқилган намознинг ҳамма амаллари мутавотир ҳадислар билан собит бўлган. Рукуъга кетишдан олдин икки қўлни кўтариш ҳақидаги ҳадис оҳод бўлиб қолишининиг ўзи шубҳа туғдиради. Агар бу амал бошқа амаллар даражасида бўлганида мутавотир ҳадис билан собит бўлар эди.

    3. Оҳод ҳадисда келган нарса шариатнинг асосига хилоф бўлмаслиги керак. Бунга Абу Ҳурайра р.а. ривоят қилган бировнинг елини тўлиб турган қўйини соғиб турган одам сут ўрнига бир соъ миқдорда хурмо бериши зарурлиги ҳақидаги ҳадис мисол бўлади. Шариат қоидаси бўйича бир нарсанинг ўрнига ўзига ўхшаш нарса қайтарилади.

Абу Ҳурайра р.а. ривоят қилган ҳадис насҳ қилинган бўлиши мумкин.


______________________________________________________________________________________________________________________Биз таржимада чалкашликоварисичсимяттяйенеенгчтрооварнроррасаапаррптиииирроопджрлеўншўекшкўукеамммммнгроррнннаекааааааааааАКАКАЕКЕООООООООООООО8Г60ШГЗХ-*/ОТШОГГПМААС/749анс. ифати б ани равшан бўлади. бир-бири_____________________________________________________________________
, собит, махфуз, маъруф, и ______________________________________________________________________________


Оллоҳ Таоло улкан самаралар берди. иҳатлари билан мисли кўринмаган_________________________________________ҳкорликка ҳожат қолмаган, Қуръони Карим ёд олиниб,ўрганиб бўлинган эди. нинг Суннатлариниб, ҳадис деб даъво қиладилар._________ини мусулмон қилиб кўрсатиб юрган____________________________________________________________________ ишга сола бошлайди.и-нотўғри барча чора- тадбир_________________________________________________________

, иб Пайғамбаримиз ҳузурларига келганлардан биттаси ________________________________________________________


-сўзлашув ннатни кўзга ташланади.жичисоб раҳмти бўлсин___________________________________________________________
ҲАДИС ИЛА СОБИТ БЎЛГАН ҲУКМЛАРНИНГ ТЎРТГА БЎЛИНИШИ.
Ҳадис орқали собит бўлган ҳукмлар 4қисмга бўлинади:
1.Қуръони Карим ила собит бўлган ҳукмларни таъкидловчи ҳукмлар.
Бунга намоз ўқиш, закот бериш рўза тутиш,ҳаж қилишга ундовчи ҳамда ОЛлоҳга ширк келтириш, ёлғон гувоҳлик бериш, ота- онага оқ бўлиш, бировни ноҳақдан ўлдириш кабилардан қайтарувчи ҳадислар киради. Мисол учун мусулмон кишининг моли бошқага ҳалол эмас, магар ўзи рози бўлиб,кўнгилдан чиқариб берсагина “ ҳалол ” ҳадисни Қуръони Каримдаги: “ Эй имон келтирганлар, ўз орангизда молларингизни ботил йўл билан еманг”, оятини таъкидлаш учун келган. Шунингдек , “ хотинларга яхши муомалада бўлинг” ҳадиси Қуръони Каримнинг: “ Ва улар билан маъруф ила яшанг ” оятини таъкидлаб келган.

  1. Қуръонда умумий ёки мутлақ бўлган ҳукмларни хос ва қайдли қилувчи ҳукмлар: Умумий ҳукмни хос қилишга мисол: Аллоҳ таоло никоҳи харом бўлган аёлларни санаб бўлганидан кейин: “ Ва сизга булардан бошқалар ҳалол қилинди,” бу умумий ҳукмдир. Пайғамбаримиз с.а.в нинг : “Бир аёлни ўз аммаси ва ҳоласи ,ака- укасининг қизи, опа- синглисининг қизи устига никоҳлаб олиб бўлмайди,” деган ҳадислари мазкур умумий ҳукмни хоссан ушбу тўрт тоифа аёлни ўз аёл қариндоши устига кундош қилиб олиб бўлмаслигини билдиради.

  2. Қуръонда келган умумий ҳукмларни баён қилувчи ҳукмлар.Қуръони Каримда намоз ўқинглар, рўза тутинглар, ҳаж қилинглар, закот беринглар каби умумий ҳукмлар келган. Суннатда эса намозни қандоқ ўқиш, рўзани қандоқ тутиш, ҳажни қай тариқа адо этиш, закотни қандоқ бериш ва бошқа шунга ўхшаш ҳукмлар батафсил баён қилиб берилган.

  3. Қуръонда зикр қилинмаган ҳукмларни суннат зикр қилиши.

Мисол учун оила қурган зинокорни тошбўрон қилиш Қуръонда йўқ, лекин суннат билан собит бўлган. Шунингдек,бир гувоҳ ва қасам билан ҳукм чиқариш,эркакларга тилла ва ипакли кийим кийими ҳаромлиги, садақаи фитр каби ҳукмлар суннат билан собит бўлган.

ҲАДИСЛАРНИ ЯХШИ ТУШУНИШ УЧУН ЗАРУР ОМИЛЛАР.


1.Араб тилини яхши билиш.
Ҳадис шарифлар луғавий,балоғат фасоҳат ҳамда адабий жиҳатдан Қуръони Каримдан кейин иккинчи ўринда туради. Шунинг учун ҳадиси шарифларни тўғри англаб етиш учун энг аввало араб тилини яхши билиш керак. Араб тили дунёдаги энг нозик ва энг мукаммал тил бўлгани учун ҳам Аллоҳ таоло Ўзининг охирги каломи бўлмиш Қуръони Каримга айнан шу тилни ихтиёр қилган. Пайғамбаримиз с.а.в арабларнинг энг тили фасиҳ қабиласи Қурайшдан бўлганлар, ўзлари чиройли , фасоҳатли сўзлар устаси бўлганлар. Бунинг устига мўжизакор Қуръон балоғати ва фасоҳати У зотга ўз таъсирини ўтказган. Шунинг учун ҳам У зотнинг каломлари Аллоҳнинг каломидан кейинги иккинчи ўринга кўтарилган. Ана шундоқ олий мақом каломи яхши тушуниш, нозик маъноларини тўла англаб етиш, улардаги шаръий ҳукм, ваъз – иршод ва ибратларни мукаммал ўзлаштириб олиш учун араб тили , унинг балоғат ва фасоҳатидан яхши хабардор одам бўлиш керак. Бу маънода маълум даражага эришмай туриб, муҳаддисликни даъво қилмаса бўлади.
2.Ҳадисларни Қуръон таълимотлари асосда англаш:
Ҳадис шарифларни туғри англаб етмоқчи бўлган одам аввало Қуръони Каримни, унинг таълимотларини, турли иршодларини, ҳукмлаи ва кўрсатмаларини яхши тушуниб етган бўлиши керак. Чунки, Қуръони Карим Исломнинг руҳи, унинг асосий баёнчиси, илоҳий дастуридир. Исломнинг асосий таълимотлари, қонун қоидалари Қуръони Каримда баён қилингандир. Пайғамбаримиз с.а.в нинг Суннати мутаҳҳаралари эса асосий дастур бўлмиш Қуръони Каримнинг шарҳи, назарий баёни ва амалий татбиқидан иборатдир. Шунинг учун ҳам ҳадиси шарифлар доимо Қуръони Карим маъноларига мос келади. Қуръон таълимотларига мос келмайдиган “ ҳадис”лар аслида ҳадис эмас, балки ислом душманлари томонидан тўқилиб, “ҳадис” дея тиқиштирилган гап бўлади. Уламоларимиз Қуръони Каримга солиштириш йўли билан кўплаб сақланиб юрилган “ҳадис”ларнинг сохталигини фош этганлар. Агар ҳадис саҳиҳ ( ҳақиқий) булса-ю маъноси Қуръони Карим таълимотларига зид кўринаверса, унда сиз билан биз уни тўғри тушунмаётган бўламиз. Бундоқ ҳадиснинг нозик нуқталари буладики, уни мутахасис олимларгина баён қилиб бера оладилар.
3.Бир мавзудаги ҳадисларни жамлаб, солиштириб кўриш.
Агар бирор ҳадис маъносини яхши тушуну олмай қолсак ёки ўша ғайри оддий ҳолатни кўрсак, дарҳол шу мавзудаги бошқа ҳадисларни ўрганиб чиқишимиз лозим бўлади. Ана иўшанда умумий солиштириш йўли билан мазкур ҳадисни тўғри тушуниш имконига эга бўламиз. Бу борада уламоларимиз қўйидаги ҳадисни мисол келтирадилар: “Имом Бухорий Абу Амома ал- Боҳилий р.а дан ривоят қиладилар. У киши омочга қараб туриб: “ мен Расулуллоҳ с.а.в нинг : мана шу қайси бир қавмнинг уйига кирса, албатта, Аллоҳ таоло ўша уйга хорликни киритади ” деганларини эшитдим”, дебдилар.
Сиртдан қарайдиган бўлсак, бу ҳадисдан омоч ва у билан амалга ошириладиган деҳқончилик ишлари хорлик сабаби сифатида кўринади. Мусулмон иодам омочни уйига киргизмаслиги , деҳқончилик, боғдорчилик билан шуғулланмаслиги зарурдек туюлади. Мана шу ҳадисни ушлаб олиб, Ислом деҳқончиликкаа арурдек туюлади.иргизмаслиги , деҳқончилик, боғдорчилик билан шуғулланмасликфатида _________________________________________йдиган бўлсакорликни киритади кирса, албаттаЮ, Аллоҳ лозим бўлади.тган бўламиз._____________________________________________ қарши деб айюҳаннос солса бўладигандек гуё. Ҳақиқатдачи? Бу саволга жавоб топиш учун Исломнингт бу борадаги умумий таълимотларига, бошқа саҳиҳ ҳадисларга назар солишимиз керак.Пай-амбаримиз бирор киши деҳқончиликдан омоч ишлатишдан қайтарганлари маълум эмас. Мадинаи Мунаввара аҳли деҳқончилик билан бемалол шуғулланган. Ҳадис ва фиқҳ китобларимизда деҳқончилик, зироатчилик ҳақида алоҳида боблар бор, зироатчилик тарғиб қилувчи саҳиҳ ҳадислар тўлиб ётибди.
Имом Бухорий Имом Муслим ва бошқа имомларимиз ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз с.а.в “ қайси бир мусулмон бир дарахт эксаю, ундан қушмиди инсонмиди ёки ҳайвон еса, албатта шу туфайли уша кишига садақа бўлади,” деганлар. Имом Муслим Жобир р.адан қуйидаги ҳадисни ривоят қиладилар: “ Пайғамбар с.а.в Умму Маъбаднинг боғига кирдилар ва : “Эй Умму МАъбад, бу хурмоларни ким экди? Мусулмонми , кофирми?” дедилар.У: Мусулмон экди,” деди. У зот соллалоҳу алайҳи васаллам: “ Мусулмон бир дарахт эксаю ундан инсонмиди , ҳайвонмиди, қушмиди еб турса, албатта, унинг учун қиёмат кунигача садақа балиб туради,” дедилар. Имом Бухорий, Имом Аҳмад ибн Ҳанбаллар Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз с.а.в : “ Агар қиёмат қоим бўлаётганда сизлардан бирортангизнинг қўлида бир дона хурмо кўчати бўлса, қиёмат қоим бўлгунча уни экишга қодир бўса, экиб қўйсин”, деганлар. Имом Ибн Жарир қилган ривоятда Аммора ибни Хузайма ибн Собит қуйидагиларни айтадилар: “ Умар иьн Хаттобнинг отамга : “ Ерингни экишга нима нима моънилик қилади?” деяётганини эшитдим. Отам : “ Мен ўлай деб турган қари чолман,” деди, У: “ сенга қасам билан айтаманми, албатта, экасан,” деди. Умар ибн Хаттобнинг отам билан бирга ўз қўли билан экин экаётганини кўрдим”.
Имом Аҳмад Абу Дардоъ р.а дан ривоят қиладилар: “ У киши Димашқда кучат экиб турсалар олдиларидан ўтиб кетаётган бир одам: “Расулуллоҳ с.а.в нинг саҳобаси бўлиб туриб , шу ишни қиласанми?” деди. У эса : “Сен шошилма, мен Расулуллоҳ с.а.в нинг : “ ким бир дарахт экса-ю, ундан одамми ёки Аллоҳнинг махлуқотларидан бирортасими еса, албатта, шу туфайли ўша одамга садақа бўлади деганларини эшитганман,” дебдилар. Деҳқончилик ва зироатчиликка бундан ортиқ тарғибот ва ташвиқот бўлмаса керак, шунинг учун ҳам аввалги уламоларимиз “энг афзал касб деҳқончилик, жаннатга деҳқонлар биринчи киради, ” деганлар. Шундай бўлгач, омоч кирган уйга хорлик киради, маъносидаги ҳадисни қандоқ тушуниш керк? Уламоларимиз бу саволга жуда ҳам қониқарли жавоблар берганлар.
Имом Бухорий бу ҳадисни “ зироат асбоблари билан овора бўлиб қолиш ёки унга ҳаддан ташқари берилиш оқибатларидан огоҳлантириш” бобида келтирганлар. Шунинг ўзидан кўриниб турибдики, бу ҳадис орқали омочга ёпишиб олиб, боқа нарсалар, хусусан, ватан ҳимояси, жиҳодга оид нарсалардан бепарво қолиш оқибатида душмандан енгилиб, хор бўлишдан огоҳлантирилмоқда. Омочнинг хорлик келтириш ҳақидаги ҳадисни шарҳ қилган уламоларимиз: “ Бу ( яъни омоч хорлик келтириш ҳақидаги гап) душманга яқин жойдагилар учундир. Агар улар экин – текин билан машғул бўлиб қолиб, жанговар тайёргарликни унутсалар душман ҳамла қилиб, мағлуб этиш мумкин. Шунинг учун уларнинг бурчлари жанговар тайёргарлик кўришдан иборатдир. Бошқалар эса уларга керакли нарсаларни етказиб турадилар,_____________________________________________________________________________________________________” деганлар. Мана шу маънони Имом Абу Довудлар ҳазрати Абдуллоҳ ибн Умар р.а дан қилган қуйидаги ривоят яна ҳам очиб беради : “Агар савдога рибони аралаштириб, молнинг думидан тутиб, зироатдан рози бўлиб, жиҳодни тарк қилиб юраверсангиз, Аллоҳ бошингизга хорликни келтиради ва то динингизга қайтмагунингизча”.
Дарҳақиқат, шундай ҳам бўлди. Бир вақтлар мусулмонлар бу ҳадисдаги огоҳлантиришдан ибрат олмадилар. Молнинг думидан тутиб, зироат билан машғул бўлиб юравердилар, оқибатда жиҳодни унутдилар. Ҳарбий тайёргарлик кўрмадилар, саноат, теҳника орқали ҳарбий жиҳатдан қувватли бўлиб олган ғайридинлар барча мусулмон ўлкаларни босиб олдилар ва мусулмонларни мустамлакачилик йўли билан хору зор қилдилар. Юқоридаги мисолдан бир мавзуда келган ҳадисларни тўплаб ўрганиш қанчалик фойда беришни билиб олдик.

  1. Ҳадиснинг айтилиш сабаби ва мақсадларини яхши тушуниб етиш.

Қуръони Карим оятларини яхши тушуниш учун ўша оятларнингнозил бўлиш сабабларини билиш жуда зарур экани маълум ва машҳур ҳақиқат! Ҳудди шу нарса ҳадиси шарифларга ҳам таалуқлидир. Баъзи ҳадиси шарифларнинг айтилиш сабаблари бор . Ана ўша сабабларни ўргангандагина ҳадисдан кўзланган мақсадни аниқ англаб етиш мумкин. Шу билан бирга баъзи ҳадиси шарифларда маълум бир шахсга, замонга, маконга, шарт- шароитга тегишли муаммолар муолажа қилинган бўлади. Мана шу зикр қилинмаган сабабларга кўра, ҳадиси шарифларни тўғри тушуниш учун етарли илм, дақиқ назар, шариатимиз мпқсадларини идрок қилиш динимиз таълимотларидан тўла хабардорлик зарур. Ана шундагина ҳадиси шарифларда келган ҳукмларнинг қайси бири умумий, қайси бири вақтинча, қайси бири доимий, қайси бири жузъий ва қайси бири куллий эканини тушуниб оламиз. _________________________________
Бир мисол келтирайлик. Имом Абу Довуд ва Имом Термизийлар ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз с.а.в “ Мен учун мушрикларнинг ичида яшайдиган ҳар бир мусулмон бегонадир,” деганлар.
Агар ҳадиси шарифнинг сиртқи маъносига қаралса, мусулмон бўлмаган жамиятда битта ҳам мусулмон турмаслиги керак. Агар ким ғайридин жамиятда яшаса мусулмонлиги қолмайди. Чунки ,ундай одамни Расул Акрам с.а.в “ менга бегонадир,”демоқдалар. Лекин, қадимдан бундай бўлмаган. Бугунги кунда ҳам кўплаб мусулмонлар бошқа юртларда яшамоқдалар. Уларга ҳеч ким , ҳатто насиҳат юзасидан ҳам танбеҳ бераётгани йўқ. Баъзи уламоларнинг ўзлари ҳам ғайриддин ўлкаларда яшамоқдалар. Бунинг сабаби мазкур ҳадиснинг ҳақиқий маъноси юзаки маъносидан тамомила фарқ қилишдадир. Уламолар мазкур ҳадисни ўрганиб чиқсалар, унинг айтилишга, ўша даврдаги аянчли бир воқеа сабаб бўлган экан. Расулуллоҳ с.а.в Хасъам қабиласи томон бир гуруҳ жангчи саҳобаларни юборибдилар. Улар ўша жойда намоз сажда қилиб турганларида душман кўплари ўлдириб юборибди. Бу хабар Расулуллоҳ с.а.в га ярмини беришга буюрибдилар ва : “ мен учун мушриклар ичида яшайдиган ҳар бир мусулмон бегонадир,” дебдилар.Бу-ўша мусулмон у ерда ўлдирилса, мен учун унинг хунини тўлаш бегонадир,деганлари экан.Чунки,мазкур ҳодисага учраган кишилар хавф-хатарни кўра билиб туриб,бепарволик қилганлар.Душманга ўзларини ўлдиришга шароит яратиб берганлар.Шунинг учун ҳам Расули Акрам с.а.в.уларга нисбатан юқоридаги муомалани қилган эканлар.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Анас р.а.дан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз с.а.в.:”Имомлар қурайшдан бўлур”,деганлар.Бу ҳадиси шарифга биноан ,Имомлар қурайш қабиласи аъзоларидан бўлиши шарт ва баъзи кишиларнинг Ислом давлатига бошлиқ бўлиши мумкин эмасдек.Уламолариз бу масалани атрофлича ўрганиб чиқиб,Пайғамбаримиз с.а.в.бу ҳадиси шарифни ўз замонларини эътиборга олиб айтганлар,деган ҳулосага келганлар.Чунки, ўша пайтда Қурайш қабиласи бошқалардан кўра давлат бошлиғи тайёрлаш талабларига тўлиқ жавоб бера оладиган қабила эди.
Саҳобаи киромлар ҳадисларнинг сабаблари ва мақсадларига қараб амал қилишда ҳаммага ўрнак бўлишган.Чунки,улар орасида Пайғамбаримиз с.а.в.билан бирга яшаганлар,ҳадиси шарифларни нима учун қандоқ,қай тарзда,нима мақсадда айтилганини биладиганлар кўп бўлган.
Бу гапнинг тасдиғи учун бир мисол келтирайлик:Пайғамбаримиз с.а.в.Хайбар номли жойнинг ерларини ўша жойни фатҳ этишда иштирок қилган мужоҳидларга тақсимлаб берганлари маълум.Бу ҳақда кўплаб ҳадислар келган.Шунга биноан,кейинги даврларда ҳам қайси жой фатҳ этилса,унинг ерларини фатҳда иштирок этган мужоҳидларга тақсимлаб бериш лозим бўлар эди.Лекин Умар ибн Ҳаттоб р.а.Ироқ ерларини фатҳчиларга тақсимлаб бермай,ўз эгаларида қолдириб,уларга хирож тайин қилганлар. Хирож дан эса келажак авлод мусулмонлари фойда оладиган бўлди.
Салафи Солиҳ уламолардан Ибн Қудома р.а бу ишнинг ҳикматини тушунтириб, қуйидагиларни айтадилар: “Пайғамбар с.а.в нинг Хайбар ерларини тақсим қилишлари Исломнинг аввалида, ҳожат кўп пайтида бўлган. Ўша вақтда шундоқ қилишлик фойдали эди”. Кейин эса ерни вақф қилишдан фойда чиқадиган бўлиб қолди. Шунинг учун ана шу ишни қилиш вожиб бўлди. Ҳазрати Умар Ироқ ерларини фатҳ қилувчиларга бўлиб бермай, ўз эгаларида қолдирганларига ва уларга хирож солганларига саҳобаи киромларнинг қарши чиқмаганлари эса бу ҳукмни кўпчилик яхши тушунганидан дарак беради. Шунингдек , Пайғамбар с.а.в нинг вақтларида фитр садақаси ҳайит куни Бомдод намозидан кейин , Ҳайит намозидан олдин чиқарилар, кўпроқ хурмо ва буғдойдан иборат бўлар эди. Чунки, ўша пайтда Мадинаи Мунавварадаги асосий овқат шулардан иборат эди. Ислом жамият ҳам кучаймаган, ҳамма гуруҳ бўлиб , бир жойда яшар, бир- бирларини яхши танир эдилар. Бомдоддан кейин фақир – фуқороларни топиб ,уларга фитр садақасини беришга улгуриш мумкин эди. Саҳобаи киромларнинг даврларида Ислом давлати кенгайиб ,мусулмонлар сони кўпайди. Шаҳар – қишлоқлар катталашди. Бомдод намози билан Ҳайит намози орасида фитр садақасини тарқатиш мумкин бўлмай қолди. Шундат саҳобаи киромлар бу ҳолатни туғри тушуниб, фитр садақасини Ҳайитдан бир ёки икки кун олдин берадиган бўлишди. Кейинроқ эса Ислом бутун дунёга тарқалди. Турли юрт ва эллар мусулмон бўлдилар. Мазҳаббоши имомларимиз барча омилларни ҳисобга олиб, баъзилари эса аввалидан берса бўлади, деган фатво чиқардилар. Шунингдек, ҳар юртдаги кўп саналган таомдан ёки ўша таомнинг қийматини бериш ҳам мумкинлиги ҳақида фатволар чиқарилди. Демак, ҳадисларда Пайғамбар с.а.в фитр садақасини Бомдод билан Ҳайит намози орасида, буғдой ва хурмодан беришни тайин қилганлари ҳақидаги ривоятга келсак, ҳозирги вақтда Ҳайитдан аввал ёки буғдой ва хурмодан бошқа нарсадан фитр садақа бераётганларни айблаб юришимиз дуруст эмас. Баъзи бир кишилар ўзларича билағонлик қилиб : “ одамлар ҳаммаси иссиқ сувда таҳорат олганлар,” деб қишда ҳам совуқ сувда таҳорат қилиб, касал ортириб олганлари ҳам бор. Бу ҳам ҳадиснинг сиртини ушлаб, жавҳарини, аслини тушунмасликнинг бир турига киради.
5, Ҳадиснинг собит мақсади ва унга етиш воситаларни ажрата билиш:
Ҳадиси шарифларни фаҳмлаб етиш, уларга амал қилишда хатога сабаб бўладиган нарсалардан бири ҳадисдан кўзланган мақсадга эришиш йўлидаги воситага эътибор беришдан келиб чиқади. Мисол учун, баъзи ҳадисларда, ким Аллоҳнинг йўлида бир камон ўқини отса унга савоб бўлади, маъноси зикр этилган. Хўш Аллоҳнинг йўлида милтиқ, тўппонча, автомат, тўп, ракета отса бўладими, йўқми?! Булардан ўқ отган мусулмон савоб оладими- йўқми ? Мазкур ҳадиси шарифнингшт мақсади мусулмонларни Аллоҳнинг йўлида жиҳодга чорлаш эди. Демак, модомики камондан бошқа қуроллардан ўқ отиш билан ҳам Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилиш мумкин экан, мақсад ҳосил бўлганидан кейин, улардан ўқ отган кишиларга савоб тегаверади. унки ўша орга олиб айтганлар,деган ҳулосага _________________________________________________________________________






Download 475.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling