Т/р
|
Хўжалик муомалаларининг мазмуни
|
Счётларнинг боғланиши
|
Дебет
|
Кредит
|
1
|
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш учун нақд пулда бўнаклар берилди
|
4310
|
5010
|
2
|
Банкдаги счётлардан бўнаклар ўтказилди
|
4310-4330
|
5110-5530
|
3
|
Олинган кредитлар ва қарзлар ҳисобидан бўнаклар ўтказилди
|
4310-4330
|
6810-6820, 7810-7820
|
4
|
Контрактнинг бекор қилиниши натижасида аввал берилган бўнаклар қайтарилди
|
5010-5530
|
4310-4330
|
5
|
Мол етказиб берувчилар ёки пудратчиларга бўлган қарзларни қоплашда аввал берилган бўнакларнинг ҳисобга олиниши
|
6010, 7010
|
4310-4330
|
6
|
Мол етказиб берувчиларга берилган бўнакларнинг даъво муддати ўтганлари ҳисобдан чиқарилди
|
9430
|
4310-4330
|
7
|
Берилган бўнакнинг тегишли суммаси узоқ муддатли қисмидан жорий қисмга ўтказилди
|
4310-4330
|
0940
|
5-§. Бюджетга бўнак тўловларини
ҳисобга олувчи счётлар (4400)
189. Корхона томонидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича тўланган бўнаклар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 4410 “Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)” счётида амалга оширилади.
190. 4410 “Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)” счётида бўнак сифатида тўланган солиқ суммалари, шу жумладан, харид қилинган товар-моддий захиралар бўйича ҳисоб-китоб ҳужжатларида кўрсатилган қўшилган қиймат солиғи ҳисобга олинади. Солиқлар суммасини ҳисобдан чиқариш 4410 “Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)” счётининг кредитида 6410 “Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)” счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Бюджетга бўнак тўловлари ўтказилганда бюджетга бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётлар (4400)нинг дебети ва пул маблағларни ҳисобга олувчи счётларнинг кредитида ёзувлар амалга оширилади. Бюджетга тўловлар бўйича якуний ҳисоб-китоблар 6410 “Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)” счётининг дебети ва бюджетга бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётлар (4400)нинг кредити бўйича ёзувлар амалга оширилади.
191. Бюджетга бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётлар (4500)нинг боғланиши:
Do'stlaringiz bilan baham: |