Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган
Т/р Хўжалик муомалаларининг мазмуни
Download 3.79 Mb.
|
21-Б МС
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дебет Кредит
- 7-§. Келгуси харажатлар ва тўловлар резервларини ҳисобга олувчи счётлар (8900)
7-§. Келгуси харажатлар ва тўловлар резервларини ҳисобга олувчи счётлар (8900) 372. Харажатлар ва тўловларни харажатларга бир маромда олиб бориш мақсадида ўрнатилган тартибда резерв қилинган суммаларнинг ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 8900 “Келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари” счётида амалга оширилади. Харажатларга қўшиладиган суммаларни резервлаш қонун ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган “Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида”ги Низом билан тартибга солинади. Резервларни ҳисоблаш муомалалари 8910 “Келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари” счётининг кредитида ва харажатларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида акс эттирилади. Резерв қилинган суммалар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар ва тўловлар суммаси захиралар миқдорини камайтириб, 8910 “Келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари” счётининг дебетида харажатларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда ҳисобдан чиқарилади. У ёки бу резервнинг ташкил қилиниши ва маблағларнинг фойдаланилиши вақти-вақти билан (йилнинг охирида албатта) меъёр, ҳисоблар ва бошқаларга асосан текширилиб турилади, зарурият туғилганда тўғирланади (корректура). 8910 “Келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир резерв турлари бўйича алоҳида юритилади. 373. Келгуси харажатлар ва тўловлар резервларини ҳисобга олувчи счётлар (8900)нинг бошқа счётлар билан боғланиши:
Download 3.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling